June 4, 2020

Ёввойи келин ..5-қисм.....

Аёллар орасида ғала-ғовур бошланди.- Хой аёллар, жанжал қилманглар. Ҳозир мавриди эмас, — деди оқсоқол.Эрдавлат аканинг хонадонида бўлаётган маслаҳат ва у ерда пайдо бўлган баҳснинг можарога айланиб кетиши оқибатида маҳаллага ran тез тарқалиб, энди ховлига кўплаб қўни-қўшнилар, ўтган-кетган бекорчилар кириб кела бошлашди. Улар турли жойларга жойлашиб ўтириб олишган, кўпчилик эса дарвоза олдида тик туришарди. «Тўсатдан уйга ўз оёғи билан кириб келган сепсиз қизни нико\лаб, тўй ўтказиш мумкинми?» — деган савол кўпчи-ликни қизик^ирмай қолмасди, албатга.- Тушунинглар ахир, вазият шуни тақозо қилаяпти. Сабоҳатнинг отаси қизини зўрлаб бир банги йигитга бермоқчи бўлган экан. У кўнмабди. Шунинг учун отаси уйдан ҳайдабди. Улар Мансур билан бирга ўқишган, бир- бирини ёқгиришади. Эсли-ҳушли, қўлларида диплом и бор. Худо хо\ласа ўз турмушларини ўзлари кура олишади. Уларга ҳеч қанақа сеп, урф-одатимиздаги майда-чуйдалар керакмас, — деди Эрдавлат ака.Бир қўшни аёл сўз олди:- Худо га минг қатла шукур, ҳаммамиздаям ё қиз бор, ё ўғил. Уларни болалигидан орзу-ҳавас қилиб боқамиз. Бахтли-саодатли турмуш кечиришларига орзумандмиз. Айниқса, қизларимизни оқ ювиб, оқ тараб, уларга бир умр сеп йиғамиз. Аждодларимиздан урф бўлиб келаётган одатларимизга амал қилиб, уларни жўяли жойга узатамиз. Шунинг учун Сабоҳатнинг ота-онасини олдидан бир огиз ўтиб қўйилиши керак, менимча. Эҳтимол улар тақцирга тан бериб, қизларини беришга хурсандчилик билан рози бўлишса ажабмас.- Хурихон тўғри айтяпти, - деди қишлоқ йигини раиси, - “Кудачилик - минг йилчилик”, деган гап бор. Қарс икки қўлдан чиқади. Тўй бўладиган бўлганидан кейин ҳар икки томон одамлари бир-бирлари билан қариндош- уруғ ришталарини боғлашади. Хурсандчилик, хотиржамлик бўлади. Шунинг учун келинглар, қизнинг отасининг олди­дан бир бор ўтиб кслайлик. Эҳгимол, «хўп» деб юборар.- Маъқул. Шундай қилиш керак, — деди қўшни мўйсафид қувониб.- Бўлмаса кимлар вакил бўлади? — деб сўради раис.- Ўзингиз, — дсди кимдир.- Эрдавлат борсин. Ахир у отасида. Иннайкейин маҳалла оқсоқолиям.- Аёлларданчи?- Аёллар керакмас, — деди Ширмон аянинг синг- лиси Хатича. - Биз бир марта совчи бўлиб бориб кўрдик.- Бўлмаса, - деди маҳалла оқсоқоли ўрнидан туриб, - бугунги тўй маслаҳатимиз пишмади деб ҳисоблаймизда, бугун кечки пайт юқорида айтилган вакиллар қизнинг отасиникига бориб келишади. Ундан кейин шунга қараб иш қиламиз.Ҳамма маъқуллаб ўринларидан қўзғалишди.Кечки пайт вакиллар Сабоҳатдан олинган манзил бўйича уларникини қидириб, туман марказига боришди. Лекин суриштирилган Акбар ака, туман раҳбари Акбар Солиевич эканидан улар бехабар эди. Қишлоқ вакилларини Сорахон опа совуқ қарши олди.- Уйдалар. Дам олаётувдилар. Нима ишларинг бор?- Зарур масала, - деди раис.- Шахсий масала, — деди Эрдавлат ака урғу бериб.- Ҳозир, сўраб кўрайинчи, — деди аёл ва эшикни ёпиқ қўйди ва бир оз ўтгач эшикни қия очди. - Шахсий масалада ҳафтанинг ҳар душанба кунлари соат 14-00 дан 18-00 гача ишхоналарида қабул қилишар экан.