May 26, 2021

ЛАЪНАТИ ВАСИЯТ


Орадан бир неча йиллар ўтди. Хамон ўша-ўша, хўроз
қўногида безовталаниб, сўфи азон айтишга тайёргарлик
кураётган махали одатдагидек одамлар муюайиб гузар томон
оқмоқда эдилар. Қишлоқда деярли ҳеч қандай ўзгариш
бўлмаган, фақатгина автобуслар сони эндиликда тўрттага етганди, холос. Бироқ хўроз ҳамон ўшандай бир хил
қичқираёгган Ш иринсойнинг тонгларидан бирида унга
ҳамоҳанг бўлиб қўшилган янги бир мунгли нола мудроқ
одамларнинг эътиборини ўзига тортди. Нола шундай дардли
ва аламли эди к и , эш итганнинг ю рак-бағрини ўртаб
юборарди. Овоз Хури аянинг уйидан келарди. Ҳамма хайрон.
“Во ажаб! Кечагина тўю-томоша, шоду хуррамлик бўлган
бу хонадонда қандай синоат юз берди экан?” деган савол
йўловчиларнинг хаёлини безовта қила бошлаган эди.
...Ўша куни автобуслар илк бор йўлга кеч жўнашди.
Чунки йўловчилар Хури аянинг қалбини ўртаётган изтироб
нима эканини билишга ошикдилар. Оломон бир зумда
кечагина зўй тадбирлари бўлиб ўтган мўъжазгина хонадон
олдида тўдалашиб пайдо бўлишди... ва аёлнинг дийдиёсидан
нима гаи эканлигани фахмлашгач, оҳиста изларига қайта
бошлашди. Баъзилар “Ё тавба, астағфуруллоҳ...” дея бош
чайқаш са, бошқаси мийиғида кулиб жимгина жўнаб
қолишарди.
...Мана бир ҳафта бўлибдики, ҳар тонг онаизорнинг
нолалари тинмайди. У худо га илтижо қилиб мунгли
зорланади, юракларии ўртайди:
- Вой менинг пешонагинам қурсин-а... Шундай
кунларга қоламанми-я?!! Бу кунимдан ўлганим яхшиди-я!!!
^й худо! Сенга ахир нима ёмоклик қилувдим? Бундан кўра
жонимни олақолсанг бўлмайдими?!! Бу қандай кўргилик,
•бу қандай шармандалик?!! - дерди аёл бор овози билан
тиззаларини шаппиллатиб ураркан. -А хир, чолганамнинг
руҳлари мени тинч қўймаяпти-ку!.. Энди нима қиламан?
Энди бошимни қайга ураман?..
Йўловчилар уни тинчлантирмоқчи бўлардилар:
- Бўлди-да энди хола, тинчланинг!
- Ҳаммаси яхши бўлади, хола!
- Ер юткурлар қўшилиб қўя қолишса ўладими-я!
— дея қичқиради бир аёл ҳазил қилиб.
Кулги кўтарилади.
- Х ой, нега куласанлар! Б ировнинг қайғуси сенларга ҳали кулги бўлиб қолибдими? — дея танбеҳ беради
кимдир.
- Вой, нимаси қайғу, нимаси гам экан,- дейди
ҳалиги аёл аския қилиб,- Холам1ШНГ шунча куйганларига
мени ўзим ийиб кетгам келяпти. Гўшангага ўзим кириб қўя
қолсаммикан-а.
Яна кулгу кўгарилади.
- Айнимай ўлинг,- дейди бошқа бир аёл.
- ...Вой, мени шарманда қилган болаларим-а!
М ени кулгую и сн одга қўйган бол ал ар и м -а!..- дея
дийдиёсини давом эттиради Хури ая. —Эй парвардигор,
ўзинг мадад бер! Болаларимни юлдузларига юлдузларини
ўзинг иссиқ қилиб кўрсат... Мен ҳам бошқаларга ўхшаб
орзу-ҳавасимни кўрайин. Келиним бошқаларга ўхшаб
кўчаларни супуриб-сидирсин, ўғлимни суюкли қаллига
бўлсин, ўғлим ҳам бошқа эркакларга ўхшаб бош ини
кўтариб юрсин... Ахир мен нима гуноҳ қилдим? Бор-йўғи
чолгинамнинг васиятини вожиб қилдим холос-ку! Бор-
йўғи уларни никохдатиб қўйдим, холос-ку! Бошқа ҳеч нарса
қилмадим-ку!..
* * *
О насининг аф ғону нолаларидан жаҳли чиқиб
қулоқларини ёсти қ билан маҳкам бер китиб олган
Нурбекиинг ҳам фиғони фалакка чиқади. Қўллари асабий
мушгланиб “Бас қилинг!” дея дераза томон ҳайқиради ва
ёстиқни жаҳл билан отиб юборди.
