June 4, 2020

Ёввойи келин..... 18 қисм...

Ёввойи келин.....
18 қисм...


Ёш мустақил республикада хали қонун устуворлиги бўлмагани, қолаверса, ўз фуқароларини ижтимоий ҳимоя қилишга қодир эмаслиги туфайли минглаб оилалар ўз она юрт-ларини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган эдилар. Пан Соҳиб ана шу сиёсий вазиятдан фойдаланиб қолишни таклиф қилди ва қочоқлар орасида ҳам наркоманларнинг кўп эканига ишора қилди. У хорижий газеталарнинг бирида Ўзбекистонга ўтиб келган кўплаб қочок^ларнинг дала шийпонлари ва кўплаб кераксиз биноларга жойла- шаётганини, улар ўзи билан гиёҳванд модда келтириша- ётгани ва наркоманлар ҳам кўп эканлиги учун республика ички ишлар вазирлигида уларни депортация қилиш масаласи кўриб чиқилаётгани ҳақида берилган мақолани ўқиган эди. Депортация қилинадиган қочоқлар нотинч, осойишта бўлмаган, хунрезликлар содир бўлаётган ўз юртларига қайтиб кетишдан кўра, бошқа давлатга кетиб, ҳар қандай ишда ишлаш ва яшашга рози эдилар. Сарварнинг менежерлик вазифаларида асосан шу мақсад кўзланган бўлса, иккинчи ўз мақсади ҳам бор эдики, бу Жаннатгор эди. Чунки Тожикистон ва Ўзбекистондан кадрлар келтириш баҳонасида Сабоҳатни ҳам қидириб келади. Топиб олгач уни чет элга олиб кетади. Сўнгра роҳат-фароғатда умр кечиришади. Бизнеси ҳам бир маром-да бораверади. Фарахбахш кунларнинг бирида ўзининг ва қизнинг ота- онасини Польшага чақиртиришади. Бу кугил-маган сюрприз бўлади.Сарвар ана шундай кўкнори хаёллар оғушида қолган эди ўшанда. Лекин ҳаммаси бошқача бўлиб чикди. У нотинч бўлса ҳам Душанбедан катта пул эвазига бир илож қилиб вертолёт ёллади. Қилинган сарф бир четдан чиқиб кетиши аниқэди. У ерни арангтопди. Орадан анча-мунча вақ^ўтган бўлсада, унинг хаёлида Сабоҳат ковакдан чиқиб ўзини Сарварнинг бағрига отадигандек вертолётдан туш-дию дарвозаси вайрона бўлган Жаннатғор томон югурди. Бир талай кийик ва эчкилар ҳуркиб қочишди. Ковакка киравериш какликлар ва бошқа сув ичгани келган жони-ворларнинг тезаги ва қуриган ўтин-чўпларга бурканган эди.Сарвар ғорнинг оғзи кенгайтирилганини пайқади. Демак кимдир бу иш билан узоқ шуғуллангани аниқ. Буни Сабоҳат қилган албатга. Лекин инсон изи ва иси сезил- масди.—Сабоҳат! — дея қичқирди йигит бор овозда. Бироқ ҳеч ким жавоб қайтармади. “Ичкарида ухлаб ётгандир” деган ўйга борди у ва ковакдан кириб борди. “Сабоҳат! Сафарёр тоға!” — дея қичқирди у кира солиб. Ёруғликдан ғор ичига кириб боргани учун кўзига дастлаб ҳеч нима кўринмади. Тепадаги туйнукни мўлжалга олиб булоқ олдига борди ва тўсатдан бир қабрга рўпара бўлиб юраги орқага тортиб кетди. “Наҳотки у ўлган бўлса”, деган ўга нохуш хаёлга борди у ва “Сабоҳат!” дея қичқирди-да, икки қабр олдига тиззалаб ўтириб қолди. Фақдт ортидан кириб келган учувчилардан бири “Что случилось, Соҳиб?” дея сўраган- дагина ўзига кедди.