- Бугун қанақа кун? — деб сўради раис оқсоқолдан.- Душанба.- Ие, бугун душанба эканку, синглим.- Соатингиз неча бўлди.- Кечки етги бўлди.- Кунни, соатни бизга нима дахли бор? — дея ажаб- ланди Эрдавлат ака.Биринчидан, хўжайинимнинг иш вақтлари тугади, иккинчидан, шахсий масалада одамларни уйда қабул қилмайдилар.Эрдавлат аканинг энсаси қотди.- Биринчидан, янгажон, хўжайинингизни қанақа лавозимда ишлаши бизни қизиқгирмайди. Иккинчидан...Раис “қизишманг” дегандек унинг елкасини маъноли босиб қўйди.- Қизингиз масаласида...- Бу масалаям отасини қизиқгирмайди. У ўзбо- шимча...- Буни хўжайинингизни ўз оғизларидан эшитмоқ- чийдик, - деди раис сиполик билан.Аёл аввал қизарди, сўнгра бўзарди.- Нима учун?- Сизларга керак бўлмаса, мана бизга керак. Бизлар уни ўзимизга қиз қилиб олмоқчийдик, - деди Эрдавлат ака.- Ер ютгур, жувонмарг. Энди бунақа йўл топибдими? Бўпти мен ҳозир эримга айтайинчи. Лекин гапнинг тўғ-риси, у киши бугун касалхонадан келишди. Кеча юраклари хуруж қи л ганди. Шунга бошқа куни келсангизлар. Мен ўзим мавриди бўлганда гаплашиб қўярдим.- Қайси куни келсак экан, бўлмаса?- Якшанба куни ке

ла қолинглар.Вакиллар маъқул дея қишлоққа қайтиб кетищди.Лекин якшанбага қадар Акбар Соливич Шоазим Шоҳайдаровичдан кесатиқ ва фисқи-фасоддардан иборат гапларни эшитавериб, жони ҳалқумига келди.Акбар ака кўп ўйлади ва охири бир қарорга келди, шекилли хотинини чақирди:- Ануви келган кишилар ўзи ким экан?- Бешкапа қишлоғидан.- Сабоҳатни келинликка сўраб келишибдими?- Ҳа, шунақа шекилли. Бир сафар улардан совчиларҳам келишувди. Мен қайтариб юборувдим. Нимайди?— Ҳеч ran йўқ. Энди келишса олдимга олиб ки- рарсан.Аёл чуқур хўрсиниб қўйди: “Ҳайрият, эрим инсофга келиб, қизини кечиради, шекилли. Қизиқ, наҳотки анавуларга розилик бермоқчи. Тавба, нимага оқ қилди бўлмаса?”Акбар аканинг хаёлида эса бутунлай бошқа ўйлар ҳукмрон эди. У жавондаги китоблар қаторида турган қизининг кулиб турган суратини қўлига олди: “Мени кечир қизим, севганинг бор экан. У билан бахтли бўл. Лекин сени розилик билан беролмайман. Бу ҳақда Шоазим Шоҳайдарович билса мени йўқ қилади. Гунохларим бир дунё. Ҳаммаси унга аён. Оиламиз хонавайрон бўлади. Мен қамалиб кетаман. Агар сен уйдан кетиб, ўзбошимчалик билан мен билмайдиган кимгадир тегиб кетган бўлсанг, ҳар холда бу менинг айбим эмас. Бир кун сени ўзим топиб оламан. Эҳдимол куёвим, невараларим билан ҳам ўшанда учрашармиз. Ҳаммасини ўшанда тушунтириб бераман. Сен жуда акдли қизсан. Мени албатта тўғри тушунасан, қизим”. Шундай дея у кўзларига ёш олди ва “Бахтли бўлгин - дея суратни ўпиб қўйди. - Сарвардан қочиб тўғри қиласан, қизим...”...Ва ниҳоят, якшанба куни ҳам келди. Бунгача улар туман раҳбарининг уйига келиб-кетганларини суриштириб билгандилар. Шу туфайли қишлоқ йиғини раиси минг бот узрини айта бошлади. Қолаверса, эрининг юраги хасталиги ва у билан э^тиёт бўлиб гаплашишларини Сорахон яна илтимос қилган, эридан ҳам қизишмай, меҳмонлар билан сипо гаплашиши кераклигини тушунтирган эди. Акбар ака эҳтимол шу туфайлими ёки қизи борадиган жойнинг одамларига эхгиром билдиргиси келдими, ҳар холда уларни яхши меҳмон қилди ва ўтган сафар хотини тушунмай уларни киритмаганини эслаб кулишди. Палов ҳам ейилди. Бу орада ким оқсоқол, ким куёвнинг дадаси, яъни қудаси эканини сўзларидан фаҳмлаб олди.