Shamol ortidan yugurib (Xolid Husayniy)
Декабрь, 2001 йил.
Бундан 26 йил муқаддам қиш кунлари юз
берган ўша машъум ҳодиса мени тамоман бош-
қа одамга айлантирди. Баъзан ўтмишни эслар-
канман, ичимни аламли изтироб тилкалай бош-
лайди.
Бу йил ёз кунларининг бирида Покистондан
эски қадрдоним, отамнинг дўсти Раҳимхон
қўнғироқ қилиб, тез етиб боришим лозимлиги-
ни айтди. Ошхонада турганча телефонни қу-
лоғимга босиб, унинг таҳликали овозини тинг-
ларканман, бу шунчаки таклиф эмаслигини анг-
ладим. Беихтиёр хаёл мени ўтмишга чорлади,
кечирилмас гуноҳларим ҳақидаги эски хотира-
лар кўз олдимда жонланди.
Суҳбатни тугатиб, сайрга отландим. Йўлим
Спрекелс кўли бўйлаб, «Олтин дарвоза» хиёбони-
нинг шимолий чегараларидан ўтарди. Қиёмга
келган қуёш нурлари кўл сатҳида жилваланар,
сув юзида ўйинчоқ кемачалар елканларини ши-
шириб сузиб юрарди.
Одамлар, дарахтлар, шамол тегирмонлари...
бари-барини пастда қолдирганча варраклар
Сан-Франциско осмони узра беармон учарди.
Шу онда қулоғимга Ҳасаннинг сўзлари чалин-
гандек бўлди: «Сен учун минг марталаб...»
Варракларни жонидан ортиқ кўрадиган,
улар қўнадиган жойни аниқ чамалаб, ҳаммадан олдин ўша жойга бориб турадиган, тиртиқ лаб-
ли болакайнинг бу сўзлари миямда қайта-қайта
акс садо берарди.
Мен мажнунтол тагидаги ўриндиққа чўкар-
канман, Раҳимхоннинг телефонда айтган сўнг-
ги сўзларини эсладим: «ўтмишдаги хатоларинг-
ни тузатишинг, номингни оқлаб олишинг учун
қулай фурсат туғилди».
Мен осмондаги варракларга қараб, Ҳасан
ҳақида, Бобо ҳақида, Али ҳақида ўйлардим,
Кобулни хотирлардим, 1975 йилнинг қиш кун-
ларига қадар бўлган ҳаётимни бир қур кўз ол-
димга келтирдим. Ана шу қиш мени ўзгартир-
ди, ўша қиш мени бутунлай бошқа одамга ай-
лантирди.
***
Ҳасан билан болаликдан дўст эдик. У билан
кўпинча уйимиз олдида ўсган тераклар шохи-
га мингашиб олиб, чўнтагимиздаги ёнғоқ ва
тутмайизларни еб ўтирардик, қўлимиздаги ойна
парчаси билан деворларга қуёш нурини йўнал-
тирардик. Лунжимизни қуруқ меваларга тўлди-
риб, уларни бир-биримиз томон ирғитардик.
Мана, мен Ҳасаннинг дарахт бутоқлари ва
шохларидан алоҳида ажралиб турган қиёфаси-
ни аниқ-тиниқ кўриб турибман: юзи дум-дума-
лоқ, бурни катта, хиёл япасқи, қисиқ кўзлари
бир қараса сарғиш, бир қараса кўкиш ёки зан-
гори порлагандек бўлади, қулоқлари кичкина,
чаккасига ёпишиб турибди, пастки тиртиқ лаби
ортидан оппоқ тишлари кўриниб турибди, худ-
ди моҳир хитой устаси кулиб турган боланинг
қўғирчоғини ясай туриб, унинг лабини бил-
масдан кесиб қўйгандек...
Гоҳида мен дарахт шохида ўтирганча Ҳасанни
қўшнимизнинг немис овчаркасини рогаткаси-
дан ёнғоқ билан нишонга олишни сўрардим. Бу
гапимга у дарров кўна қолмас, аммо илтимос
қилиб сўрасам, йўқ ҳам деёлмасди. У ҳамиша
менинг барча илтимосларимни бажо келтирар-
ди. Дарвоқе, рогатка отишда унга тенг келади-
гани йўқ эди.
Гоҳида хизматкоримиз, Ҳасаннинг отаси Али
бизни кўриб қолса, бизни беозоргина койиб,
пастга туширарди. Кейин қўлимиздан ойна
парчасини олиб, унда шайтони лаиннинг қиё-
фаси акс этиши ва мусулмонларни ибодатдан
чалғитиши, шу тариқа биз ғофил бандаларни
калака қилиши мумкинлигини айтарди.
Гарчи ҳамма хунук қилиқларни мен ўйлаб
чиқарсам-да, бирор марта ҳам мени сотмас,
ҳамма айбни бўйнига олганча, қийшайиб тура-
верарди.
Қизил ғиштдан тикланган ҳовлимиз дарвоза-
сига олиб борадиган йўлак ёқасида қатор терак-
лар экилганди. Темир панжарали дарвозамиз
ичкарига қараб очиларди. Ҳовлимизнинг тўри-
да яна бир чиқиш эшиги ўрнатилганди.
Менинг отамни Бобо деб чақиришарди. (Мен
ҳам шундай деб атай қолай!) Бизнинг уйимизни
Кобул шимолидаги бадавлат одамлар яшайди-
ган туман – Вазир-Акбархондаги энг ҳашаматли
қаср деса ҳам бўларди. Ҳовлимизда сара гуллар
қулф уриб очилиб ётар, мармар полли ва кенг
ойнали хоналарда энг қиммат гиламлар тўшал-
ган, шифтда биллур қандиллар очилиб турарди.
Менинг ва отамнинг хонаси уйнинг иккинчи
қаватида ёнма-ён жойлашган эди. Ҳамиша тамаки ва долчин ҳиди анқиб турадиган отамнинг
хонасига кўпинча унинг танишлари меҳмон бў-
либ келар, Али уларни тушликда ширин таомлар
билан сийлагач, алламаҳалгача сигарет чекиб,
бизнес, сиёсат ва футбол ҳақида суҳбатлаши-
шарди. Одатда бундай пайтлар биз, болаларни
бу хонага киритишмасди.
Биринчи қаватдаги меҳмонхонада Бобомнинг
1931 йилда қирол Нодиршоҳ билан, овда ўлжа
олинган кийик ёнида елкаларида милтиқ, оёқла-
рида қўнжи узун этикда тушган расми, ота-
онамнинг тўй куни тушган суврати, уларнинг
ёнида эса, мен, отам ва Раҳимхон акс этган яна
бир сурат осилганди. Негадир бу суратда мен
отамнинг эмас, Раҳимхоннинг панжаларидан
маҳкам сиқиб турардим. Катта, кенг ошхона-
мизда эса, қизил ёғочдан ишланган стол, унинг
атрофида ўттизтача стул терилган бўлиб, бу
ерда отамнинг яқин дўстлари иштирокида тур-
ли хил зиёфатлар ўтказиларди.