-Они умерли.-Кто?-М ои родные, - дея олди у аранг.—Что, они живыми были?..-Да.-А тогда как друг-друга закопали?Сарварни ўринли савол ўйлантириб қўйди. “Ҳа-я. Сафарёр ўлгандир. Сабоҳат уни кўмгандир. Лекин унда Сабоҳат қаерда?” У шундай ўйга боргач, дарҳол учувчидан сўради:—У вас лопата есть?—А что, хотите раскопать?—Да. Это очень важно.—Сейчас принесу, — деди у ва кўп ўтмай асбобни кўтариб келди.—Сашка, здесь должны быть золотые украшение. Дам твою долю, поищи-ка, пожалуйста.Учувчи бу гапдан сўнг курткаларини ечиб ташлади- да, ишга астойдил киришиб кетди. Ҳатго “Прости меня господи” дея чўқиниб олди.У тилла дардида куйиб-пишиб кетган бўлса, Сарварнинг юзини қўрқув хаяжон ва совуқ тер қоплаганди. У мурданинг юзини оҳиста очиб кўрди, лекин ҳеч нимага тушунмади.—Сашка. У тебя спички есть?—Зажигалка.—Дай сюда.Сарвар оловни ёкдию, қўрққанидан қичқириб юборди. Мурданинг шохи бор эди.Хуллас “хазина қидирувчилар” ҳеч нима топа олиш- май қуруқ қайтишди. Лекин Сарварнинг кўнгли тўқ бўлди. Демак Сабоҳат тирик. Изласа, уни албатга топади.Шундан сўнг Сарвар уз ватанига капалакнусха галстук ва қора кўзойнакда хорижий ишбилармон ва қочоқлар хомийси сифатида уларга “амалий ёрдам кўрсатиш” маса­ласида келди. Меҳмондорчиликларнинг бирида ўз отаси Шоазим Шоҳайдарович ҳақида суриштирди.—У кишини қаёқдан танийсиз? — деб сўради бир махаллий мезбон.-Ш оазим жаноблари менинг отам билан

Москвада танишиб қолишган экан. Унда мен ёш бола эдим. Истамбулда яшардик. Бизники га бир марта ме\мон бўлиб келишган эди.—Ҳа-ҳа. У киши хозир бор. Тошкентда яшайдилар.-Бир ўғилчаси ҳам бор эди шекилли.—Ҳа, у ҳалок бўлган. Анча бўлди. Истасангиз Шоазим а ка га хабар қиламиз, етиб келишади.—Ҳожати йўқ. Мен янаги ҳафта ўзим Тошкентга бораман.Қочоқлар орасидан айнан гиёҳвандларни топиш анчагина мушкул эди. Шу туфайли ишга хоҳловчи “соғлар”ни ҳам ёллай бошлади. Нусрат эса, отаси ва акасининг илтимос и га кўра ёлланган дастлабки яккаю я гона Узбеки стон фуқароси эди. Лекин фалакнинг гарди ш и билан у ҳам Сабоҳатнинг ўгай “ўғилчаси” бўлиб чикди. Ана такдиру, ана азал!.. Яна Сабоҳатнинг илтимоси-чи? Умрида бир мартагина илтимос қиляпти ахир. “Нима қилсам экан? Бирор баҳона топиб уни уйига қайтариб юборсамми? Нима дейман?” У энди ана шундай саволларга жавоб топмоғи керак эди.