...Г ўш ан ган и н г бир четида дев ор га оси л ган
гиламнинг ғадир-будир сиртига пешонасини маҳкам тираб
тўхтовсиз ишқаётган, чўккалаб олиб унинг ичига кириб
кетгудек даражада тирмаш аётган келинчак бўлмиш
Ойнисанинг кўнглида эса, минг хил изтироблар ғужгон
ўйнайди. У нима қиларини билмай пиқ-пиқ йиғлайди. “Эй
худо, тезроқ жонимни олақол... Тезроқ бу азоблардан мени
қугқар. Гуноҳимни ўзинг кечир. Гуноҳим нима ўзи? Бир
йигитни севганимми? Йўқ-йўқ. Мени кечиринг, Рустам ака! Мен сизни ортиқ куголмайман. “Бошқасига эрга
беришса, ўзимни ўлдираман” деб сизга сўз бергандим.
Лаънаги васият туфайли мени зхфлаб беришди. Никоҳ
пайтида ҳам сиз кўз ўнгимдан кетмадингиз. Хаёлим
париш он бўлса керак, “Ж имлик аломати р и зо” деб
никоҳлаб қўйишди. Тўй ўзди. Сархуш бўлиб нима ҳам
бўлганини англай олмадим. ЗАГСга олиб боришганида ҳам,
гўшангага киритишганида ҳам фақат сизни ўйладим,
Рустам ака. Қаердасиз?..”
Ш у маҳал қиз Нурбек отиб юборган ёстиқнинг
дер азага б о р и б ур и лган и дан бир сап ч и б туш ади.
Қ айнонасининг юракни эзувчи “ди йдиё”сини энди у
тиниқроқ англай бошлайди. “Бечора, бу аёлга ҳам қийин.
Эл-юртга ош берган, орзу-ҳавас қилган. Бошқаларга ўхшаб
келини этак-этак фарзанд туғиб беришини истайди... Ўша
кслин мен эмасманми, ахир?.. Мен нима қиляпман ўзи?
Гўшаигага кирганимизга бугун саккизинчи кун. Нурбек акам
билан ҳали бирор оғиз ҳам тплашмадик, ҳали тузукроқ
ту$ ҳам тотмадик. Сабр-тоқатли эканлар... Эл-юрт иима деб
ўйлаяпти экан? Ёки гақдирга тан бериб қўя қолсаммикан?..”
У гилам ҳоишширидан ўзша жавоб излзйди. Бармоқлари
аланг-буланг ҳоншя бўйлаб бориб пахга шакли устига келгач,
я на Рустам ёдига тушади. “Қаёққа, Ойниса? Ахир биз
ваъдалашган эдик-ку! Ўзингни қўлга ол. Мени куг. Қочиб
кет!..”- дея гўё Рустам ҳайқиргақдай бўлади. Қиз сесканиб
кетади k i мадорсиз ўшриб қолади. Бошвдан оқрўмоли сирғалиб
тушади... Қайнонанинг “дийдиё”си даю м этади:
...Ахир мен нима гуноҳ қилдим?! Бор-йўғи
чолимнинг васиятини ю ж иб қилдим холос-ку!
Ойнисанинг кўз олдида ўша ўлим тўшагида ётган
амакиси келади: “Васиятим шу, Нурбек билан турмуш
қурасан!.. Нурбек билан турмуш қурасан!”- дея такрор-такрор
айтади ва боши “шилқ” этиб тушадию вафот этади. “Йўқ-
йўқ, ўлмай туринг. Ганингизни қайтиб олинг. Ахир менинг
бошкд севганим бор, тўхганг!”- дея қичқиради қиз хаёлан.
Ш у маҳал ётган ўлик кўзларини катта очади. “Агар Нурбекка тегмасанг, гўримда тик тураман!”- дея ҳайқиради
гўё... Ойниса қўрқиб кетиб чинқираб юборади. Лекин бу
пайтда ойисининг нолаю афғонларидан тўйиб кетган,
севгилиси Наташа ва ўғилчасини ўйлаб сиқилиб сил бўлган
Нурбек келиннинг сеплари осилган чилвирни ечиб ўзини
осишга ҳозирлик кўрмоқда эди. Ниҳоят у сиртмоқни бўйнига
солади.
Қўрқиб кетган Ойниса қичқириб юборади ва дод
сол и б эрининг оёғини қучиб олади. Ч опиб келган
қайнонасининг нолаю афгани энди ҳақиқий фарёдга
айланади.
- Вой болам, нима қип қўйдинг. Войдод, ким бор!
Ёрдам беринглар!..
- Вой, акажон, мени кечиринг. Сизни ўрнингизда
мен ўла қолай, акажон.
- “Акажон”, демай ўл! Такдирингга тан бериб
қўшилиб қўя қолсанг ўласанми-я?!! Чидаёлмаганда,
чидаёлмаган. Йигитлик ғурури нима эканини биласанми,
ўзи?!..
- Вой, мени кечиринг,- дейди Ойниса дағ-дағ
қалгираб чилвирни ечиб оларкан.