Катта ойнаванд, сурма эшик ярим доира
кўринишидаги айвонга олиб чиқар, у орқали
эса, орқа ҳовлига – боғимизга ўтишимиз мум-
кин эди. Томорқамизнинг бир четида Бобо би-
лан Али ер чопиб, помидор, ялпиз, қалампир ва
девор остидаги қатор жўякда маккажўхори эки-
шарди. Биз Ҳасан билан бу жўякни «мажмағил
маккажўхори девори» деб атардик.
Боғнинг жанубий қисмида пахсадан тиклан-
ган, мўъжазгина кулба қўққайиб турар, унда
ота-бола хизматкор Али билан Ҳасан яшашар-
ди. Мен ота ҳовлимда роппа-роса ўн саккиз йил
яшаган бўлсам, бу кулбага бир неча мартагина
кирган эдим, холос. Ҳасанларнинг уйида иккита керосин-чироқ,
ранги униққан палос, иккита эски тўшак ва де-
вордаги «Аллоҳу акбар» калимаси мунчоқ билан
тикилган гиламчадан бошқа кўзга кўринадиган
бирор нарса йўқ эди. Бу гиламчани отам Али учун
Машҳаддан сотиб олган экан. Уй шу қадар ғарибо-
на, аммо етарли даражада тартибли ва озода эди.
Кун бўйи Ҳасан билан бирга ўйнасак-да, кеч
тушиши билан у ўз кулбаси томон, мен эса,
ўзимнинг ётоғимга йўл олардик.
Менинг таваллудимдан бир йил ўтиб, шу кул-
бада 1964 йилнинг қиш чилласида Санобар
Ҳасанни дунёга келтирганди. Менинг онам
туғруқ пайтида кўп қон йўқотиш натижасида
оламдан ўтган. Ҳасан эса, бир ҳафталик чақа-
лоқлигида онасидан айрилган. Йўқ, Санобар ўл-
маган, аммо ундан баттарроқ бўлган: саёқ мас-
харабозлар тўдасига қўшилиб, қочиб кетганди.
Ҳасан онасини умуман тилга олмасди.
Худдики, унинг онаси бу ҳаётида умуман бўл-
магандек. У онаси ҳақида ўйлармиди, қайтиб
келишини истармиди, худди мен умримда бир
марта бўлсин кўрмаган онамни соғингандек у
ҳам соғинармиди – буни мен ҳеч қачон билол-
масам керак.
Кунларнинг бирида Ҳасан билан уйимиз яқи-
нидаги «Зайнаб» кинотеатрига тушмоқчи бўл-
дик. Энг яқин йўл «Истиқлол» ўрта мактаби ёни-
даги казарма ҳудудидан ўтарди. Отам бу йўлдан
юришимизга рухсат бермасди. Аммо у ўшанда
дўсти Раҳимхон билан Покистонга кетганди.
Биз девор оша сакраб ўтдик. Казарманинг
ботқоқ ҳудудида эски танклар панасида аскар
ва зобитлар чекиб, қарта ўйнаб ўтиришарди. Улардан бири бизни, тўғрироғи, Ҳасанни кўриб
қолди ва бизга эшиттириб шеригига тўнғиллади:
– Анави ҳазорий болани кўряпсанми? Мен
унинг онасини танирдим. У билан жуда яқин
эдик. Бир куни анави ариқнинг лабида у билан
маишат ҳам қилганман. О, шунақа тўлғаниб
жонни олардики. О-оҳ, унинг инграшлари!..
Шериклари қаҳ-қаҳ урганча кулиб юборишди.
...Кинозалда сеанс бошланган, Ҳасан эса,
ҳиқ-ҳиқ йиғлаб ўтирарди. Мен унинг елкасидан
қучиб овутган бўлдим.
– Ҳасан, у сени кимгадир ўхшатди. У бошқа
аёлни айтди. Менга ишонавер...
Ҳасаннинг онаси ҳақидаги узун-қулоқ гаплар-
ни мен ҳам кўп маротаба эшитганман. Унинг
қочиб кетиши ҳеч кимни таажжубга солмаган
экан. Фақат кўпчилик покдомон, Қуръонни ёд-
дан биладиган Али нима учун ўзидан 19 ёш кич-
кина, бунинг устига енгилтак ва ахлоқсиз аёлга
уйланганига тушунолмасди.
Бу эр-хотин аслида амакиваччалар бўлиб,
оталарининг қистови билан турмуш қуришган,
ҳар иккиси ҳазорийлардан бўлиб, шиа мазҳа-
бига эътиқод қилишарди. Санобарнинг мовий
кўзлари, қирмизи ёноқлари ҳар қандай эркак-
нинг хаёлини ўғирларди. Ҳарқалай, шунақа деб
эшитганман.
Алининг эса, бир оёғи болаликдан оқсар, юз-
лари эса, фалаж натижасида худди ҳайкални-
кидек қотиб қолган, шунинг учун хурсандлиги
ё хафалигини фақатгина кўзларидан пайқаш
мумкин эди. Ахир кўзларни бежиз кўнгил ойна-
сига ўхшатишмайди-да! Бу гап айнан Али учун
айтилган эди, гўё...
Санобарнинг саллона-мастона юришлари,
оппоқ оёқлари ҳар қандай эркакнинг ҳушини
ўғирларди. Али эса, қоқшолдан қуриб қолган ўнг
оёғини судраб босар, унинг юриши ҳар қандай
одамнинг кулгисини қистатарди. Бир куни мен у
билан бозорга боргандим: ўшанда унинг орқаси-
дан худди унга монанд қинғир-қийшиқ одимлаб
борардим. Гарчи ўнг оёғи унга умуман бўйсун-
маса-да, унинг ҳеч қаерга қоқилмасдан, тез-тез,
чаққон юриши мўъжизанинг ўзи эди. Мен эса,
унга тақлид қиламан деб йўл четидаги ариққа
йиқилиб тушишимга сал қолди. Али шунда мен
тарафга бир ўгирилдию, бир оғиз ҳам гапирмади.
Қўшни болалар унинг фалажланган юзлари
ва антиқа юришларидан ўлардек қўрқишар,
шунинг учун болалар унинг орқасидан «Бабалу»
(алвасти) деб эрмак қилишарди.
Ота-боланинг юзлари барча ҳазорийларга хос
япалоқ, бурунлари пачоқ эди. Бу қавм ҳақида
билганим шуки, улар ё мўғуллардан, ё хитойлар-
дан тарқалган. Мактаб дарсликларида ҳам улар
ҳақида деярли бирор маълумот топиб бўлмасди.
Мен бир гал отамнинг хонасидан онамдан қол-
ган, эронлик бир олимнинг китобини варақлаб,
ҳазорийлар ҳақида анча-мунча нарсаларни ўқиб
қолгандим. Унда ёзилишича, биз мансуб бўлган
пуштун халқи ҳазорийларни асрлар давомида
ерга уриб, эзиб, хўрлаб келган. Ўн тўққизинчи
асрда ҳазорийлар бу зулмларга чидолмай қўзғо-
лон кўтаришади. Аммо, бу исён ақл бовар қил-
мас шафқатсизлик ила бостирилган экан.