Хуш келибсизлар, — деди Ахбар ака қуллуқ қилиб.— Ануви масала... — дея журъат қилди махалла оқсоқоли.— Ҳа, у масалами? - деди жиддийлашиб Акбар Солиевич, — у масала \ал.— Ваҳ, ҳайрият, - деб юборди меҳмонлар кутилмаган гапдан шодланиб.— Хуллас, у кимга тегади, тақдири нима бўлади, мени энди қизиқтирмайди. Мен унга бир тийин ҳам, сеплик ҳам бермайман. Гап тамом! Қани омин, оллоҳу акбар. Хуш келибсизлар! - деди у даст ўрнидан туриб сиполик билан.М еҳмонлар юзига фотиҳа тортиш ниям, тортмаслик-ниям билолмай доғда қолишди. Бир- бирларига маъноли қараб, елка қисиб олишди.— Қизингиз сизни анчагина хафа қилган кўринади, — деди раис.— Бу бизнинг оилавий ишимиз,- деди Акбар ака.— Ҳар холда жиддийроқ ўйлаб кўрарсиз. Орзу- ҳавас дегандай...— деб гап бошлади Эрдавлат ака.— Қизим керакми, олинг. Бошқа нарса сўраманг, илтимос, — деди раҳбар чўрт кесиб, ерга қараб.Вакиллар яна бир бор узрларини айтишди. Бу масалага яна қайтишлари мумкинлигини эслатишди.— Йўқ, бу масалага бошқа қайтмаймиз.— Мабодо тўй қилингудек бўлса-чи?■ — Тўй ҳам бизни қизиқтирмайди. Кимга тегади, қайси пулга тегади, мени ишим йўқ, чунки менинг бундай қизим йўқ.— Ҳай майли, нима ҳам дердик. Бизнинг вазифамиз олдингиздан бирров ўтиб қўйиш эди. Кейинчалик қизин- гизни кечиришингизга умид билдирамиз, - деди Эрдавлат ака.Раҳмат сизга, тушунган одамга ўхшайсиз, - деди Акбар ака ва беихтиёр у билан маҳкам қучоқлашиб хайрлашди.- Хуш келибсизлар. Узр, гапнинг жўясини очиқ- ойдин айтиб қўя қолдим,— деди у қўлини кўксига кўйиб.Меҳмонлар дўппиларини қўлга олиб ҳайрон бўлиб жўнаб қолишди.- Ҳа, ғалати иш бўлдику! Энди нима бўлади? - деди раис ҳайрон ортига қараб қўяркан.- Нима бўларди, тўй бўлади-да, - деди оқсоқол.- Ҳа, албатга, тўй қиламиз! — деди Эрдавлат ака ишонч билан ва Акбар аканинг самимий қучоқлашиб хайр- лашганини ўйлай бошлади. “Демак, вазият шунақамикан? И неон ҳаётида ҳар нарса бўлиши мумкин, наилож...”- Лекин сепсиз, қудаларсиз қанақа бўларкин? — деди раис жиддий ўйлан

иб бошини “атганг” дегандек қимир-латиб қўяркан.- Ҳа, яхши иш бўлмаяпти, — деди оқсоқол.- Йўқ, худо хоҳласа, ҳаммаси яхши. Ёмон бўлганида бизни эшигидан ҳам кирғизмаган бўларди. Унинг ўрнига яхши меҳмон қилди, иззатимизни жойига қўйди. Кўнглим сезиб турибди, кейинчалик ҳаммаси изига тушиб кетади. Гапни кўпайтирмайликда, тўйни бошлайверайлик. Келин- куёв ўзлари ишлаб, пул топиб бемалол ҳаётларини қуриб кетишига ишонаман.- Демак, маҳалла хашар қилиб, уларнинг кўрпа- ёстиғини қилиб берамиз.- Раҳмат. Менда албатта тўй учун жамғариб қўйганим бор. Қариндош-уруғлар ҳам ёрдам беришади.- Ками-кўстига биз ҳам қараб турмаймиз, — деди раис, — Ёшларни қўллайдиган ҳомийларимиз бор. Аризани бераверишсин.Хуллас, тез кунларда тўй бўладиган бўлди.


