ЮРАК ЭДГАР АЛЛАН ПО (АҚШ)
Рост, мен жаҳлдор одамман. Ўлгу-
дек асабим чатоқ. Аввалдан шунақа
эдим. Тарки одат – амри маҳол. Лекин
сиз мени ақлдан озганга чиқараётга-
нингиз инсофдан эмас. Бу касаллик
менинг зеҳнимни ўтмаслаштиргани
йўқ, аксинча уни янаям чархлади. Ху-
сусан, эшитиш қобилиятимни яна-
ям оширди. Эҳ-ҳе, ер тагидан осмон
тоқигача ҳар қандай товушни илғай
оламан. Ҳатто дўзахдаги нарсалар-
ни ҳам эшитганман. Қанақасига мен
жинни бўлай? Яхшиси, ҳаммасини
бир бошдан айтиб берай. Сиз диққат
билан эшитинг, ўзимни қандай ту-
тишимга, нутқимга ҳам эътибор қи-
либ туринг-да.
Бу гап калламга қайси гўрдан кел-
ди – билмайман. Лекин шу нарса ха-
ёлимни олди-ю, кечаю кундуз орому
қарорим йўқолди. Очиғи, бу ишда
чолнинг ҳам ҳеч бир дахли йўқ эди.
Унга нисбатан адоватим ҳам бўлма-
ган. Яхши кўрардим уни. Уям бирон
марта мени оғринтирмаган. Унинг
пулига ҳам кўз олайтирганим йўқ.
Менимча, гап унинг кўз қорачиқларида эди... Ҳа, шунақа. Унинг бир
кўзи иккинчисидан ажралиб турар-
ди. Худди сувдек тиниқ ва кўкимтир,
худди оқиш ва шаффоф парда билан
қоплангандек эди. Ана шу кўзларни
жуда ёмон кўрардим. У менга қара-
ган пайтида қоним гупуриб кетар-
ди-ей. Хуллас, чолнинг бу совуқ кўз-
ларини умуман кўрмаслик учун уни
тинчитиш фикри менда қачон пайдо
бўлгани ёдимда йўқ.
Сиз эса, мени қип-қизил жинни-
га чиқариб ўтирибсиз. Телбалар
фикрлай олмайдилар-ку! Сиз менга
синчиклаб қаранг-чи. Қаранг, мен
бу ишни қилишдан аввал ҳамма-
сини пухта ўйлаб, режалаштириб,
паст-баландини ҳам ҳисобга олиб
чиққанман. Қотилликдан бир ҳафта
олдин мен чолга нисбатан шунақа
меҳрибон бўлиб қолган эдимки, шу
пайтга қадар унга бунақа яхши муо-
мала қилмаганман. Кечалари, ярим
тунда унинг эшигини қия очиб ичка-
рига мўралардим. У эса, ҳеч балони
сезмасди. Эшикни каллам сиғадиган
даражада очардим-да, ичкарига ҳар
томони бекитилган сирли фонар ну-
рини бир чизиқда йўналтирардим,
кейин эса, калламни суқиб қарар-
дим. Ўша ҳолатни сиз ҳам кўрганин-
гизда ўзингизни тутолмай кулиб
юборардингиз.
Мен чолни уйғотвормаслик учун
секин илгарилардим. Бошимни тў-
шакдаги чолни кўра оладиган даражада ичкарига суқиш учун ярим
соатча вақт кетарди. Ҳеҳ, бунақа
шумликлар жинни одамнинг етти
ухлаб тушига кирмайди, мен сиз-
га айтсам. Калламни ичкарига ол-
ганимдан кейин секин-аста фонар
нурини оча бошлардим. Ёруғликни
унинг чақир кўзларига ғоят усталик
билан тўғрилардим.
Мен антиқа машқларни роппа-ро-
са етти кун давомида, яна тенг, қоқ
ярим тунда бажарардим. Бироқ,
унинг кўзлари ҳар гал юмуқ бўлар-
ди, мен эса, чолни эмас, унинг ана
шу савил кўзларини ўлгудек ёмон
кўрардим. Тонг отиши билан ҳеч
нима бўлмагандай чолнинг ёнига
кириб, у билан апоқ-чапоқ сўрашар-
дим, унинг соғлиғи, кайфияти билан
қизиқардим. Кўриб турибсизки, чол
ярим оқшом қиладиган ғалати ишла-
рим ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган.