Китобда ёзилишича, пуштунлар ўтмишда
ҳазорийларни қулдек ишлатиб, аёлларни чўри
қилиб сотишган, уйларини ёқиб, туғилиб ўсган жойларидан қувиб чиқаришган. Бунинг асосий
сабабларидан бири пуштунлар сунний, ҳазорий-
лар эса, шиа мазҳабига эътиқод қилишарди.
Мен илгари бу гаплардан бехабар эдим, ҳат-
то отам ҳам айтмаган. Фақат ҳамма уларга паст
назар билан қараб, «пачоқбурун», «сичқонхўр»,
«ҳаммол эшак» сингари таҳқиромуз сўз ва ибо-
ралар билан чақиришини билардим. Чунки,
қўшни болалар Ҳасанни кўпинча ана шундай
чақиришарди.
Бир куни мен бу китобни мактабга олиб бо-
риб, ўқитувчимизга кўрсатганимда, унинг пе-
шонаси тиришган:
– Бу ярамас шиалар фақат итдек хор бўлиб
ўлишгагина лойиқдирлар, – дегани ёдимда.
Санобар гарчи эри билан бир уруққа ман-
суб бўлса-да, Алини кўрарга кўзи йўқ эди. Унга
эшиттириб, «ер ютсин сени, сендан кўра, қари
эшакка текканим яхши эди», деб қарғаб юрар-
кан.
Кейинги пайтларда одамлар орасида айрим
шубҳали гаплар ҳам тарқала бошлаган: эмиш-
ки, Санобарнинг отаси Али билан ниманидир
яширинча келишиб олган, никоҳ эса, шу кели-
шувнинг бир қисми бўлган холос. Айримларнинг
фикрича, у фақат амакисининг номини ис-
ноддан сақлаб қолиш учунгина уйланган.
Али хотинининг ҳақоратларини ҳам жимгина
эшитар, чунки у ҳеч қачон ҳатто ўзига озор ет-
казганларга ҳам қаттиқ гапирмаганди.
Санобар эри ва битта доянинг қарамоғида
ўз гўдагини осонликча дунёга келтирган, худ-
ди отаси сингари Ҳасан ҳам она қорнидан бе-
озор бўлиб туғилган, ҳамма гўдак йиғлаб туғилса, унинг юзида табассум порлаб турган экан.
Шунда ҳам Санобар эрига қарата:
– Мана, сенга ўзингга ўхшаган аҳмоқ бола! –
дея иддао қилган, чақалоғини ҳатто қўлига ҳам
олмаган. – Ол, энди у ҳам сенинг устингдан ку-
либ юрсин!
Унинг бу гапи доя хотиннинг тилида ҳамма
ёққа тарқаб кетган бўлса керак.
Шу тариқа орадан бир ҳафта ўтиб, аёл зим-
ғойиб бўлган.
Бобо (яъни отам) Ҳасанга бир аввал мени
эмизган ҳазорий аёлни энага қилиб ёллаган. Бу
аёл бир пайтлар улкан Будда ҳайкали салобат
тўкиб турган Бомиён вилоятидан экан.
– У чиройли қўшиқлар куйларди, – дея эслар-
ди Али.
– У қанақа куйларди? – деб сўрардик Ҳасан
билан мен, гарчи унинг жавобини олдиндан
билсак-да. Биз фақат Алининг ширали овози-
дан ўша кўҳна қўшиқни эшитишни истардик
холос.
Али кўзларини юмганча хиргойи қилишга ту-
шарди:
Бир баланд тоғ узра чиқдим ногаҳон,
Чорладим Ҳазрат Алини шу замон,
Э, Али, шери худо, шоҳи жаҳон,
Келгилу дилларни этгин шодумон...
Али қўшиғини тугатиб, бизга бир кўкракдан
эмиб катта бўлган одамлар қондош саналишини
қайта-қайта уқтирарди.
Ҳа, биз Ҳасан билан эмикдош ака-ука бўлган
эканмиз. Биз Ҳасан билан бир онани эмганмиз, бир ўтлоққа бирга қадам қўйганмиз. Мен бирин-
чи бўлиб «бобо» деган сўзни айтдим, у эса «Амир»,
яъни менинг отимни айтиб тили чиққан...
Энди, орадан 26 йил аввалги мозийга, 1975
йилнинг қиш кунларига қайтиб, назар солиб,
шу илк сўзлар бизнинг тақдиримизни ҳам бел-
гилаганига амин бўламан.
***
Айтишларича, отам Белужистонда Ҳимолай
айиғини ўз қўллари билан бўғиб ўлдирган экан.
Агар бу гапни бошқа биров ҳақида айтишганда,
ўла қолсам, ишонмасдим. Ахир биз афғонлар
лоф билан гапиришни ёқтирамиз ва бу бизнинг
умуммиллий қусуримизга айланган.
Лекин ҳамма бу гапга ишонарди. Чунки, отам-
нинг елкасидаги учта тиртиқ ҳам шундан дало-
лат берарди. Мен жуда кўп бу даҳшатли олишув
саҳнасини кўз олдимга келтирганман: лекин бу
шиддатли курашда отам қайси томонда-ю, айиқ
қаердалигини ажратолмай қолардим.
Хуллас, бу ростми, ёлғонми билмадим, лекин
Бобо чиндан ҳам баланд бўйли, алпқоматли,
паҳлавон, чўрткесар одам эди.
Шу боис, дўсти Раҳимхон уни Тўфон-оға деб
атарди. Бир гал у менга «отанг шу қадар қуд-
ратлики, ҳатто шайтонни ҳам олдида тиз чўк-
тира олади», дерди. Отам ўзининг икки метрга
яқин бўйи, кенг елкалари билан тумонат одам
орасига кириб қоладиган бўлса, ҳамма худди
тепасида кунгабоқар тургандек отамга ўгири-
либ қарарди.
Отам ҳатто уйқусида ҳам ўзининг кимлигини
билдириб турарди. Гарчи отамнинг хонаси би
лан менинг ётоғимни девор ажратиб турса-да,
унинг тунги хуррагидан қулоғим том битай
дерди. Кўпинча ухлолмасдан, қулоғимга пахта
тиқар, бошимга кўрпа тортар, аммо бу қудрат-
ли овоз бари бир мени топиб оларди. Билмадим.
Онам бечора қандай чидади экан бу хурракка?
Отам 60-йилларнинг охирида етимлар учун
бино қуриб берди. Раҳимхоннинг айтишича, гар-
чи умрида қурилиш билан шуғулланмаган бўл-
са-да, бинонинг лойиҳасини отамнинг ўзи чизиб
берган экан. Кўпчилик бунинг учун алоҳида меъ-
мор ёллаш кераклигини айтса-да, отам бу ишни
батамом ўз зиммасига олган, ҳаммани лол қолди-
риб, бинойидек лойиҳани бир ўзи тайёрлаган, би-
нонинг то пойдеворидан пардоз-андозигача бар-
ча харажатларни ўз чўнтагидан тўлаган экан.