Қайнона-келин кўп ўтмай куёвтўранинг устида
пиқиллаб йиглай бошлашади.
- Болагинамни шунчалар азоблайсанми-я?.. Ахир
ўртада иикоҳларинг ўқилган-ку, худонинг рози-ризолиги
олинган-ку... Болам чидаёлмаганда, чидаёлмаган...
- Ўглим, худо xojyiaca сенга муносиб эр бўлади.
Мана -кўрасан, амакингни руҳлари шод бўлади. Биз
аёлларнинг тақдири ўзи шунақа, қизим. Дод десант ҳам,
фарёд десант ҳам, барибир кимнингдир хасмимиз. Зурриёд
ор'гтириш вазифамиз. Нурбек сенга бегонамас...
Қайнона энди келинини багри га маҳкам босиб
йиглай бошлади.
-Қ и зи м , никоҳ бу илоҳий муқаддас нарса, худонинг
хоҳиш-иродаси бу. Шунингучун ўглим чидаёлмаяпти. Ўзини ўзи яна бир нарса қилиб қўйса, нима қиламиз. Одамларга
нима деймиз, болам?! Буёғи ночор бўлсак, тўйни қарз-
ҳавола қилиб базўр ўтказиб олган бўлсак. Номингни ёмон
отлиқ қилиб олмагин, болам. Ҳеч жаҳонда шунақа воқеа
бўлганини эшитганмисан? Бир ҳафта-я. Мен ҳам энди ортиқ
чидаёлмайман. Бу кунимдан ўлганим яхши. Мени ҳам тунгун,
қизим.
К ам п и р н и н г си л к и н и б -си л к и н и б йиғлаш и
Ойгаюанинг раҳмини келтиради: “Ахир, бу аёлда нима айб?
Ҳамма ran ўша лаънати васиятда-ку! Нурбек акамда ҳам
нима айб? У ҳам ахир никоҳимизни хохгламагчилар-ку! Менда
ҳам нима айб? Ўзимни каналга отдим, қутқариб олишди.
Ўлиб ўлолмадим, қочиб кетолмадим. Қаёққа ҳам борардим?
Амакимнинг руҳааридан қўрқдим. Рустам акамда ҳам нима
айб? Мени деб не кунларни кўрмади, қанча азоб тортди.
Эссиз Рустам акам... Э н ж бўлар mn бўдди. Мени кечиринг,
Рустам ака. Сўзимда туролмадим, иложеиз қолдим. Ҳозир
қаерлардасиз? Ахир нима учун ўзингиз бедарак кетдингиз?
Армияни бу иайтгача “битириб келаман” деган эдингиз-
ку! М ен си зн и кўзларим тўрт бўлиб кутдим. М ени
ботқоқдан қугқариб ололмадингиз. Сизсиз яшаганимдан
ўлганим яхши... Фақат сизни бир марта кўриб ўлсам эдим,
бу дунёдан армонсиз кетардим. Шунинг учун сизни кутиб
яшайман. Йўқ-йўқ. тирик мурда бўлиб яшайман. Менга
энди бу ҳаётнинг қизиғи йўқ. М айли, uiy кампирни
қийнамай, Нурбек акам ни ҳам қийнамай, уларда нима
айб? Бўлар иш бўдди. Майли, бу кеча мен иффатимни бахш
эта қолай. Илоҳим марҳум амакимнинг руҳлари шод
бўлсин, худо рози бўлсин, сиз ҳам рози бўлинг менда н,
Рустам ака!..”
Ойниса шундай ўйлар билан қайнонасининг кўз
олдида оҳиста ечина бошлайди ва биринчи ич кўйлагида
қолади. Хури ая ўғлини томоғини, сочларини силар экан,
уни худди гўдак боладек аллалар ва келининиНг гўшангада
оқ чойшабни ёзиб тайёрлаётганини бефарқ кузатиб оҳиста
ёр-ёр қўшиғини хиргойи қиларди.

Келинчак билқиллаб турган қаваг-қават янги
кўрпалар билан тўшалган чойшаб орасига оҳиста келиб ётиб
олади. Бу унинг тақдирига тан берганининг аломати эди.
Хури ая хиргойи орасида ўғлининг қулоғига оҳиста
ишвирлайди:
- Сени фариштанг кутяпти, болам — дейди-да,
ўғлининг кўйлак ёқаси тугмаларини еча бошлаб, нимагадир
иш ора қилган бўлади. — Б орақол, болам . И лоҳим
юлдузларинг бир-бирингга иссиқ бўлиб кўринсин, қўша
қаринглар, этак-этак фарзандлар қўринглар, сизларни худо
ўз паноҳида асрасин, омин!.. Мен бориб овсинимдан суюнчи
олай,- дейди у ва хурсанд ўрнидан қўзғалиб, чироқни “чирқ”
этказиб ўчириб чиқиб кетади.

https://t.me/KongilKaliti