ОРЗУДАГИ ЖАННАТҒОР САРИ


Икки бизнес ҳамкор яхши тайёргарликдан c>hnr сотиб олишган эскироқ “Нива”да ниҳоят Хисор тог тизмалари сари йўлга тушишди. Улар ўзлари билан бирга бир ойга етарли озиқ-овқат, палатка ва альпинистик анжомлар ҳам олволишди. Худо хохласа то имкони қадар “Нива” бора оладиган жойгача бораверишадиган, фақат машинада юришнинг иложи бўлмай қолган тақдиргина уни бирор чўпоннинг қўтонига ташлаб, сўнфа эшакда, эшаклар ҳам юра олмаган тақдирда эса, пиёда кетаверишга қарор қилишди. Аввало тог хариталарини яхшилаб ўрганиб, тахминий маршрутни ҳам белгилаб олишди. Сўраганларга “Биз — альпинистлармиз” дейишадиган бўлишди.Шоазим Шоҳайдарович ўғлининг бангиликдан шифо топиб яхши фикр юритадиган, ўзига яхши дўст ортгирганидан хурсанд бўлди. “Эҳ, қани энди ёшим тўғри келганида эди, ёшларга қўшилиб мен ҳам саёҳат қилиб келган бўлардим”, - дея фикр юритди у ва бир вақтлар Сергей Иванович билан Жаннатгорда кечирган кунларини эслади. Ўғлини саёҳатга кузатаркан, унинг елкасини қоқиб қўйди.- Ануви қизни унут, бошқаси тиқилиб ётибди. Бил- санг, киши учун хотин учинчи даражали нарса. Биринчи навбатда ота-онанг, сўнгра яқин дўст-биродарларинг, ана ундан кейин хоти нинг. Керак бўлса Россиядан ҳам уйланиб ол, бу ерда ҳам бир-иккита орттириб қўй. Ҳаммасига қурбимиз етади. Неварам қанча кўп бўлса, мен шунча хурсанд бўламан ўғлим, — деди отаси ҳазил қилиб,- Аввал биттасига уйланиб олай, - деди Сарвар ҳам кулиб.- Энди айтдим-қўйдимда. Бу менинг оталик бурчим. Чунки сен ёлғиз фарзандимсан. Ҳар хил бемаъни кўча қизларига юрмагин дейман-да. Ҳозир нима кўп, касал қизлар кўп.Гавҳарой опа ҳам ўғли билан йиғлаб-сиқгаб хайр- лащди Ўзингни эҳтиёт қил, бодам. Совук^парда юрма. Меҳмонхоналар иссиқ бўлса киринглар. Вақтида овқатла- нинглар. Кир-пирларингни...— Бўлди ойи, ҳаммаси тушунарли, биз ёш боламас- миз-ку!Ота-она Андрей билан ҳам ўз фарзандларидай хайрлашишди.— Следующий раз отца приведи. Мы с ним вместе на охоту пойдём.— Обязательно, — деди Андрей қам кулиб.Улар Панжикентга етиб келишди ва бу ердан машина бакига тўлдириб ёнилғи қуйиб, заҳирага ҳам олволишди.— Эҳтимол бирор йўлбошловчи ёллармиз, — деди Андрей чойхонада нонушта қилиб ўтиришаркан, қора соқолли тоғ одамларини кўрсатиб.— Хали эрта, — деди Сарвар, — “Нива”ни қўйган жойимизда бирортаси билан гаплашиб кўрамиз.— Ҳа тўғри. Эҳтимол ўша жойни биладиган одам дуч келар.Улар машинада йўл юришса ҳам мўл юришди. Ниҳоят асфальтлик тугаб, ўнқир-чўнқир тошли тоғ йўллари бошланди. Бир тепаликка айланиб чиқишса, бир туш и шар ва яна янги тепалик бошланарди. Йўллар шундай тор эдики, икки машина рўпара келиб қолса бир-бирига йўл бўшатиб беришга мажбур эдилар. Бир жойда тош кўчки-сига дуч келишди. Хайриятки машинани орқага олиб улгуришди. Лекин йўлни тошдан тозалаш учун бир с утка ишлашга тўғри келди. Умрида ме\нат қилмаган ёшлар учун бу оғир синов эди. Яқин атрофда мол боқаётган болаларни ёллаб олиб келиш га тўғри келди.