Саккизинчи оқшом мен унинг
эшигини ҳар кунгидан каттароқ
очдим. Шу пайтга қадар бунчалик
туйғун бўлмагандим. Ҳатто, юрагим
ҳам ўзини сездириб қўймаслик учун
секин ураётгандай эди. Ўйлашимча,
у менинг хуфия рафторим ҳақида на
ўнгида, на тушида билолмасди. Шу
фикр хаёлимга келиши билан беих-
тиёр ҳиринглаб юборсам бўлади-
ми? Чол овозимдан уйғониб кетди
чамамда, каравотидан сапчиб тур-
ди-да, қўрққанидан аланглай бошла-
ди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, бунақа
пайтда нима қилиш керак? Тўғри,
менам шартта ўзимни орқага олдим.
Ўзимни кўрсатмасликка тиришиб
секин-аста эшикни ўзимга торта
бошладим.
Кейин калламни ичкарига суқиб,
фонарни тўғрига йўналтираётга-
нимда бармоқларим парда тутқичи-
дан сирғалиб, қаттиқ овоз чиқарди.
Чол эса, жойидан бир сапчиб, бақи-
риб юборди: «Ким бу?»
Жойимда қотиб қолдим, дамим
ичимга тушиб кетди. Чол яна ўрни-
га ётиши учун бир соатлар чамаси
қимирламасдан, жим турдим. Чол
худди мен ҳар оқшом деворга қулоқ
тутиб чирилдоқ қўнғизнинг овози-
ни эшитганимдек, каравотида жим
ўтириб қулоқ сола бошлади.
Шу чоқ унинг қаттиқ уҳ тортга-
нини эшитдим ва бу ўлим олди хўр-
синиғи эканини пайқадим. Чунки,
оғриқдан ҳам, ғамдан ҳам бунақа
чуқур оҳ тортиш мумкин эмас. Бу
нола фақат қўрқув ғарқ этган юрак-
нинг туб-тубидан чиқиши мумкин
эди. Мен биламан-да буни. Ҳар гал
соат ўн иккига бонг урганда, менинг
ҳам даҳшат тўла қалбимдан ана шун-
дай ғайритабиий ун отилиб чиқар-
ди. Шу боис ҳозир чолнинг аҳволини
тушуниб, унга ҳатто раҳмим ҳам кел-
ди. У кўзларини юммасдан тўшакка
ёнбошлаган пайтида бу қўрқув уни
тарк этмаганди. У ўзини ҳеч нарса
бўлмаганига ишонтиргиси келар, лекин бунинг уддасидан чиқа олмасди.
У гўё шунчаки, камин мўрконида ша-
мол ўйнаяпти, сичқонлар у ёқдан бу
ёққа югуряпти, дея ўз-ўзини чалғи-
тишга тиришарди. Бироқ, буларнинг
ҳеч бири наф бермаётгани аниқ эди.
Чунки, қора зулмат чодрасига ўра-
либ келган ажал аллақачон ўз қурбо-
ни узра кўланкасини ташлаб улгур-
ганди.
Мен уни узоқ кузатиб турдим, ҳеч
нарса эшитилмасди. Шунда фонарни
ёқиб жудаям кичкина нур толасини
эҳтиёткорлик билан унинг қўшнини-
кига ўхшаш кўзларига тўғриладим.
У мудҳиш кўкимтир кўзларини
катта-катта очиб ўргимчак тўридек
ингичка нур толасига тикиларкан,
қорачиқларида ғазабга ўхшаш ало-
мат кўрдим. Унинг асабимга мислсиз
азоб берадиган нигоҳларига кўзим
тушиши билан миямнинг суяклари-
га қадар музлаб кетдим: айни пайт-
да мен чолни ҳам, унинг даҳшатга
беланган юзини ҳам кўролмас, чун-
ки, шуълани фақат унинг малъун
кўзларига ўнглаб турардим.