ФАРЗАНДЛАР «ИСЁНИ»


Соҳиб жанобларининг боши қотиб кетаётган маҳали Акрамжон аканинг хонадонида шунақаям исён кутарилди- ки! Исёнга албатта Ҳидоят бош-қош бўлди. Анварни ўртага олиб гиж-гижлашлар ўз самарасини берди. Меҳмонни кузатиб Нусратнинг, қолаверса, ўзининг такдирини ижобий томонга \ал бўлганидан мамнун холда мехмонхонада ёнбошлаб, чойни хўриллатиб ичиб ўтирган Акрамжон аканинг олдига оҳиста томоқ қириб Анвар кириб келди.—Ассалому алайкум, ота.-Ваалайкум... кел ўғлим.-Қалай чарчамадингизми?-Шукур, раҳмат. Ўзинг бардаммисан? Кел, чой ич.-Раҳмат, ота. Узр, бир масалада...-Бемалол, бемалол.Отасининг яхши кайфиятини бузи шга негадир Анвар ботина олмади. Иккиланиб қолди ва чиқиб кетишга тарадудланди.-Узр, бошқр сафар кирарман.-Йўқ. Кўриб турибсан, кайфиятим яхши. Ҳар қандай илтимосинг бўлса тортинмай айтавер, — деди ота «тила- тилагингни» деган маънода.—Йўқ, унақа заруратим йўқ.-И я, гапинг бўлса гапир, бўлмаса. Масалангни айт. Ечилмайдиган бўлса биргалашиб бош қотирайлик. Умуман ечилмайдиган масаланинг ўзи бўлмайди. Фақат. озгина тоқат қилинади, ўйлаб кўрилади.—Шунақаю, лекин нозикроқ-да.-Ўғлим, Бу ерда иккаламиздан бошқа хеч ким йўқ. Нима, хотининг...?-Э йўқ, ҳаммаси яхши.-Қимор ўйнадингми?-Нималар деяпсиз? - деди Анвар эътироз билдириб.-Айт бўлмаса одамни хит қилмай.—Шу, нима десам экан, сиз сал шошилмадин-гизмикан?... - деди у иложи борича мулойимлик билан.-Йўқ ўғлим. Нусратни жўнатиб, тўғри иш қилдик, унинг оиласини сақдаб қолиш, авлодимизни асраш бурчимиз.-...Мен Нусрат масаласида эмас.Акрамжон ака ўғлига «ялт> этиб қаради ва ҳдммасига тушунди. Демак фарзандлари унинг уйланишидан норози. Буни вакил қилиб киритишган шекилли. Лекин энди кеч. Биринчидан никоҳ ўқилди, иккинчидан у энди кўнгли- дагидек аёл топди. Ногиронлиги айб эмас, даволатса бўлади... Эҳ, ёшлар. Тўғри, аввалига қаршилик қилишади, кейин ўрганиб кетишади. Қаёққаям боришарди?!-Ўғлим, - деди ота салмоқланиб, чойдан бир хўплаб оларкан,— инсон аввало қаримасин экан, қариганида эса бу мусибат умрнинг заволи. Лекин мен яна қанча, билмадиму, яшашни хоқлайман. Қўй, қилган ишимни айблама.—Йўқ, мен айбламайман. Сизни бошқалар айбла- шяпти-Ким? - деди мўйсафид пиёлани «тўқ» этиб таш- ларкан.—Одамлар, маҳалла-кўй...-Нега?—Бу аёлни яхши билишаркан-да — деди Анвар боши- ни куйи эгиб.Ота фарзандига энди жидций эътиборини қаратди:-Ўйлаб гапиряпсанми?-Ҳа, уни ўгмишини сал суриштиришингиз керак- миди?—Ўтмишига нима қипти?-Суюқоёқ бўлган.Акрамжон ака ич-ичидан кулиб, бошини пастга қараб силкитди.-Эҳ, аҳмоқ бола-ей. Сен менинг олдимга қайси эси пастнинг гапини кўтариб келдинг, ўзи?—Буни аниқ биламан, ота.Ота ўғлининг кўзларига зимдан боқди. Анвар эса яна ерга қараб олди.—Хўш гапир, гапинг ичингда қолиб ачиб кетмасин тағин.-Ота, фақат ўзингизни босинг, асабийлашманг, илтимос. Эркакчиликда. Сиз ҳам билмай...Мўйсафид хонтахтага асабий мушт тушурди:—Нимани билмабман? Ҳали ўзини ёққаниям ёлғон дерсан?-Ҳа. Тўғри топдингиз. Бу воқеа қўшмачининг уйида, кайфчиликда, сигарет туфайли...—Қаердан биласан?—Мен ҳам халиги...-Ҳой ҳайвон, ифлос, гапир, нима «халиги»?—... У ерда бўлганман.Ота иккала муштларини сикди-да хонтахта устига қўйиб, пешонасини маҳкам тиради:-Йўқол, кет!Анвар қўрқа-писа ўрнидан турди:-Узр ота.