Отам кўпинча бўш пайтларида мен билан
Ҳасанни Кобул ташқарисидаги Қарға кўли со-
ҳилига саёҳатга олиб борарди. Нимагадир бу-
нақа пайтларда Ҳасаннинг биз билан боришига
ғайирлигим келарди. «Ҳасан ичбуруғ бўп қопти,
у боролмайди», дея баҳона қилардим. Бечора
Ҳасан ҳам индамай бош ирғаб менинг гапимни
маъқулларди.
Баъзида учовлашиб кўлга борганимизда
Ҳасан билан кўлга тош улоқтириш ўйнардик.
Ҳасан отган тош сув сатҳида етти-саккиз мар-
та сакраб, кейин чўкиб кетар, меники эса, беш
мартадан ошмасди. Буни кўриб, отамнинг чи-
ройи очилар, Ҳасаннинг елкасини қоқиб, ҳатто
қучиб қўяр, буни кўриб, менинг ичим ёниб ке-
тарди...
Етимлар уйининг очилиши катта маросимга
айланиб кетганди. Отам унинг очилишида ҳам манинг олдига чиқиб, маъруза қилганди. Ўшанда
унинг зангори костюми, қоракўл телпаги ўзига
жуда ярашиб турарди. Ўша пайт кучли шамол
туриб, отамнинг бошидаги телпакни учирмоқ-
чи бўлган, у телпагини ечиб менга тутқазган,
ўзи эса «ўйлайманки, бу бинонинг пойдевори
менинг бошимдаги бўрк сингари омонат эмас»,
деб ҳазиллашган, ҳаммани кулдирганди.
Ўшанда мен отамнинг ёнида турганча ич--
ичимда алланечук ғурурланиб, тўлқинланиб
кетганман. Одамлар отамнинг ёнимга келиб,
унинг қўлини олиб табриклашар, шу қаторда
мен билан ҳам қўл бериш сўрашишарди.
Отам ҳар кимга ҳам ишонавермасди. Раҳим-
хон унинг энг яқин дўсти ва ҳамкори эди. Улар
гилам экспорти бўйича ширкат тузишган, бир-
галикда очган дорихона ва ресторанлари ҳам
бор эди. Раҳимхон нимагадир ҳалигача уйлан-
маган эди.
Отам онамни ёқтириб уйланган эди. Онамнинг
исми София Акрамий бўлиб, у Кобулнинг энг гў-
зал қизларидан бири экан, университетда тала-
баларга форс мумтоз адабиётидан сабоқ берар-
кан. Онамнинг томирида қироллар қони оқар-
кан, шу боис, отам уни дўсту душманнинг ол-
дида эркалаб, «менинг маликам» деб атар, онам
ҳам бу унвонга ҳар тарафлама муносиб экан.
Онамдан менга бой кутубхона мерос бўлиб
қолганди.
Отам атрофидаги ҳамма нарса ўзи истаган-
дек бўлишини истар, шунга ҳаракат қиларди.
Лекин негадир у мени ўзгартиролмас, бундан
чамаси асабийлашиб юрарди. Отам бутун дунё-
ни оқ ва қора рангларда кўрар, нима оқу нима қоралигини эса, фақат ўз дунёқараши орқа-
ли ҳал этарди. Бу эса, инсонда ҳам меҳр, ҳам
қўрқув, ҳатто нафрат ҳам уйғотарди.
Бешинчи синфда ислом дарслари ўтила бош-
лади. Юзидан нур ёғилиб турадиган, миқти чол
бизга шариат аҳкомларини, иймон сабоқла-
ри, намоз, рўза, закот, ҳаж арконларини ўр-
гата бошлади. У бизга Қуръон сураларини қи-
роат билан ўқишни ўргатар, ҳалол ва ҳаромни
фарқлашни уқтирарди. Унинг айтишича, маст
қилувчи ичимликларни ичиш оғир гуноҳ бўлиб,
Қиёматда қаттиқ сўроқ қилинаркан.
Бироқ ўша пайтларда Кобулда ичувчилар
жуда кўп учрар, ҳеч кимни ичгани учун одам-
ларнинг кўз ўнгида савалашмасди.
Бобо диний расму ойинларга ҳам истеҳзо би-
лан қарар, ичиш, чекишдан қайтмасди. Мен
мактабда муаллимларимдан эшитган маъруза-
ларни эслатиб, ичиш ва чекиш Худога хуш кел-
маслигини айтсам, отам мийиғида кулиб, «э бо-
лам, Худонинг мендан бошқа ишиям кўп», деб
қўя қоларди.
– Дунёда битта оғир гуноҳ бор, – дерди отам.
– Бу ўғирлик. У барча гуноҳларнинг отасидир.
Қотил ҳаётингни ўғирлайди. Аёллардан эрини,
болалардан отасини тортиб олади. Ёлғон бошқа-
ларнинг ишончини ўғирлайди. Қаллоб адолатни
ўғирлайди. Тушуняпсанми? Ҳаммасининг зами-
рида ўғирлик ётади.
Отамни тушунардим. У беш ёшга тўлганида,
бобомнинг уйига ўғри тушган ва уни бўғизлаб
кетган. Тез орада ўғрини тутишган ва бомдод
намозига икки соат қолганда уни қайрағоч шо-
хига осиб ўлдиришган. Шунинг учун отам ўғри ларни ҳаммадан баттар ёмон кўраркан. Буни
менга Раҳимхон айтиб берганди.
Мен ҳар доим отамнинг менга нисбатан ал-
лақандай совуққонлигини сезардим. Гоҳида у
бегоналарнинг боласи учун ҳашаматли бино қу-
риб, менга – ўз боласига етарлича меҳр берол-
маётганидан ўкинар, ич-ичимдан отамнинг пу-
лига қурилган етимхонада ялло қилиб яшаётган
чурвақаларни ёмон кўриб кетардим.
Балким мен уни севимли хотинидан жудо
қилганим учун унча ёқтирмас?
Мен болалигимдан адабиётга қизиқардим.
Мактабдаги баҳру-байт мусобақаларида кўпин-
ча ғолиб чиқар, шу боис, синфдошларим бундай
баҳсларда мен билан битта гуруҳда ўйнашни ис-
тардилар. Мен Умар Хайём, Ҳофиз, Румийнинг
жуда кўп шеърларини ёддан билардим.
Ҳатто бир гал мен бутун синфни баҳру-байт-
га чорлаб, ҳаммани мот қилгандим. Бироқ, уйга
бориб, хурсандчилигимни отам билан баҳам
кўрмоқчи бўлганимда, Бобо «яхши», дея лоқайд-
гина қўл силтаб қўя қолганди.
Гарчи онамдан жуда кўп китоб қолган бўл-
са-да, топган пулимни китоб сотиб олишга
сарфлардим.
