June 2, 2020

САБИРНИНГ СИНОАТИ

Тузикмисизлар ўзи? Деди Иқболой ая қўлидаги пиёлани оҳиста айлантириб ўтирган қизига жонсарак тикиларкан.
Қиз эса онасининг: “Эринг тузукми?” дея сўрашга ботина олмаётгаини сезиб турарди.Лекин ўзини тушунмаганга олди.Яхшиман, аяжон, дея оҳиста пичирлади.Кўзларинг киртайиб кетибди” Иқбол аянинг овози титради.Онаизор билади.Адолат ўзини харчанд ҳотиржам кўрсатишга уринмасин, аяси барибир, сезади. Лекин шундай бўлса-да, у аясига сир бой бермайди.Шу кунларда ишим кўпайиб кетди.Мактабда улура олмаябман, уйгаям олиб келаман.Ўзингни бунча урунтирмасанг ҳам бўлади..Иқболой ая гапини чала қолдириб, қулт этказиб ютунди.Унинг илтижоли нигоҳида “Нима, боқолмай қолган борми Ё анави икки дунё орасида тебраниб турган эринг учун ўзингни ўтга-чўққа урасанми ?” деган нидо бордек эди.Лекин Адолат яна ўзини билмаганликка олди.Иш, барибир, иш-да, аяжон” Ўзингиз “Яхшиям”, иш деган экан, агар их деганида одамлар кечасиям ўрнига ётмай югуриб юради” дейсизку.Шшунга ўхшаш-да ҳаётимиз..Иқбол аянинг юзида табассумга яқин нимадир зоҳир бўлди.Ол, болам, ката катта е! деди қизи томонга тақсимчаларни суриб қўйиб.Келини, укаси ишда, жиянлари боғчада.Ҳовлида тиқ этган товуш йўқ.Ҳамма ёқнинг сарамжон саришта экани шундоққина сезилиб турибди.Кечқурун бутун оила жамулжам бўлганда ҳам бу хонадонда мана шундай озодалик ва осоишталик хукум суради.Одамнинг руҳиятига ҳаловат инади.Қанийди, Адолат шу ҳовлида бир умир қолиб кетса.Кўнглини қорайтириб ётган барча қурумлардан халос бўлса, енгиллашса...Болам бунақа ўйланиб ўтирма.Агар турмушинг хақида бир қарорга келган бўлсанг, мен сени тушунаман! Тоғангга айтаман, кўч-кўргонингни йиғиштириб келади.Хеч ким сенга ҳеч нарса дея олмайди! Иқбол ая дилидагини гапириб-гапириб ташлади.Ҳеч қачон айтмайман, деган гапларини айтиб юборганини ўзи ҳам билмай қолди.Пешонасига мунчоқ-мунчоқ тер қалқди.Адолат ҳар бир гап онасининг дилидан оғриқ билан чиққанини, ҳали бу оғриқ заҳрини узоқ вақт ҳис қилишни биларди.Шунинг учун тезроқ жавоб қайтаришга шошилди:Нега ундай дейсиз аяжон?.Бу дунёда адашмайдиган, адашиб яна йўлини тополмайдиган одам борми? Ҳамма яхши ёмон нарсани куёвингиз билан боғлайверманг, даволаняпти аҳир! Умид узмайлик.Мен...мен шунчаки сизларни соғиниб келдим.Бошқа дардим йўқ.