Хафа бўлманг. Иссиғида билиб қўйинг дедим-да.Ота «кет» дегандек қўли билан ишора қилди. Ўғли оҳиста чиқиб кета бошлади ва отасига охирги бор хавотир қараб қўйди-да, эшикни ёпди. Кўп ўтмай эшикка пиёла урилиб, чил-чил сингани эшитди. Ташқарида уни қучокдаб ўпиб олган Ҳидоят опаси бир чўчиб тушди. Лекин у бениҳоя хурсанд эди. «Яшавор ука, бопладинг!» — дер эди у тинимсиз пичирклаб.Сабоҳатга олдинги турмушга чиққанда ҳам гўшангага кириш насиб қилмаганди. «Аввало бир ҳафтадан кейин бўладиган Давлат имтихонини яхшилаб топшириб ол, «асал ойи» қочиб кетмайди» деган эди Мансур ўшанда. Бу сафаргиси-чи? Буниси бошқачароқ кечди. Акрамжон ака келинчакнинг олдига бутунлай кирмади. Келинчак юз хил хаёлга борди. «Бугун жуда чарчаганлар, эртага кирсалар керакда» деган ўй билан ухлаб қолди. Сахар туриб эрига таҳоратга сув қилиб қўйди-да, кўча ховлига сув сепиб супура бошлади. Нусратнинг хотини Хадича ҳам унга шерик бўлди-Қўяверинг ойижон, мен ўзим. - деди Хадича, «сизга уят бўлади-я» демоқчи ҳам бўлди.Меҳмонхонада тунаб деярли ухламай изтироб ўтида ёниб чиққан Акрамжон ака кўзлари қизариб чиқиб келди.-Сабоҳатхон, — деди у изтиробли, лекин қатъий овозда.- Сиз супирмай қўя қолинг.—Вой нега? — деди келин жилмайиб.Куёв тўра ерга боқди:—Умуман уйингизга кета туринг. Энди бошингиз очиқ. Уч талоқсиз!Хадичанинг қўлидан челаги даранглаб тушиб кетди. Сабоҳат эса қотиб қолди ва қўлидан супирги сирғаниб тушиб кетди. Акрамжон ака нима қиларини билмай яна меҳмонхонага қайтиб, унинг эшигини тарақлатиб ёпди Келин пошшо бир чўчиб ўзига келди.-Нима деди?Хадича хайрон бўлиб, қўлини лабига олиб борди.-Б у анавуларнинг иши. Улар сизнинг устингиздан тегирмон тоши юргизишган бўлса керак.-Ким?-Қайниэгачиларим кейин қайноғам.Сабоҳат қизларнинг унга нисбатан олайиб қараша- ётганини сезганди. Демак, унинг устидан мағзавани агда- ришиб, яхшигина туҳмат уюштиришган. Мақсад, оталари- ни уйлантирмаслик. Лекин менинг айбим нима? Нима учун номим қора бўлиши керак? — дея ўз-ўзига савол берди у,Шу пайт кўча эшикдан Ҳидоят кириб келди. У ғолиблардек мағрур эди. Пақирнинг ағанаб, супиргининг ерда бир аҳволда ётганига кўзи тушиб, кугилган воқеанинг юз берганини тушунди. Энди боксчилардек накдаун бўлган рақибни яна бир уриб накаут қилмок^и бўлди.-Ҳ а, келинпошшо! - деди у бел и га қўлини тираб, ковушингиз тўғирланиб қолдими, нима бало? Отам уни тўғирлаб қўйди шекилли. Хадича, нима гап?Ўшанақа - деди у кўзларига ёш олиб.— Вой, бўлмаса боринг, «ойичангизнинг» нарсаларини йиғиштиришворинг. Тағин қийналиб қолмасинлар. Нима бўлсаям ногирон. - деди Ҳидоят масхара қилиб.-Йўқ. Мен нима гаплигини билмагунча ҳеч қаёққа кетмайман - деди Сабоҳдт алам билан.