Албатта адабиёт муаллимасининг эри бўлиш
бошқа масала. Лекин, отам ўғлининг ҳам боши
билан китобга шўнғиб, шеърхонликка муккаси-
дан кетишини орзу қилмагани аниқ.
Сезардим, отам менинг шоиртабиат йигит
эмас, балки мард, жасур, кучли эркак бўлишим-
ни истарди.
1970 йилда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон
чемпионатини уйдан силжимай, Эрон телевидениеси орқали (у пайтда Афғонистонда теле-
видение очилмаганди) ҳамма ишни четга суриб
томоша қилганди.
Отам менда ҳам футболга қизиқиш уйғотиш-
га уриниб кўрди. Қайсидир жамоага бориб ёз-
дириб келди. Майдонда чилчўпдек оёқларим
билан югурарканман, тўпга етолмас, ўйин ту-
гаши билан шаталоқ отганча уйга югурардим.
Жамоа сафида рақиб дарвозасига бирорта гол
уриш тугул, ҳатто тўпни керакли ҳужумга оши-
риб беришни ҳам уддалолмаганимдан сўнг, гу-
руҳдагилар мен билан қизиқмай қўйишди.
Отам шунда ҳам бўш келмади. Мендан ло-
ақал футбол ишқибози чиқишига умид қилиб,
ўзи билан томошага олиб борди. Мен отамнинг
эътиборини қозониш учун ёлғондакам ўзимни
футбол фанатидек кўрсатишга уриниб кўрдим:
кобулликлар Қандаҳор жамоаси дарвозасига
тўп киритганида отамга қўшилиб олқишладим,
бизнинг дарвозага пенальти белгилаган судьяни
юзлаб ишқибозларга қўшилиб, сўкишга урин-
дим. Аммо, отам мендаги сохталик, зўрма-зўра-
киликни англаб етдими, футбол ҳақида мен би-
лан гаплашишни ҳам йиғиштирди.
Кунларнинг бирида отам мени кўпкари мусо-
бақасига олиб борди. Кўпкари мусобақалари у
пайтларда Кобулда тез-тез ўтказиб турилар, катта
майдонда чавандозлар улоқни бошқалардан ав-
вал қўлга киритиб, маррага етказишга ошиқар,
минглаб ишқибозлар майдон четида жамланган-
ча чавандозларни олқишлашарди. Ўшанда бир
чавандоз отдан йиқилиб, отларнинг оёғи остида
пийпаланиб кетганида, қўрққанимдан йиғлаб
юборганман. Талотўпда худди латта қўғирчоқ дек янчилиб кетган чавандознинг қонга беланган
гавдаси ҳалигача кўз олдимдан кетмайди.
Ўшанда йўлма-йўл ҳиқиллаб келдим. Отам
машинасини ҳайдаб бораркан, ўзича норози-
лик билан сўкинарди.
Шу куни кечки пайт ётоғимга кирарканман,
отамнинг Раҳимхон билан қилаётган мунозара-
си қулоғимга чалинди:
– Нима қипти, тўрт мучаси соғ, ҳавас қилса
арзигулик ўғил!
– Лекин, китобга ўралашиб, қизмижоз бўлиб
катта бўлаётганидан хавотирдаман. Мен бу-
нақамасдим. Ерга урса, осмонга сапчирдим.
– Ҳа, энди бола-да!
– Биласанми, баъзан кўчада болалар билан
ўйнашини кузатиб ўтираман. Болалар уни ма-
зах қилишади, турткилашади. Қўлидаги ўйин-
чоқларини тортиб олишади. У эса, индамай ўти-
раверади.
– Сал мулойимроқ йигит бўлса нима қипти?
– Йўқ, унда йигитларга хос нимадир етиш-
майди. Кеча деразадан кузатиб турсам, болалар
уни урмоқчи бўлишди. Ҳасан келиб, ҳаммаси-
ни ҳайдаворди. Уйга келгач, «унинг юзига нима
қилди?» деб сўрасам, «йиқилиб тушди» дейди.
Қара-я! Биласанми, хотиним уни кўз ўнгимда
туғмаганида, бу бола менинг пушти камарим-
дан бўлганига умуман ишонмасдим. Ҳасан бош-
қача! Унга ҳавас қилса арзийди. Раҳим, била-
санми, мен унинг ёшида умуман бошқача эдим.
Амирга нимадир етишмайди.
Эртаси куни нонушта пайти Ҳасан мендан
нима учун хафароқ эканимни сўради. Мен эса,
ўзимни босолмай ўшқирдим:
– Ўчир овозингни!
Зоҳиршоҳ тахтга ўтирган, отам туғилган 1933
йилда Кобулда икки бойвачча маст ҳолатда ма-
шинасини ўқдек учириб кетаётиб, эр-хотин
ҳазорийни уриб кетади. Улар ҳалок бўлишади.
Беш яшар боласи етим қолади.
Бобом судья бўлган. Айбдорларнинг иккови-
ни ҳам Қандаҳорга мажбурий ҳарбий хизматга
жўнаттиради. Улар кибор хонадондан бўлгани,
жабрдийдалар эса, бечора ҳазорийлардан бўл-
гани учун бундан қаттиқроқ жазо беролмасди.
Марҳумларнинг етим қолган боласини уйга
олиб келади. Шу тариқа Бобо Али билан бирга
катта бўлишади. Худди мен билан Ҳасанга ўх-
шаб.
Али Бобога ҳаддан ортиқ содиқ бўлса-да, уни
отам бирор марта дўстим деб атамаган. Мен
ҳам негадир Ҳасанни ўзимга дўст деб билмас-
дим. Уни ўзимдан пастроқ кўрардим
Бироқ, болалигимдан Ҳасандан бошқа яқин-
роқ кишим йўқ эди. Қиш келди дегунча варрак
учиришдан бўшамасдик. Унинг қиртишланган
боши, шалпанг қулоқлари, қилтириқ гавдаси,
касаллик туфайли очилиб қолган лабларидаги до-
имий табассум мен учун бутун Афғонистоннинг
тимсоли бўлиб туюлади.
Дарслар бошланиши билан мен эринчоқла-
шиб борардим. Эрталаб, аранг кўз очган пай-
тимда, Ҳасан отаси билан намоз ўқиб, мен
учун нонушта ҳам тайёрлаб қўйган бўларди.
Нонуштадан сўнг отам мени «форд-мустанг»
машинасига ўтқазиб мактабга олиб борарди.
Ҳасан эса, отаси билан уй ишларига шўнғиб ке-
тарди. Мактабдан қайтишим билан уйимиз ортидаги
тепаликка чиқиб, Ҳасан билан китобхонлик қи-
лардик. Тепаликнинг бир четида эски қабрис-
тон бўлиб, унинг дарвозаси олдида бир туп анор
ўсарди. Унинг танасига бир пайтлар паким билан
«Амир ва Ҳасан – Кобулнинг ҳукмдорлари» дея
ўйиб ёзиб қўйгандим. Тўғри, Ҳасан кўплаб ҳазо-
рийлар сингари саводсиз эди. Тўғри-да, хизмат-
корларга саводхонликнинг нима кераги бор?