Ҳар холда “Нива” бақувват машина эканлигини намоён қилди. Йўлларда сойлар, булоқлар бўйида табиат қўйнида палатка тикиб тунашди. Тобора одамлар сийрак- лашиб борар, мол-қўйлар ҳам камайиб, ёввойи ҳайвонлар кўпроқ учрарди. Ниҳоят, беш кун деганда машинанинг юришига йўли қолмади. Пиёда ҳам кезиб, кун бўйи қўтон ахтаришди. Орқага машинада бир оз қайтишга тўғри келди.- Ана энди йўлбошловчи керак, - деди Сарвар.- Хозир қаердамиз?- Тахминан мана бу ерда.

Хув-в анави чўққини кўряпсанми, оқ чўққи, — деди Сарвар хали анчагина узокда булутлар билан туташган тоғни кўрсатиб.- Эҳ-ҳе, у ерларда роса ёмғир ёғаётган ўхшайди-ку! Булутлар ни қара.- Ҳа, биз ҳар нарсага - шамол, совуқ-изғирин, қор- бўронларга \ам тайёр бўлишимиз керак.- Жаннатғор деганинг қаерда ўзи!- Ўша оқ чўққининг ортида бўлиши кервк. Фақат биз уни айланиб ўтамиз.Ниҳоят, оқшом чўкаётгани маҳалигина узоқдан бир олов кўринди. Бу чўпонларнинг қўтони эди. Чўпон бегона машинани кўриб дарҳол милтиғини олиб чиқди. У мил- латини фарк^таб бўлмайдиган, ўзбек тилини бузиброқ гапирадиган Чори исмли киши экан. Йигитларнинг шаҳар- лик, ҳали пишмаган хомсемиз эканликларини кўриб, олов олдига чойга таклиф қилди.- Мен Тошкентдан, бу дўстим Москвадан. Бир саёҳатга чиқувдик.- Қаерга бормоқчисизлар, ўзи?- Хув ануви оқ чўққининг орқасига.- У ерда нима бор экан?- Жаннатғор.- Бунақасини эшитмаган эканман. Бизда горлар кўп.- Ичидан илиқ булоқ суви чиқиб туради.- Булоқ ҳам кўп. Нима, илгари кўрганмидингиз?- Ҳа, — деди Сарвар чойни хўплаб пиёлани узатар- кан, — Лекин болалигимда огам вертолётда олиб борган- дилар.- Болалиқцаги орзу денг.- Ҳа, албатта. Шунга бизга бир йўлбошловчи топиб берсангиз ёки ўзингиз бирга юринг. Биз яхши хақтўлаймиз.- Қанча?Минг доллар.- Кам. Кейин тўламай кетиб қолсангларчи?Сарвар машинани калитини Чорининг олдига таш­лади.- Икки минг берамиз. Машинамиз ҳам шу ерда қолади.- Ярмини олдиндан берасизлар.- Келишдик.- Бўпти, сизларга хозир овқат олиб келишади. Мен амакиваччам билан гаплашиб келай, — деди у ва бир отга миниб қаёққадир кетди.Аёллар бир товоқ гўшт қовуриб келишди. Меҳмон- ларни бир талай қимиз, қатиқ, қаймоқлар билан ҳам сийлашди. Юлдузларга ту л а гумбаз остида оловга тикилиб икки дуст ширин орзуларга берилишди. Кўп ўтмай икки отлиқ келишди.Чорининг амакиваччаси одамга доимо синовчан тики- ладиган кўк кўзли серсоқол киши экан. У йигитлар билан қўл бериб сўрашаркан, уларнинг мақсад-муддаоларини кўзларидан билиб олмоқчидай синчиклаб қаради. Лекин тун қоронғулиги бунга халақит қилдими, дабдурустдан сўраб қўя қолди:- У ёққа нима учун бормоқчисизлар?