—Нима ran бўларди. Отам сени «уч талоқ» қўйдими? Энди бор, ана катта кўча!‘ — деди у бармоғи билан кўча эшигини кўрсатиб.—Хўп, кетаман. Отангизга кўзим учиб тургани йўқ. Фақат чиқиб тушунтириб берсинлар. Мени бу ерга келтиргунларигача ялиниб-ёлвордилар. Нима, мен мол бозорида сотиладиган қўйманми?—Кўчада ётган тешик маржонсан, билдингми! Мана мен тушунтириб бераман, сен фоҳишасан, Аввал укамни йўлдан урган экансан, энди отамниям бошини айлан- тиряпсан!Шу пайт мехмохона эшиги очилиб, Акрамжон ака жа\л билан чиқиб келди:—Хой Ҳидоят, оғзингни юм!— Вой, нега менга бақирасиз? Анавунингизга бақиринг! Кет десаям кетмай, без бўлиб турибти-ку!Сабоҳат ran нимада эканини тушуниб етди. «Укамни йўлдан урган экансан» деган сўз унинг миясида такрор- такрор жаранглай бошлади. Демак, Анвар катта туҳмат уюштирган. Уни «фоҳиша» деб атаган. Сабоҳат қўлини совуқ тер қоплаган пешонасига олиб бориб хозир пухта ўйлаб иш қилиш кераклигини тушунди. Агар индамай кетаверса «эри» уни ҳақиқатдан ҳам фоҳиша бўлгани рост, деган ўйга боради, тухмат уюштирганлар ҳаммаси чапак чалишади. «Йўқ, асло, бунга йўл қўйишга ҳаққим йўқ, унда ўзимни бадном қилган бўламан. Демак, такдиримда яна бир синоат бор эканда. Фақат мен уни енг^бгина ўзимнинг аёллик шаънимни ҳимоя қила оламан. Бўлмаса, ўлганим яхши! Акрам ака билан турмуш қуриш шарт эмас,муҳими туҳматчини фош қилиш, ўз қадр-қимматимни ҳимоя қилиш. Қисматимни нақадар аянчли кечаётгани ўз йўлига, лекин номимнинг ҳам ёмон отл

иқ бўлишига йўл қўймас-лигим, бунинг учун курашишим ва тенгсиз курашуцда енгишим шарт» — деди қагьий қарорга келган келинчак ўзига-ўзи. Ана шундай азми қарор билан Сабоҳат Акрамжон аканинг кўзларига тик боқиб олдига мағрур борди:—Майли, ман сизга 6omi<a хотин бўлмайман, лекин мен аёлман! Менинг аёллик шаъним, ҳақ-ҳуқуқим бор, қонун бор, туҳматни фош қилиб номимни оқламай қўймайман. Фарзандларингизга айтинг, энди мендан ўзларини ҳимоя кuлишсин! — деди жиддий ва ичкарига кириб кетди.—Ҳидоят! — деди ота қизига қараб,— бу сенинг ишингми?Ҳидоят қовоғини уйиб, тумтайиб тураверди.—Агар хақиқатдан бу ишлар тухмат бўлиб чиқса, мендан яхшилик кутманглар. Бор-будимни мана шу ногирон аёлга хат қилиб бераман. Укдингми? Бор йўқол!Бу пайт ичкаридан Сабоҳат чиқиб келди. Икки рақиб аёл тўқнаш келишди ва бир-бирларига жўжахўрозлардай хурпайиб қарашди-да, бири кўчага, иккинчиси ошхона томон кетди. Ҳамма гаплардан огоҳ бўлган Хадича пиқиллаб йиғлаб юборди:-Отажон, у кишини қайтаринг. Бу гапларнинг \ам- маси тухмат.-Майли қизим, қўявер, уни энди қдйтариб бўлмайди.