Адолат баргдек титраб турган онасини маҳкам бағрига босди, ўзини тутишга қанчалик ҳаркат қилмасин, елкалари силкиниб-силкиниб, йиғлай бошлади.Иқболой ая ҳам унсиз йиғлар, қоқ суяк қўллари билан қизининг озғин елкаларини силарди.Адолат кўчасига бурилар экан, ортидан эргашиб келаётган кнгликлар бир-бир узулиб қолаётгандек туйиларди.Йўлдаги ёмғир, қор ювиб ётган хазонлар тобора қорайиб кўринди.“Ишқилиб, хумор хуруж қилмай турсин” дея ўйланди битта-битта босиб ичкарига кираркан.Тунов куни Миродилнинг туғилган кунида опа-сингиллари йиғилиб келишиб, ҳовлида ўчоқда ош қилишган эди.Хафсала қилмаган Адолат ўчоқнинг кулини ҳам олмаганди.Кундузги шамол кулни сочиб ўйнаганди, кўмилмай қолган атиргулнинг яланғоч таналарига кул доғ солган эди.Адолат оёқ учида юриб, эрининг хонасига яқинлайди.Эшик ёпиқ, сас-садо йўқ.“Уҳлаб қолган бўлса, уйғотмай” деб изига қайтмоқчи эди, бирдан юрагига ваҳима тушди.“Тағин бир бало бўлган бўлмасин”, деган хаёлида эшикни очди.Миродил ўрнида ғужанак бўлиб ётарди.Миродил ака, аям шўрва бериб юборганди, термосда иссиқина турибди, деди Адолат.Ёп, Адолат эшикни ёп! Эшик ёпиқ-ку, совуқотяпсизми Нарёғдан ёп дедим, кет бу ердан, Йўқол! Эрининг овозидаги важоҳат Адолатга таниш эди, югуриб даҳлизга чиқди.Яна бошланяпди. Э, Худо, қачонгача чидайди?, Қачонгача? “Эрингиз ирода кучи билан даволанишга харакат қиляпти.Гиёхвандликнинг ҳар қандай хуружи оғир ўтади.Лекин чинакам тузалишини истаган одам, албатта, тузалади.Яқинларининг меҳрини, уни керакли одам деб ўйлаганини ҳис ҳис этса, тузалиши осонлашади” дейишганди.Улар бу гапни осонгина айтишган бўлса-да, Адолатнинг юрагида бир зумда умид шаъми милтиллаган, ўзи бу “Ирода” деганларининг нима эканлигини яхши биларди.Шунчаки билибгина колмай бутун вужуди билан хис киларди.


Кошки, тақдири бу қадар оғриқли иродага арзиса.Кошки, Адолат Миродилни севиб турмушга чиққан бўлса..Эрида кўнгли йўқ эди унинг.Аксарият бойвоччаларга ўхшаган тантиқ бир йигит экан, деганди илк бор учрашгандаёқ.Лекин онаси:Болам, опангни оддий оилага бериб, кўргилигимизни кўряпмиз.Қизи қуруқ нон еб ўтирса, онага еган қаймоғи татимас экан.Шу “йўқ-йўқ”нинг орқасидан рўзғори совиган ошдай.Бойвочча бўлса, нима бўпти? Ақиллилар бадавлат бўлади.“Мени десанг, шуни танлайсан”, деб туриб олди.Адолатннинг кўнгл қўйгани ҳам опасининг эрига ўхшарди.Шу боис қўрқди.“Йўқ, ўзим танлаганга тегаман”, дейишга истиҳола қилди.“Бахтсиз бўлсам, бошимга тош тегади, ўзинг пиширган ош, дейишади”, деб ўйладида миродилга турмушга чиқишга рози бўлди.Аммо эри болалик ўйларида ўсмай қолган ўсмирга ўхшарди.Унга ҳамма нарса осон.Адолат билан қурилган турмушга ўйинқароқ боланинг бир янги кунидай қарарди.Бошида Адолатнинг ўзим ҳам бепарво бўлди.Дўсту дугоналарининг: “Э, эр дегани бир уйга ош-нон олиб келиб, қазноғингни тўлдириб қўйядиган одам бўлса бўлди.Аёл киши фарзанд боқиб кўрса бас, бор жону жаҳони бола билан бўлиб қолади.Шунинг учун кўнавер” деган гапларини эслади.“Севган касбим, болаларим, дилимда илим бор” Фарзанд кўрсам, кўникиб, кун бўйи иш билан овуниб юради.Аммо бир куни Миродилнинг чекишини билиб қолди.“Нега бу бой-бадавлат хонадон ўзи тенги қизга совчи юбормай, менга ёпишиб олди?” деган саволга жавоб топилди.Адолат қаттиқ-қуруқни кўрган, яхши тарбия олган қиз эди.Бунинг устига, муаллима.