- Шунчаки саёҳат.- Ишонмайман.- Нега?- Икки минг долларни, йигитча, фақат аҳмоқ одам- гина тоғу-тошга ташлайди. Тўғрисини айтаверинглар. Йўқса, биз сизлар билан ишлаёлмаймиз.- Болаликдаги орзу, дедик-ку!- Бу гапни қадрдон, болаларга айтасиз. У ёққа бориш жуда хавфли. Хали инсон оёғи етмаган жойлар бор. У ерларга тўрт хил тоифадаги одамлар боришади: бирин-чиси жазодан қочган жиноятчилар, иккинчиси тилла, қимматбаҳо тошлар ва бошқа бойлик қидирувчилар, учинчиси альпинистлар, тўртинчиси гиёҳванд модда олди-сотти қилувчилар. Хўш, сизлар қайси тоифадан бўласизлар.Сарвар довдираб қолди. Бироз ўйланиб турди-да, саволга савол билан жавоб қайтарди:- Сиз мабодо бу ерларга терговчилиқцан қочиб келиб қолмаганмисиз?Соқолли киши кулиб юборди. Сарвар Андрей га кулгу сабабини тушунтириб берди.- Мы из пятой категории, — деди Андрей ҳам кулиб.- Меня зовут Абу Саид. Здесь моя родина и я должен позаботиться о спокойствии своей земли. Хорошо заработать, и воспитать детей...- Тогда мы об этом позаботимся, - деди Андрей қўлларини ишқаб ниҳоят бу “оғир” кишини калитини топгандай бўлиб.- Значит, все-таки вы из четвёртой группы?- А скажите, люди из этой группы часто к вам приходят? — деб сўради Андрей саволга савол билан.- Нет. Они так откровенно не говорят. Что вы, первый раз что ли в этих краях?- Да. И бизнес у нас только начинается. Поэтому ищем себе партнеров. Короче, пришли на разведку по этому поводу.- А что вас интересует?.- Мак и его сок, — деди Андрей картани очиқ ташлаб. - ,- Это называется “Қорахон”. А если поймают?...- Знаем. Кто не рискует, тот не пьет шампанское.Шундай қилиб улар келишиб олишди. Абу Саид“Қорахон”ни Душанбе гача Андрейнинг ўзига ёки у айтган одамга етказиб бериб турадиган, бу ерда йўл бошловчилик қиладиган ва Сарварга янги гиёҳ етиштирувчиларни топиб берадиган бўлди. Улар Жаннатгор сари юриб, йўл-йўлакай бу соҳани ҳам ўрганиб кетишни мўлжалладидар.- Жаннатғорга об-ҳаво яхши бўлиб турса уч-тўрт кунда пиёда етиб борса бўлади. Лекин йўл жуда оғир. Альпинизмдан ха

​​бардор бўлишларинг керак. Хоҳласанглар бошқа от билан борадиган йўл бор. Фақат чўққини пастдан айланиб ўтилади.Яхши, — деди Сарвар ва Андрей га таржима қилиб берди.— Неча кун юрилади? — деб сўради Андрей.— Камида бир ҳафта.Ёшлар хуштак чалиб юборишди. Лекин пиёда қийналгандан кўра шуниси маъқул кўринди. Эртаси тонгда йўл сафари тайёргарлиги кўрилиб, уч отлиқ йўлга тушишди. Шошқин сойлар, куйловчи қоялар, изғиринли тепаликлар, бепоён майсазорлар-у, яшил арчазорлар аста-секин ортда қола бошлади. Ўша куни кеч га яқин булбуллар ва бошқа сайроқи қушлар тинимсиз сайраб турган улкан дарахтлар билан қопланган бир булоқ бўйида тўхтаб, тунаб қолиш учун палаткаларни тикишди.