Сабоҳат ҳақиқатдан ҳам қайтмас эди. У тўғри туман судига келиб қанча сарф-харажат бўлса ҳам яхши адвокат топиб беришларини илтимос қилди. Унга туманда ўз соҳасида энг тажрибали саналган, катта-катта суд жараён- ларини ютиб чиқишга эришган адвокатнинг манзилини беришди. Адвокат Жавлонбек унинг шикоятини жон қулоқ билан эшитди.-Ҳаммаси тушунарли, — деди Жавлонбек оғир хўрси- ниб, ишингизнинг унчалик муракаб жойи йўқ. ЗАГСдан ўтганмидингизлар?Йўқ, фақат никоҳ ўқилди, холос. Бир кун ҳам яшамадик ҳисоб.-Бу оиладагилар билан ёки бирортаси билан илгари танишмидингиз?-Йўқ, асло. Биз Акрамжон ака билан сиҳатго\да танишиб қолувдик.-Фарзандлари борлигини билмаганмидингиз?-Ҳа, бир марта кўргани боришувди. Умуман улар оталарининг уйланишига қарши бўлиб келишган экан.—Сабаб?—Билмасам.—Сабаби мерос бўлса керак. Бу ҳақида эрингиз билан ораларингизда бирор ran бўлганмиди?-Йўқ. Мен бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмагандим. Чунки мени бу нарса қизиқтирмайди.-Лекин фарзандларини қизиқгиради. Агар қонуний никоҳга кириб олсангиз, унда эрингизнинг мулкини ярмига эгалик қилардингиз. Агар фарзанд туғилса...-Тушунарли. — деди Сабоҳат бошини оҳиста қимир- латиб.—Шунинг учун \ам улар оталарининг уйланишига қаршилик қилиб келишган бўлишлари мумкин. Сиз эса ота ва фарзандлар ўртасидаги мана шу жиддий ҳолатнинг жабрдийдасига айлангансиз. Сизни орадан йўқотиш учун туҳмат уюштиришган.-Ҳа, лекин менинг бўйнимга «Фоҳиша» деган тавқи лаънатни ҳам илиб, номимни қора қилишмоқда. Агар бундай гап-сўзсиз «кет» дейишганда кетаверардим.—Кетмасдингиз. Чунки бесабаб инсон кучугини ҳам кўчага ҳайдамайди. Демак ёмон отлиқ қилиб, туҳмат қилиш йўли билангина сизни ҳайдашга муваффақ бўлишган.—Жавлонбек ака, нима дейсиз, мен ютиб чиқишим мумкинми?—«Менинг» эмас, бизнинг ютишимиз аниқ ва равшан. Мен аввало Акрамжон ака, ўша Анвар ва бошқалар билан суҳбатлашиб чиқаман. Сиз судга аризани ёзиб бераверинг.Лекин менинг мақсадим турмушимни тиклаш эмас, балки туҳматчиларни қонуний жазолаш, ўзимнинг покиза аёл эканлигимни исботлаш, холос. Мен ўзимни ҳақорат- ланган, хўрланган деб ҳисоблайман.-Худди ана шу сўзларни аризангизга ёзинг.Адвокат Сабоҳатнинг юрагига умид учқунларини ёқиб, ҳурмат билан кузатиб қўяркан, икки кундан кейин хабар олишини тайинлади. Келинчак яна яккаю-ёлғиз шаҳардаги хайҳотдек «тўртбурчак катаги»да яшай бошлади. Лекин бу ерда унинг дардини тинглайдиган на туйнук, на олов, на кийик, на булоқ ва на балиқ бор эди. Фақат балконга чиқиб, машиналар шовқини-ю, ифлосланган ҳаводан диққинафас бўлиб, гўё занжирбанд қилингандек кун бўйи ўтирарди. У изтиробга айланган икки кунни икки йилдек сабр билан кутди.