Бу касб эгалари сабр-бардошли бўлишади.“Ўғлимизни эплаб юради деган” режа билан келин қилишган экан уни.Адолат буни билганидан сўнг уйига қайтгиси келди.“Аям, укам, ота ўрнида ота бўлган тоғам нима дейди?” дея ўйлаб, бир қарорга келишга иккиланиб турган эди, қайнона-қайнотаси: “Яна келин оламиз уй торлик қилади деб” уларни бўлак қилиб қўйди Болам, ёлғизман, деманг.Худога шукур, юзингизга доғ тушди.Сал вақт ўтиб, юриш-туришингиз оғирлашса, ўзим ёнингизга бораман, деди қайнонаси.Доим ёғ ичида яйраб яшаган, бошқаларга қаттиқ-қаттиқ гапирадиган қанонаси Адолатга келганда мўлтираб турарди.Адолат қайнонасига “Мен барибир уйимга кетаман аяжон!” дея олмади.Унга раҳмим келди.Аҳир у онаку.Миродилни гиёхванд бўлсин, деманган-ку! Биргина айби, сўраса сўрамаса ўғлига пул бергани.Гоҳ эридан яшириб, гоҳ ошкора қилган бу ишни.Гиёхвандлик орқасидан кун кўрувчилар эса, эрига пива ичиришиб, орқасидан гиёхванд модда қўшилган қурт едиришиб, уни ўзларига тобе қилиб олишган.Адолат совуқотиб кетди.Унинг вужудини ҳавонинг совуғидан ҳам баттар совуқ хотиралар музлатган эди.Ишхонасига кирди.Кийимларини алмаштирмай, столида очиқ турган китобларнинг бирига кўз югуртирди.Кўзига харфлар баланд, паст бўлиб кўринди. “Кўз ойнак олишим керак, бу биринчи марта эмас”, деб ўйлади.Ҳомиласи икки марта тушди, сабаби эрининг гиёхвандлиги.Иккинчи бор ҳомиласидан айрилгач, чекканда ўзини йўқотадиган, Адолатни ҳар куйга солиб, ўзи ҳам ҳар куйга тушадиган эри биринчи марта унга очиқ гапирди:Билиб турибман.Тугунингни тугйабсан, кўзинга йўл кўриниб турибди.Лекин...Мен нима қиламан кейин?, Ота-онам, ука-сингилларимга зарарим тегмасин, бир ярамас иш қилиб уларнинг шанига доғ тушурмасин, обрў-давлатидан айирмасинг деб, менинг муаммо чиқармаслигимни исташади.Ҳозир сен менга қальаи қўрғон бўлиб турибсан. Кетсанг менинг тўрт томонинг ялонғоч қолади, ҳароб бўламан.Адолатнинг унга раҳми келди, ичи ачишди.Миродил ака, келинг даволанамиз, аҳир даволаниб, соғлом ҳаётга қайтганлар бор-ку!
Уруниб кўрмаганман, Хумори тутгандаги дўзох азобига чидай олмайман.Мен ёнингизда бўламан, биргалашиб енгамиз, деди Адолат.Унинг нияти эри тузалиб кетса, “ Мен бурчимни бажардим Бу ёғига сизлардан қарзим йўқ бошқага уйлантиринг”, демоқчи эди.Лекин мана, неча ойдирки Миродил ўзи билан ўзи курашиб ётибди.Бу курашнинг оҳири кўринмайди.Ўзининг ҳам Адолатнинг ҳам тинка мадори қуриб бораябди. Аҳир қачонгача бундай яшайди?!
Ҳар дақиқа тиканни устида ўтиргандек утиради.Хумори тутганда Миродил вахшилашиб кетади.Кузлари олайиб, узини турт тарафга ташлайди. "Тинчланинг хозир утиб кетади!"


дея бағрига босаган Адолатни сочларини юлиб, юзини тирнайди.Ўзининг бундай аҳволидан кўчага чиқишга уялади, кейин қўни қўшни бир тарафда қолиб, кейинги вақтда мактабдагилар айниқса ўқувчилардан уяладиган, маънавият хақида гап кетса, албатта гиёхвандлик мавзуси орага тушади.Адолат нима деса ҳам ёлғонга ўхшайверади, болалар жимгина қулоқ солиб ўтиришса-да, дарс тугагач, хохолаб куладигандек туйилади. “Аям ҳам бу гал ичадиганини айтди” қайтсанг қайт, бу замонда қайтиб келиш иснодмас, деди.Қайнота-қайнонам қайнотамга тинчлик керак, бошқа болаларнинг шанига доғ тушиб кексайган чоғларида қийналиб қолмасалар бас.