— Андрей, — деди Сарвар теварак-атрофни завк,паниб томоша қилаётган дўстига, — билсанг бораётган жойимиз бундан ҳам гўзал. Хоҳпайсанми, унинг суратини кўрса-таман.— Ҳа, албатга.Сарвар чўнтагидан бир нечта суратларни чиқарди. Абу Саид ҳам қизиқиб қўлга олди.— Ие, бу халиги уйингдаги сурат эмасми?— Ҳа, ўшани кичиклаштириб олдим.— Ўхў, шахзода ва малика шохона кошоналаридан чиқиб келишмоқда. Вой, тўхта-тўхта, — деди бир пайт Андрей ва қизнинг суратига узоқ тикилиб қолди, — Ануви қизга жудаям ўхшар экан-ку!— Қайси қизга?— Мен танишган қизга-да! Халиги йиглаб кетаётган.— Қўйсангчи, жа оласанда.— Сенда қаллигингни ҳақиқий сурати борми?— Бор, ана, - деди у Абу Саиднинг қўлидагини кўрсатиб.Андрей кутилмаганда қотиб қолди. Унда автобусга чиқаётган Сабоҳат чиройли кулиб турар, гўё “Спосибо, вам” деяётгандек эди. Малласоч йигитнинг қўллари алко- голларникидай титрай бошлади. Бу ўша! - деб юборди у.Нон чайнаётган Сарвар бақрайиб қолди. Чайнаётгани томоғида туриб қолиб, аста-секин нафаси қисилиб бўзара бошлади.- Бўлиши мумкин эмас, - дея олди у базўр ютиниб.- Эхтимол синглиси ёки яқин қариндошидир?- Тўғри, унинг синглиси бор.- Унда қанақа муаммо бўлиши мумкин?- Муаммо йўқ, - деди Сарвар, лекин шу ондаёқ унинг дилига гул гула тушди: “Синглиси бўлса, қанақасига эрга тегади” - деган ўйга борди у. Шу ондаёқ у теварак- атрофдаги гўзалликларга бефарқ бўлиб, камгап бўлиб қолди.- Ҳалиги суратдаги қиз қаллиғингизми? - деб сўради Абу Саид отини Сарварникига ёнма-ён келтириб.- Ҳа, Саид ака. Мен ҳаётимни усиз тасаввур қила олмайман. У билан ўша Жаннатгорда бир умр яшамоқ- чиман. Бизга ҳеч ким халақит қилмайди. Бизнесимиз ҳам юраверади. Худо хоҳдаса бизнинг ҳамма нарсамиз бўлади.- Худо хо\ласа, — деди Абу Саид \ам кўкиш кўзлари ёниб, - Орзуга айб йўқ, албатта. Лекин тушунмадим, одамлардан қочиб яшамоқчилигингизнинг боиси нимада?- Билсангиз, менинг отам катта амалдор. У киши менга ҳамма нарсани муҳайё қилиб берган. Дангиллама уй, бойлик, машина. Лекин ҳаётим жудаям зерикарли. Шунинг учун мен ҳаммасидан воз кечиб, ўз ҳаётимни ўзим қурмоқчиман.- Ундоқдеманг. Ахир ҳар қандай ота-она орзу-ҳавас қилади, фарзандларининг камолини кўришни хоҳлайди.- Лекин ўша бахти-камолни аввало фарзанд ўзи ўз кучи билан ярата олиши керак. Нега энди у тайёрга айёр бўлиб яшайди? Нега энди ота-онага ёққан қизга уйланиши, фақат улар хоҳлагандек яшаши, туриши, юриши керак?- Билмадим. Сиз ота-онангиздан негадир безибсиз. Бу яхши эмас. Мусулмончиликка тўғри келмайди. Кейинчалик афсус қилиб юрманг тағин.

Davomi bor....