Ҳасан жуда зийрак бола эди. Эҳтимол, у мак-
табга борганида, мендан ҳам аълочи бўларми-
ди? Баъзида мен унга топишмоқлар ўқиб бер-
сам, у бир зумда жавобини топиб айтарди. Бу
менинг ғашимни келтира бошлади ва бора-бора
умуман топишмоқ айтмай қўйдим.
Лекин мен китоб ўқиб берсам, у қулоқ қоқмай
эшитар, у ўзи англаб етган сирли дунёга ки-
риш учун қанчалик муштоқ ва ташна эканини
кўзларидан билиб турардим. У айрим китобий
сўзларнинг маъносини тушунмас, мендан сўра-
ганида ич-ичимдан ундан кўра билимдонроқ
эканимни англаб, қувониб кетардим. У баъзан
шундай оддий саволлар берардики, кулгидан
ўзимни аранг тутиб қолардим.
– Амир оға, телба дегани нима?
– Бу ҳалиги ақлли, одобли, тиришқоқ, билим-
ли деган маънони беради.
– Ҳа, шунақами?
– Истасанг, мен сени телба деб чақираман.
Бўладими?
– Эй, қўйсанг-чи, одамни уялтирма!
«Шоҳнома» ҳар иккимизнинг энг севимли
китобимиз эди. Ҳасанга бир гал Зол ва Рустам
қиссасини ўқиб берганим эсимда. Бу мисралар
ҳам-ҳамон эсимдан чиқмайди:
Бу ҳашмат аро Рустами доругир,
Магар чиқти бозор аро ул далер.
Улус кўргач, ул нахли зебосини,
Кичик ёшда бозуи балосини,
Шукуҳи солиб ерни бағриға чок,
Лаби соғаридин бўлуб маст ток.
Тушуб духтари разға кайфияти,
Лабин ўпмакиға тилаб нияти.
Қади сарв, бозуси аммо қавий,
Фалак паҳлавонин қилур мултавий.
Тани тоғ, тоғ узра тоғ бош анга,
Агар тутса туфроғ ўлуб тош анга.
Боқиб халқ бир-бирга ҳайрат қарин,
Дер эрди: – Бу қаддингға минг офарин!
Бу аснода икки пиёда магар,
Таҳамтан била бўлдилар ҳамсафар.
Хабарсиз магар Зол эъломидин,
Сўз айтмиш магар Какни пайғомидин.
Кўруб бўйла бозуи пайвастини,
Шукуҳи қавий, қомату бастини,
Дуосида тилни санохон этиб,
Тамошо ҳамул сунъи яздон этиб...
Ҳасанга эса, Рустам ва унинг ўғли Суҳроб қис-
саси жуда ёқар, бу саргузаштни у қайта-қайта
эшитишни истарди.
– Амир оға, илтимос, яна бир марта ўқиб бер,
– дерди у кўзларида ёш билан. – Шунақа таъ-
сирчан ўқийсанки...
Мен эса ҳеч тушунмасдим: у кимга йиғла-
япти ўзи? Беихтиёр ўзи билмаган ҳолда ўғли-
ни ўлдириб қўйиб, бошига тупроқ сочаётган Рустамгами ё ўлими олдидан отасини таниб қол-
ган Суҳробгами? Мен бу қиссада ҳеч бир фожиа
кўрмасдим. Назаримда, ҳамма оталар ўз ўғлини
ёмон кўрадигандек эди.
Гоҳида мен Ҳасанни шунчаки эрмак қилиш
учун исталган китобни очардим-да, хаёлимга
келган воқеаларни китобий тилда, саҳифалар-
дан кўз узмаган ҳолда «ўқиб» берар, Ҳасан эса,
нафасини ичига ютганча, мени тинглар, кейин
эса, қувончдан кўзлари чарақлаб кетарди:
– Жуда ажойиб ҳикоя экан, Ҳасан оға, бу-
нақасини умримда эшитмагандим.
Мен эса, йўл-йўлакай ўзимдан қониқиб бо-
рардим. Қаранг-а, мен ичимдан тўқиган нарса-
лар билан ҳам ўқувчиларнинг эътиборини торт-
са бўларкан-ку!
Эсимда, кунларнинг бирида мен ўзимнинг
илк ҳикоямни ёздим. Атиги ярим соатда. У
бир камбағал одам ҳақида эди. У фақир яша-
са-да, жуда қувноқ одам эди. Камдан-кам кўз
ёш тўкарди. Кунларнинг бирида унинг қўлига
сеҳрли қадаҳ тушиб қолади. Агар унинг ичига
кўз ёши томса қимматбаҳо дур-жавоҳирларга
айланарди. Қадаҳнинг хусусиятини англаган
ҳалиги одам энди фақат йиғлашга асос қидира
бошлайди. Ҳикоя шундай манзара билан тугай-
ди. Ҳали одам кўз ёш тўкиб ўтирибди. Қадаҳдан
эса, дур-гавҳарлар тошиб чиқмоқда. Қўлида
қонли пичоқ, оёғи остида эса, хотинининг ча-
вақланган мурдаси...
Мен ҳикояни тугатиб бўлишим билан отам-
нинг ҳужрасига югурдим. У Раҳимхон билан
бирга тамаки чекиб ўтирарди. Отамга ҳикоя ёз-
ганимни айтиб, икки варақни унга тутқаздим. Отам кулиб қоғозларга бир қур кўз ташлади ва
қайтариб берди.
– Яхши қилибсан!
Нимадир бўғзимга қадалди. Чиқиб кетмоқчи
эдим, Раҳимхон қўлёзмамни олиб қолди.
– Амиржон, менга ташлаб кет, жон деб ўқиб
чиқаман!
Бобо наҳотки шу Раҳимхончалик бўлолма-
са? Ўз отам камдан-кам ҳоллардагина исмимга
«жон» қўшиб чақиради.
Хонамга кириб, тўйгунча йиғладим. Томи-
римни кесиб, унда оқаётган отамнинг қонини
вужудимни сиқиб чиқаргим келди. Бир пайт
қарасам, кимдир елкамни оҳиста туртяпти.
Қарасам, Раҳимхон:
– Табриклайман, – деди пешонамдан ўпиб. –
Зўр чиқибди. Бўшашма! Сендан умидим катта!
Раҳимхоннинг бу илиқ сўзларидан эриб кета-
ёздим. Эртаси куни ҳикоямни Ҳасанга ҳам ўқиб
бердим.
– Ўзинг ёздингми? – Ҳасаннинг қорачиқлари-
да ҳайрат ва қувонч балқиди. Мен камтаринлик
билан бош ирғадим.
– Мошоолло, Амир-оға! Қойил!
– Сенга ростдан ҳам ёқдими?