Шу чоқ қулоғимга алланечук ту-
шуниксиз, худди пахтага ўралган со-
атнинг чиқиллашига ўхшаган товуш
ўқтин-ўқтин чалина бошлади. Бу
оҳанг ҳам таниш эди. Чолнинг юра-
ги шундай тепарди. Бу овоз аскарни
уруш ноғораси жунбишга келтир-
гани каби менинг ҳам жазавамни
қўзғади.
Бироқ, мен ўзимни тутганча яши-
риниб турдим. Ҳатто, деярли на-
фас ҳам олмасдим ва қандай қилиб
бўлмасин нурни чолнинг кўзидан
силжитмасликка ҳаракат қилар-
дим. Бу пайтда эса унинг лаънати
юраги борган сари қаттиқроқ ура
бошлади. Қария бемисл ваҳима из-
мида эди. Юрагим эса борган сари
тез урарди. Айтдим-ку сизга, асабим
жуда чатоқ. Сокин туннинг ўлик су-
кунатини тилкалаётган бу ёввойи
сас мени қанчалик ноқулай аҳволга
солиб қўйганини тасаввур қила ола-
сизми? Шундай бўлса-да, бир неча
дақиқа мен ўзимни ҳаракатсиз ту-
тиб туришга куч топа олдим. Юрак
талотуми кучаяверди. Унинг юраги
ортиқча бардош беролмайди, деб
ўйловдим.
Шу чоқ яна бир ўткир ўй миямни
тилиб ўтди: қўшни эшитса-я? Чол-
нинг куни битганди. Қулоқни қомат-
га келтириб қичқирганча, фонар-
ни бор бўйича очиб, хонага отилиб
кирдим. Чол эса, бир марта, фақат
бир мартагина инграй олди, холос.
Мен уни судраб пол устидаги қалин
тўшак устига олиб келиб ётқиздим.
Ўзимча, мамнун илжайиб қўйдим.
Ҳаммаси рисоладагидек кетаётган-
ди. Дақиқалар ортидан дақиқалар
ўтиб борар, унинг юраги заифгина
уриб турарди. Бу овоз энди девор-
нинг нариги томонига эшитилмас-
ди. Ниҳоят тўхтади. Чол ўлди. Мен
унинг устидаги кўрпани очиб жасад-
ни кўздан кечирдим: чол ҳақиқатан
ҳам ўлиб ётарди. Қўлимни узоқ вақт
кўксига қўйиб турдим – юрак урмас-
ди. Унинг манфур кўзлари энди мени
ҳеч қачон безовта қилмайди.
Агар сиз мени ҳалиям жинни деб
ўйлаётган бўлсангиз, ўликни қандай
қилиб саранжомлаганимни эшит-
сангиз, бу фикрингиздан тамоман
воз кечасиз. Тун ярмидан оққанди,
мен эса, фурсатни бой бермай, эҳти-
ёткорона ишга киришдим. Аввалига
танани бўлаклаб чиқдим. Калласи ва
қўл-оёқларни кесиб олдим.
Кейин унинг хонасидаги уч дона
пол тахтасини кўчириб олдим-да, ҳам-
масини полнинг тагига жойладим.
Кейин эса, яна аввалгидек тахталарни
жой-жойига михлаб қўйдим. Ҳеч ким
оддий кўз билан ҳеч нарсани пайқай
олмасди. Ҳеч нарсани ювишнинг ҳам
ҳожати йўқ эди. Чунки, мен бу ишни
катта тоғорада усталик билан амалга
оширган, бирор ерга бир томчи ҳам
қон сачрамаган эди.
Соат тонгги тўртга яқинлашиб
қолган бўлса-да, ҳали кечасига ўх-
шарди. Қўнғироқ тўртинчи бор жом
чалганида, кўча эшиги тақилла-
ди. Ҳеч нарса бўлмагандек, бориб
эшикни очдим, нимадан қўрқаман.
Уч нафар полиция ходими ўзини та-
ништириб ичкари кирди. Қўшним
ярим кечаси бизнинг хонамиздан
аллатовур қичқириқни эшитиб, қандайдир нохушлик юз берганлигини
гумон қилган ва полиция нозирига
хабар берган экан.
Мен мийиғимда кулимсирадим.