Бу ўғиллари саломат юрса ўлим азобини бермаса бўлди, нега мен энди ҳали гулдек ёшимда уларнинг бу истаги қурбони бўлишим керак?!, аҳир менгахам ҳаловат керак-ку! Эрим деганим бу аҳволда бўлса. Оҳиригача чидаб беришга кўзим етмайди...”, Адолатнинг мияясидан шу ўйлар ўтар экан, яна бир марта ғужанак бўлиб ётган эрини кўз олдига келтирди. Типирчилаётган қўрқинчили онларни эслашга урунди.Бу билан “Кетаман!”, деган қарорни мустаҳкамламоқчи бўлди.Ҳозирги ҳолатдан фойдаланиб қолишим керак, ё ўзи билан олишиб тинка мадори қуриб, уйқу дори ичиб, бир икки соатга тинчийди ёки ҳозир ёқавайрон бир аҳволда ташқарига чиқиб, топиб бер ўлиб қоламан ҳозир, топ деябман сенга деганча титраб қахшаб унга ёпишади.Халиги муомала: “Кет, йўқол” лар бу хуружининг бошланиши эди.Адолат бир қарорга келгандай бўлди “Кетишим керак қурбонликка арзимайди бу хаёт,кетаман одамдек яшагим келаяпти.”деди ўзга ўзи.Одам боласининг бир қарорга келиши қийин, аммо бир қарорга келгач уни тўхтатиб бўлмайди.Адолат ҳам шарт-шурт қилиб бир тўплам дафтарни тўр халтасига солди, керакли китобларни олди, бир икки кийимларини катта сумкага тиқди. Яна бир икки дақиқа қолса уни кимдир ушлаб қоладигандек ховлиқарди.Ҳовлига чиқди. Жимжит.Юрагига ғашлик чўкди. “Уҳлабди шекилли” деди сўнг ўзиг ўзи. “Уйғонса, нима қилади ” корни оч-ку!Термосда овкат борлигини айтдим, лекин кулоғига кирдимикан Яхшиси,таёрлаб кета колай,деди-да, ошхонага дастурхон ёзиб,унга битта кошик, пиёла кўйди Лимонгача хозирлади Чой дамлаб, чойнакпушни кийдирди.Термос ёнига коса кўйди Ўзи тушунар деб ўйлади. Сочиқчани кўтариб: “Борди-ю, бирдан аччиғи келса-чи, пичоқни ҳар эхтимолга қарши яшириб қўйишим керак.Пишлоқни қошиқчада кессам бўлади” деб ўйлади-да ,учи ўткир асбобларни шкаф тортмасига солиб қулифлаб, калитини яширди.Кейин секин уйидан чиқди.Нарсаларини кўтариб йўлга тушди.Барибир, юраги ғаш эди унинг. “Чой дамланган, газни ёқмайди. Менинг кетганимни билгач, ойисига хабар беради.Борди-ю номус қилиб айтмаса-чи? (У кейинги пайтларда эрида онда сонда бўлсаям нимадандир хижолат бўлаётган эди) Кечқурун ўзи газ ёқса-чи? Яхшиси, қайнонамни чақириб, кейин кетай”. Адолат шу ўйда анча юриб қўйган бўлса-да изига қайтди. Ҳовлига киргач, қўлидагиларни бир чеккага омонатгина қўйиб, даҳлизга ўтди.Қайнонасига “Бир келиб кетинг” дея қўнғироқ қилмоқчи эди.Шу пайт эшикнинг очилиб ёпилгани эшитилди.Демак, эри ўрнидан туриб,ваннага ўтибди.Адолат телефоннинг ёнида ўтирганча бирпас хаёл суриб қолди.Қанча ўтирди, билмайди, бир пайт эрининг овози эшитилди: Адолат, қорним очди. Адолат илкис бошини кўтарди.Тавба, Миродил шундоққина рўпарасида қўлида сочиқ ушлаб турарди.Унинг шунчалик яқин келганини ҳам сезмабди.Юз кўзларида азоб изи, бўғиққан, лекин овози эркалатувчи эди.Мен ошхонага тайёрлаб қўйгандим, деди зўрға.Кўрдим.Лекин сен ҳам ёнимда ўтир.Ёлғиз қолишга қўрқаман, томоғимдан сув ҳам ўтмайди.Эри шундай деди-ю, хотинининг жавобини ҳам кутмай ошхонага йўналди.Адолат бирпас карахт бўлиб турдида унинг ортидан эргашди.Орадан вақт ўтиши билан Миродил ака соғайди. У энди отасининг ёнида бирга ишлайди.Адолат ҳам мактабга боришга вақти йўқ сабаби икки эгзакларни катта қилиш билан банд эди.Миродилни оғир дамларида ёнида бўлган аёли эндиги кунда унга сабирнинг меваси насиб этганди.Барчасига сабир қилган инсонга Аллохнинг мукофоти булади.

Тамом

Hikoyalar kanali... Obuna bo'ling!!!