– Ёқди, Амир оға! Сен ҳали катта ёзувчи бўла-
сан! Сенинг асарларингни бутун дунё севиб ўқий-
ди. Фақат, битта нарсани сўрасам майлими?
– Сўрайвер!
– Бояги одам нимага хотинини ўлдирди?
Кўзидан ёш чиқиши учунми?
Мен бош ирғадим. У эса ҳайратланишда да-
вом этиб, деди:
– Одам ўлиши шарт эмас-ку! Ҳалиги одам
пиёз тўғрасаям бўларди-ку! Мени чақмоқ ургандек бўлди. Нега шу фикр
менинг миямга келмади. Демак, ёзганларим бир
пулга қиммат экан-да! Ҳа, Ҳасан менинг бирин-
чи танқидчим ва адабиётдаги биринчи устозим
бўлди.
– Биласанми, – энди гап бошлаганимда, ни-
мадир гумбурлаб кетди. Шу сониядан менинг
Ватаним Афғонистон тамомила ўзгарган эди
***
Ер ларзага келганди. Автоматларнинг тарил-
лаши эшитилди. Биз меҳмонхонадан югуриб
чиқдик. Али оқсоқланганча, бизни вестибюлда
қарши олди.
– Дада, нима бўляпти? – сўради Ҳасан ота-
сининг пинжига тиқилиб. Али иккимизни ҳам
бағрига босди.
Кўчаларда тартибсиз отишмалар бошланганди.
– Қўрқманглар, болаларим, ўрдак овлашяпти,
– бизни тинчлантирди Али.
Кўчаларда одамларнинг бақир-чақири яққол
эшитилиб турарди. Одамлар тунги либосда кў-
чаларга югуриб чиқишган, уларнинг мудроқ
юзларида саросима аксланарди.
Биз бир-биримизнинг пинжимизга кирганча
тонг оттирдик. Кўп ўтмай отишмалар ҳам тин-
ди. Бундай нотинчлик биз учун янгилик эди. У
пайтлар афғон болалари отишма, қўрқув, таҳ-
лика нималигини билишмасди.
Отам тунда Раҳимхон билан чиқиб кетган
экан. Эрталаб ҳовлида унинг машинаси кўрин-
ди. Қарасам, отамнинг ранг-қути ўчган, бир
аҳволда. Мен уни бу қиёфада ҳечам кўрмаган-
дим.
– Амир! Ҳасан! – деди у қулочини кенг очиб.
– Ҳамма йўллар ёпилган. Телефонлар узилган
экан. Сизлардан жуда хавотир олдим...
У ҳар иккимизни бағрига босди. Ўшанда шу
қадар бахтли эдимки, ҳатто тунда юз берган
кўнгилсизликлар учун ҳам беҳисоб шукур ай-
тишга тайёр эдим.
Тунда ҳеч қандай ўрдак ови бўлмаганини
кейинроқ билдик. 1973 йилнинг 17 июль куни
Зоҳиршоҳнинг Италияда сафарга кетганидан
фойдаланган амакиваччаси Довудхон давлат
тўнтаришини амалга оширган, мамлакатда мо-
нархия йўқ қилинган эди.
…Эртаси куни Ҳасан билан Бобонинг хонаси-
га кирдим. У Раҳимхон билан қора чой ҳўплаб,
Кобул радиосини тинглашарди.
– Амир оға, – қулоғимга шивирлади Ҳасан. –
Республика дегани нима?
Мен елкамни қисаман:
– Қаёқдан билай?
– Амир оға? – яна қўлимдан туртди Ҳасан.
– Нима дейсан?
– «Республика» дегани мен билан отамни кў-
чага чиқариб ҳайдаш дегани эмасмикин?
– Унақа бўлмаса керак, – деб шивирладим
унга жавобан.
Ҳасан бир оз ўйланиб қолди:
– Амир оға?
– Оббо...
– Отам билан мени кўчага ҳайдаб чиқари-
шингизни хоҳламайман.
Беихтиёр жилмайдим:
– Э, ғирт жиннисан-а. Ким сизларни ҳайда-
япти? – Амир оға!
– Ҳа?
– Юр, ўзимизнинг дарахтимизга чиқайлик.
Ҳа, Ҳасан қандай пайтда нима гап айтишни,
мавзуни қандай ўзгартиришни яхши биларди.
Радиодаги гап-сўзлар ўзимнинг ҳам жонимга
текканди. Мана, у ўзининг лаш-лушларини
олиш учун кулбасига кетди. Мен эса китоб ол-
гани ётоғимга кирдим. Кейин ошхонага кириб,
чўнтагимни тўлдириб ёнғоқ солдим. Ҳасан мени
ҳовлида кутиб турарди. Асосий дарвоза орқали
чиқиб, тепаликка қараб йўл олдик.
Турнақатор саф тортган ҳовлиларни ортда қол-
дириб, тор кўчадан югуриб борарканмиз, дафъа-
тан Ҳасаннинг елкасига чақалоқнинг муштидек
тош келиб тегди. Орқамга қарадиму, биз томонга
келаётган Асеф ҳамда унинг икки ошнаси Вали
ва Кармални кўриб, дамим ичимга тушди.
Асеф отамнинг яқин дўсти, фуқаро авиация-
си учувчиси Маҳмуднинг ўғли эди. Улар биз-
дан бир маҳалла нарида, баланд деворларидан
пальма шохлари кўриниб турадиган ҳашаматли
уйда турарди. Қўлидан ялтироқ кастет (юпқа
металдан ясалган муштлашув қуроли) тушмай-
диган бу бола Вазирободда отнинг қашқасидай
танилган эди. Немис онадан туғилган, мовий-
кўз, малласоч бу бола баланд бўйи, ўта бераҳм-
лиги билан ажралиб турарди. Унинг гапига кир-
маган бола борки, кастетнинг зарбидан бенасиб
қолмасди.
Асеф қандайдир бир болани то ҳушидан кет-
ганча кастет билан дўппослаганини ўзим кўр-
ганман. Уни орқаваротдан «гушхўр» (қулоқхўр)
деб ҳам чақиришарди. Варраклар мусобақасида бир бола Асефни мағлуб этгани учун, унинг
қулоғини тишлаб узиб олганди. Алини «Бабалу,
ғилай эшак, япалоқбурун» деб, ҳақорат қилиб
қочадиган болаларнинг энг ашаддийси ҳам
Асеф эди.
Мана, у қўлини чўнтагига тиқиб, биз тарафга
одимлаб келяпти. Ҳасан негадир ўзини менинг
панамга олди.
– Салом, такалар! – бу унинг энг юмшоқ муро-
жаати эди. Учови ҳам бизга яқинлашди.
Одатда, Бободан қўрққани учун Асеф мен-
га унча тегинмасди. У тўғри келиб, Ҳасаннинг
тумшуғидан тутиб, ўзига қаратди.
– Эй, япалоқбурун, Бабалу яхши юрибдими?
– Ҳасан индамади. Фақат бир қадам тисарилди.