* * *-М ен Сабо\атнинг покиза аёл эканига ишонаман, —деди Акрамжон ака адвокат билан суҳбатда хўрсиниб оларкан. — Нимаям қила олардик, пешонамизга шу ишлар ҳам ёзилган экан-да.-Мабодо опа ҳақбўлиб чиқсалар, нима қилмоқчисиз?-Узр сўрайман. Қанийди шундай бўлса...-Унда фарзандларингиз «қора» бўлиб қолишади-ку!—Йўқ, уларга бу бир мактаб бўларди. Инсоннинг покиза дилини вайрон қилиш қанчалар гуноҳ эканини қани энди тушуниб етишишса...-Бўлмаса,

ўғлингиз Анваржонни шу ерга чақиртир- сангиз. Сизнинг гувоxигингизда баъзи нарсаларни сўра- моқчиман. Фақат сиз аралашмай ўтирсангиз.Акрамжон ака адвокатнинг бу тутган йўлида бир иш чиқиши мумкинлигига кўзи етди. «Ишқилиб тухмат қилга- нини тан олармикан?» деган савол хаёлидан ўтди. Лекин ўғли ота хузурида адвокатнинг саволларига “жасорат ва матонат билан” жавоб қайтариб, ўзини жанг майдонидаги жасур аскардек тутди. Чунки мабодо “Тухмат қилувдим”деб тан олса, отасининг олдида бебурд бўлиб қоларди. Бўлар иш бўлган, лой қолипдан кўчган. “Аяча”си уйдан кетиб бўлган. “Ўзи йўқнинг-кўзи йўқ” қабилида иш тута бошлади.-Анваржон. Биз бу ерда учта эркак ўтирибмиэ. Шунинг учун фақат тўғрисини айтаверинг, ўша гаплар ростми?Анвар “Ҳа, рост” дегандек бошини қимирлатиб қўйди.-Бу иш қаерда бўлганди?-Шаҳарда.—Манзили?—Эсимда йўқ.-Мабодо бирга борсак, кўрсата оласизми?Йигит қизариб ўрнидан туриб кетди:-Нима кераги бор?-Сиздан жиддий сўраяпман, тўғрисини айтаверинг, - деди адвокат ва Анвар га юзланди. - Ўйинни ўзларинг бошлаб қўйдинглар, энди охиригача етказиб қўйинглар- да. Опа кетган, энди у қайтиб келмоқчиям эмас, ЗАГС ҳам бўлмаган экан, мулкка, меросга даъвогарлик қилолмайди. Тўғрисини айтаверинг.-Нима учун? - деб сўради Анвар тўсатдан.—Отангиз қилган ишидан пушаймон бўлмаслиги учун, кўнгли таскин топиши учун.—Шу холосми?—Шу холос.-Охунбобоев кўчаси, 12-уй, 4-квартира.-У ерда ким яшайди?-Бир кампир.—Исми.-Билмайман.—Демак ўша ерда куйган, тўгрими?-Шунақа.—Яхши. Сиз опани ўша ерда кўп учратганмисиз?—Ҳа.—Охирги марта, тахминан қачон?—Бир йилча бўлди.—Ҳозир август ойи, демак ўтган йили августда.—Нима сиз терговчимисиз?—Йўқ, оддий адвокатман. Менинг ишим фақат адо- латни тиклаш. Отангизни ҳимоя қилиш. Фақат йигит сифатида бир гапнинг тўғрисини айтсангиз. Сиз ҳам у билан бўлганмисиз?Анвар ер чизиб қолди. Пешонаси тиришди. Беихтиёр бошини қашлади, юзини кафти билан суртди.—Шу нарсани айтишим шартми?-Айтавер ўғлим, ran орамизда қолади. Бўлган бўлса, бўпти-да.—Ҳа, бўлувди.Бўпти раҳмат. Сизни бошқа безовта қилмайман. Фақат энди судда гувоҳ сифатида шу кўрсатмангизни тасдиқлайсиз, холос.-С уд, қанақа суд?—Опа отахонни судга берган. Отангизни ҳимоя қиларсиз? Ёки гапларингизнинг ҳаммаси ёлғонми?