Нимага қўрқар эканман? Жентль-
менларни назокат билан ичкарига
таклиф қилдим. Уларга кечаси ёмон
туш кўрсам дод солиш одатим бор-
лигини айтдим. Чол ҳозирча дам
олиш учун қишлоққа кетганини ту-
шунтирдим уларга. Мен меҳмонлар-
ни бутун хона бўйлаб айлантириб
кўрсатдим. Мана, истаган ерингизни
қаранг, кўринг, дедим. Кейин чол-
нинг хонасига олиб кирдим уларни.
Унинг бойликларини кўрсатдим.
Мана, ҳаммаси бус-бутунича туриб-
ди. Ҳатто, уларни хушмуомала билан
стул олиб ўтиришга даъват этдим.
Чарчаб кетган-да, бечоралар. Мен
ўзимни мутлақо ғолиб санардим.
Ўзим ўтирган стул боягина суғури-
либ қайта михланган тахталар усти-
да, полициячиларнинг рўпарасига
қўйилганди.
Улар мендан мамнун эдилар. Мен
ўзимни жуда бемалол ва хотиржам
тутаётгандим. Уларнинг ҳар бир
саволига ҳазил-ҳузул билан жавоб
қайтарардим. Шунда улар ўз-ўзича
гаплаша кетишди. Бироқ, кўп ўтмай
рангим оқара бошлаганини, кутил-
маган меҳмонларнинг тезроқ кети-
шини истаётганимни сездим. Бошим
оғрий бошлади. Қулоғим остида
қандайдир овоз шанғиллай бошлади. Улар ҳали-вери турай дейиш-
масди. Шунда бояги товуш қулоғим
тагида тобора яқинроқ, аниқроқ ва
қаттиқроқ эшитила бошлади.
Бундан албатта мен бир оз ўзим-
ни йўқотиб қўйдим, бироқ, нутқим
ҳалиям равон эди. Овоз эса кучайиб
келаверди, нима қилишим керак?
Товуш жуда яқиндан, ўқтин-ўқтин,
худди пахтага ўралган соатнинг
чиқиллаши каби эшитиларди. Мен
бу овоздан бўғилиб кетдим. Аммо,
ҳукумат вакиллари табиийки, буни
эшита олишмасди.
Мен бетоқатлана бошладим, ду-
курлаш овози эса шафқатсиз суратда
ўсиб борарди. Мен ўрнимдан сапчиб
турдим-да, нималарнидир ўзимча
ғўлдирай бошладим – овоз куча-
яверди. Анавилар нега кетмаяпти?
У ёқдан бу ёққа безовталаниб бориб
келавердим. Меҳмонлар ҳам мени
бир оз хавотирга солиб қўйганди.
Овозинг ўчкур овоз эса, варанглаб
бораётир. Э Худо! Нима қилишим
керак? Аъзои баданимни тер босди,
ўз-ўзимча сўкина бошладим. Менинг
қурбоним қўним топган пол усти-
да турган стулни асабий айлантира
бошладим, олдин-кетин силжитиб,
гўёки, шу билан лаънати товушни
босиб кетишни истагандим – баттар
авжига минди.
Баландлаб бораверди, боравер-
ди, бораверди... Меҳмонлар эса, ҳеч
гап бўлмагандек ўзларича гурунг
лашиб ўтиравердилар. Наҳотки,
уларга эшитилмаяпти? Йўқ, йўқ, о,
парвардигори олам! Улар эшитиш-
ган, билишади, шунчаки, менинг
қўрқаётганимни кўриб, калака қи-
лишяпти. Менга ўша пайти шундай
туюлганди, ҳалиям шундай туюла-
ди. Нима бўлса, бўлди – шу азобдан
қутулсам бас. Уларнинг масхараомуз
тиржайишига ортиқча тоқат қилол-
майман. Бу кинояли табассумлар-
га бошқа чидолмайман. Агар ҳозир
қичқириб юбормасам, аниқ ўламан.
Ўҳ лаънати овоз, қулоғимни тешиб
юборади ҳозир.
– Ваҳшийлар, – дея бақирдим ўзи-
мни тутолмай, – бўлди, бас, етар!!!
Тан оламан, мен ўлдирдим уни, мен!
Мана, тахталарни кўчириб олинг! Ҳа,
худди шу ерда. Унинг юраги тиним-
сиз уряпти, унинг юраги мени тинч
қўймаяпти!!!