– Янгиликни эшитдингларми, болалар, – сўра-
ди у тишларини ғижирлатиб. – Энди шоҳ йўқ.
Яшасин, Довудхон. Айтганча, биласанми Амир,
у отамнинг таниши бўлади.
– Мениям, – дедим ўзим нима деётганимнинг
фарқига бормай. «Мениям», Асеф лунжини қий-
шайтириб, мени масхара қилди. Шериклари
унга қўшилиб хахолади. Эҳ, қанийди, Бобо
ёнимда бўлганида эди.
– Агар Довудхон бизникига кеп қолса, мен у
билан юзма-юз эркакчасига гаплашаман, – ка-
риллади Асеф. – Гитлердай бўлиш керак! Ундан
ўрнак олинг, дейман!
Ундан нафратланиб кетдим. Гитлердек қон-
хўрни мақтаб турган одамдан яна нимани ку-
тиш мумкин?
– Отам Гитлер аҳмоқ, у кўп одамларни қир-
ворган, деганди, – мен ўз овозимни аранг тани-
дим.
Нималар деяпман? Жим турсам бўларди-ку!
Асеф пихиллаб кулди:
– Онам ҳам шунақа деганди. У немис, балки
унга шунақа туюлгандир? Лекин мен бу фикрга
қўшилмайман. Ҳақиқатни биздан яширишади.
– Ким яширяпти? Тупурдим сенинг ҳақиқа-
тингга!
Лекин тилимни тиймасам қийин бўлади.
Отам ҳозир ёнимдамас-да!
– Сенга битта китоб бераман, – қўлини белига
тиради Асеф. – Бунақасини мактабда ўқитиш-
майди. Ўша китобни ўқиб, кўзим очилди. Энди
менинг ўз қарашларим бор. Янги президент би-
лан кўришиб қолсам, унга ҳаммасини айтаман.
Гитлер улгурмаган бўлса, биз улгурамиз.
Асефнинг мовий кўзлари Ҳасанда тўхтади:
– Афғонистон – пуштунлар юрти. Манави
пачоқбурунлар эса, мамлакатимизга умуман
ярашмайди. Буларни йўқотиш керак, дейман
Довудхонга!
«Довудхон аҳмоқ экан-да, сен мишиқи билан
пачакилашиб ўтирса!»
– Мен Довудхонга «иркит ҳазорийларни йўқо-
тишга шоҳнинг журъати етмаганди, сиз бунга
қодирсиз» дейман!
– Бизнинг йўлимизни тўсма, – дедим овозим
титраб. – Биз сенга тегмаймиз.
– Ростданми? – Асеф яна мазаммат қилди
ва чўнтагидан ҳаммада даҳшат уйғотувчи ўша
машъум, ярқироқ кастетини чиқарди. – Жа, те-
гасан-да! Айниқса, манави ҳазорий билан ён-
ма-ён юришинг ёмонам ғашимга тегади. Сен бу
билан қандай қилиб ўйнайсан? Шу бола сенинг
дўстинг бўлдими?
– У менинг дўстим эмас, хизматкорим!
Наҳотки мен шу гапни айтдим? Ахир Ҳасан
менга дўстдан ҳам, укадан ҳам яқин эди-ку!
Фақат отамнинг дўстлари уйга болалари билан
келганда, Ҳасанни ўйинга қўшмас, ҳеч ким
йўғида у билан ўйнардим.
Асеф кастетини бармоғида айлантирди:
– Агар ҳазорийларнинг бошини силайдиган сен
ва сенинг отангдек аҳмоқлар бўлмаганида, биз бу
сичқонхўрлардан аллақачон қутулган бўлардик.
Буларни ота-боболарининг майити чириб ётган
Ҳазоражот тупроғига ҳайдавориш керак. Сен,
Амир, Афғонистонга иснод келтиряпсан.
Мен қўрқа-писа унга қарадим. Унинг нияти
жиддий эди. Мана, муштини дўлайтирди. Ҳозир
қаншаримни ёрса керак.
Ҳасан зудлик билан эгилиб, ердан нимадир
олди. Вали ва Камоллар ҳам дафъатан орт-
га тисарилишди. Ҳасан доим ўзи билан олиб
юрадиган рогаткасига ёнғоқдек тош жойлаб,
Асефнинг пешонасини мўлжалга олиб турарди.
– Бизни тинч қўй, оға, – деди Ҳасан майин
оҳангда. У ҳатто ҳозир ҳам Асефга ҳурмат билан
мурожаат қилаётганди.
– Рогаткани ташла, ҳароми ҳазорий! Кўр-
маяпсанми, биз уч кишимиз! Сенлар эса, иккита!
– Лекин, орамиздан фақат бир кишида рогат-
ка бор! Яхшиси, туёғингни шиқиллат! Бўлмаса,
энди одамлар сени «Асеф қулоқхўр» эмас, Асеф
биркўз деб чақирадиган бўлишади. Тош чап кў-
зингни косасидан чиқаради.
Ҳамма жим эди. Асеф эса, тошга эмас,
Ҳасаннинг кўзларига қараб турарди. Ниҳоят,
мушт бўлиб тугилган қўлини ёзиб юборди:
– Ўв, ҳазорий, мен сабрли одамман. Бугунги
воқеанинг давоми ҳам бўлади. Сен эса, Амир,
бугунги воқеани эсингдан чиқарма! Сенинг ма-
нави итваччанг жуда катта хато қилди.
Кейин уларнинг учовиси ҳам ғойиб бўлди.
Ҳасан титроқ қўллари билан рогаткасини липа-
сига қистирди.
...Тўнтаришдан кейин ҳам, Кобулда деярли
ўзгариш бўлмади. Ҳаёт ўз оқимида давом этар-
ди. 1974 йилнинг қишида ҳовлида Али билан
қордан уйча ясаб ўтирардик. Шу пайт отам
Ҳасанни чақириб қолди. Ўша куни Ҳасаннинг
туғилган куни экани эсимдан чиқай дебди. Отам
ҳар йили Ҳасаннинг ҳам, менинг ҳам туғилган
кунимизда бизга бирор совға берарди.
Бу гал Ҳасан учун қандай совға ҳозирлагани
кейинроқ маълум бўлди.
Бобонинг ёнида саватдек салла ўраган ҳинд
дўхтир ўтирарди. У пластик операциялар жар-
роҳи экан. Отам Ҳасаннинг туғилганидан бери
кўтарилиб турадиган юқори лабини операция
қилиш учун Деҳлидан жарроҳ чақирибди.
Пластик жарроҳлик нима эканини ҳали бил-
масдик. Доктор Кумар инсон юзидаги нуқсон-
ларни операция йўли билан даволаркан. Бу
Ҳасан учун чиндан-да кутилмаган совға эди.
Операция муваффақиятли ўтди. Қишга бо-
риб, унинг ўрни ҳам билинмай кетди. Лабидаги
нуқсон сабаб унинг қиёфаси ҳар доим кулиб ту-
рарди. Операциядан сўнг бирор маротаба унинг
лабида табассум кўрмадим...