—Ёлғон бўлса отадан, опадан узр сўрашингиз ва эҳтимол улар рози бўлсалар яна қайта никоҳлатиб, ЗАГСдан ҳам ўтказиб қўйишингиз мумкин. Хўш, гапла- рингиз ҳаммаси тўғрилигини тасдиқлайсизми?"Ха.—Унда манави қоғозга имзо қўйинг. Бир расмият- чилик.Анвар бироз ўйланиб қолди.-Қ ў л қўй. Мен ҳам қўйиб бердим, ўғлим, - деди отаси.—Нима дедингиз?-Н има дердим, фоҳиша экан, ҳайдаб солдим, дедим-да.Анвар бир адвокатга, бир отасига қараб олди-да имзони шартиллатиб қўйиб ташлади.-Бўлдими?-Бўлди раҳмат, мен кетдим бўлмаса.Адвокат хайр-хўш қилиб чиқиб кетди.-Билиб қўй, йигит сўзидан, арслон изидан қайт- майди. Бардам бўл, - деди ота ўғлига.Суд ишлари бошланишига яқин қолди. Адвокат Жавлонбек узил-кесил голиб келиш ва аёлнинг хур мат- эътиборини тиклаш учун инкор қилиб бўлмайдиган хужжатлар йиғишда давом эта бошлади. Бунинг учун туман ички ишлар бўлимининг бошлиғи Исоқ Исломовичнинг ҳам олдига кириб чиқишга мажбур бўлди.— Келинг адвокат дўстим. Хўш, хизмат.—Бир арзимаган иш. Бир аёлни аввал ги яшаш жойидан маълумотнома сўраб борсам, дафтарларига қараб “У ўлган, беролмаймиз” дейишяпти.-Бўлмаса, ўлган деган хужжат олавермадингизми?-Ахир у тирикда. Эргаям тегди. Эри уни ҳайдагани учун судгаям бериб улгурди-да.—Қизиқ, ким экан у аёл?-Султонова Сабоҳат.-И е, таниш-ку! Мабодо халиги ўз-ўзини ёққан аёлни айтмаяпсизми? — деб сўради бошлиқ кўзойнагини стол га қўйиб.—Ҳа-ҳа, биларкансиз-ку!—

​​Ахир у депутатимизнинг қизику!-И е, шунақами?—Нима гап ўзи? Қани бир бошидан гапириб берингчи?Адвокат бўлган ишларни ўз билганича айтиб берди.—Уҳ-уҳ, — деб қўйди бошлиқ бошини силтаб, — Бу қанақа бахти қаро қиз экана? Шунча кўргуликлари камлик қилибди-да. Ишқилиб, у яна ўз жонига қасд қилмасин-да. Менга қаранг, ука. Сиз бу аёлни истайсизми, истамай- сизми химоя қилишингиз шарт. Агар ютиб чиқмасангиз у ўзини ҳақиқатдан ҳам ўлдиради. Билиб қўйинг, бунга сиз жавоб берасиз.-Ахир мен... - деди Жавлонбек довдираб.-Бу ҳазил эмас, катта ишга қўл урибсиз. Битта ожиза аёлга қарши бутун бошли оила турибди. Уни фақат далил-

Davomi bor...