May 26, 2021

БОТҚОҚДА УНГАН ГУЛ...

Ж онига теккан шабнамнинг совуқ томчиларини
тўзғитмоқ бўлиб бабақхўроз қанотларини тўсатдан силкитиб
юборади. Томчилардан сесканган қўиоқдаги қолтан товуқаар
эса, хўрознинг бу бемаврид қилиғидан норози бўлгандай
“гақ” деган бўғиқ овоз чиқариб қўйишади. Уйқуси қочган
хўрознинг бу ҳолатдан баттар ғаши келади. Бу маҳалда
қишлоқ масжитининг сўфиси таҳорат қилаётган, гузарда
турган икки автобус томон эса, ҳали нонушга қилмаган
одамлар жунжика - жунжика, томоқларини қира-қира оқиб
келаётган бўладилар. Улар руль устида мудраёттан ҳдйдовчига
эш и т и л а р -эш и т и л м а с сал ом бер ган бўладиларда,
ўриндиқларни эгаллаб, ўзлари ҳам пинакка кетадилар.
Кўи ўтмай бетоқат бабақхўроз қичқиришни, сўфи
эса азон чақириш ни бош лай ди . Ҳ адем ай автобус
ўриндиқлари ҳам йўловчиларга лиқ тўлади. Энди кеч
қолганларга жой қолмайди. Улар ғала-говур қилиб, тик туриб
жойлаша бошлайдилар. Осмоннинг ёниқ юлдузлари хира
тортади. Теварак-атроф оқариб, шафақ қизара бошлайди.
Эркагу аёллар билан тўлган автобусда шовқин кучая боради.
Ҳ ай довч и бир эсн а б кер и ш и б о л а д и -д а , ўрнидан
эринибгина туриб, кўзларини ишқай-ишқай кира ҳақини
йиға бошлайди. Тиқилинчдан бетоқат бўлганлар энди гўё
бабақхўроздай норози қичқира бошлайдилар:
- Ҳой, бўлди-да энди, шофер ака, тезроқ ҳайданг,
қийналиб кетдик-ку!..
- Ҳечқиси йўқ, чидайсанлар. Оталаринг ҳам чидаб
келиш ган,- дейди ҳайдовчи бепарво пулнинг чўғини санаркан, - Орқароққа ўтинглар! Анави ташқарида турган
бешта бечора ҳам сиғиб қолсин, илтимос.
- Ҳа-я,- дейди бир аёл уни маъқуллаб, - Уларниям
бола-чақаси бор ахир. Оз-оз яна сурилинглар...
Ўтириб ёки тик туриб бўлсада ўрнаш иб олганлар
э с а , бу га п л а р га а р а л а ш м а й д и л а р . У л а р н и н г
парвойилари палак, кечаги ўтган кунларида қанақа
одамларнинг уйида нима иш қилганликлари, ишга
ёлловчиларннинг яхш и одам л и ги ю зиқналиклари,
ишбилармонлигию тадбиркорликлари умуман, кўрган-
билганлари ҳақида гоҳ завқланиб, гоҳ зарда билан ўзаро баҳс
юритишарди.
- Қ ани бўлм аса ўр тоқ л ар , и ш ёқ м ас,
ялқовларларнинг пулини олгани кетдикми!- дейди ниҳоят
ҳайдовчи ҳар кунгидек қичқириб.
- Ҳайданг, кетдик!- дея жавобан қийқиришади
йўловчилар.
- Қани ом ин, сафаримиз бехатар бўлсин! Иш
берадиганларга худойимнинг ўзи инсоф берсин! Илоҳим
қишлоғимизга, бола-чақамизнинг ҳузурига соғ-ом ои
қайтайлик, оллоҳу акбар!- дейди мўйсафидларда н бири
гашаббусни ҳар кунгидек ўз қўлига олиб.
Ғала-говурларга тўла бўлган икки автобус ўрнидан
қўзғалади.
Ш иринсойда тонг ҳар куни шундай отади. Қишлоқ
аҳолисининг аксарият қисми ҳдр кун саҳар ёлланиб ишлаш
учун қўнгаи туманга жўнаб кетшпади ва тун қоронғуси
тушаётган маҳали хориб-чарчаб қайтиб келишади.
Бу ерликлар учун ёлланиб ишлаб келиш янгилик
эмас, балки азалий анъана ҳисобланади. Чунки будепарадаги
ерларда сизот сувлари яқинлиги учун ҳосил битмайди.
Кетмонни урсанг сув сачрайди. Хаттоки қабрни ҳам ср
си р ти га тахтадан сўр и қ и л и б ва ун и н г атр оф и га
мақбарасимон гувала уриб кўтарадилар, сўнгра атрофига
туЯроқтўддириб, майитни қўмадилар. Томоркдларида фақат
қалампиру маккажўхори аранг битади. Шаҳарлару завод фабрикалар бу ерш жуда узоқ. Хаттоки туман марказита
ҳам бора олган боради. Ш у сабабли ширинсойликларга
бошқа иш йўқ. Билагида қуввати ва имконияти бўлган эр-
йигитлар асосан Россия ва бошқа давлатларга тирикчилик
таш виш ида йиллаб иш лагани к етиш ади. Бундай
имкониятдан маҳрум бўлганлар эса, қўшни туманга бориб
турли юмушларга ёлланиб, пул топиб келишади. Фақат
кексалару болалар қолган қишлоқ кўчалари ҳар куни
хувиллаб қолади. Бироқ маҳаллий аҳоли бу ҳолатга кўникиб
кетиш ган. Улар ҳалол меҳнатларининг натижасидан
фахрланишиб, олган иш ҳақларини қайта-қайта ҳисоблаб,
ғурур билан ҳар куни оилаларига қайтиб келишади. Бола-
чақаларининг рисқи-насибаларини топишаётгани учун
Яратганга минг қатла шукроналар қилишади...
Ойниса ҳам мана шу маконда ўсиб улғайди. Эсини
танибдики, отаси оилани боқиш , пул ишлаб келиш
дардида узоқ муддатли сафарларга кетган бўлса, акалари
эл қатори ҳар тонг кетиб, кеч тунда қайтишар, ўзаро
суҳбатларининг мавзуси ҳам фақат шу ҳақида бўларди.
Хориб-чарчаб келганлари учун оз-м оз тамадди қилган
бўлишар, сўнгра ётардилару, қотардилар. Телевизор кўриш,
китоб, газета мутолаа қилиш улар учун ёт ҳолат эди.
Умуман олганда эса, қишлоқда мактаб ўқитувчиларидан
бошқа зиёлилар йўқ хисоб, лекин минг таассуфки, мактаб
директорларидан тортиб, ўқитувчилар ҳам дам олиш
кунлари ёки таътил бўлди дегунча одди й қиш лоқ
одамларига қўш илиб ҳар тон г мўъжаз автобусларга
шошардилар. Шу туфайлими, бу ерда билим бериш фақат
савод чиқариш даражасида бўлиб, ҳали-бери қишлоқдан
тузукроқ ўқимишли одам ҳам чиқмаганди. Бунинг устига
газ жуда суст ёнади, қиш кунлари эса, умуман тўхтарди.
Чироқ ҳам тез-тез ўчиб турарди. Қишлоқ кўчалари ёзда
чангу қишда бот-бот лой бўларди. Сиртдан қараганда бу
ерларда тараққиёт бугунлай қотиб қолгандай, бутун борлиқ
мунгли кўринарди.
О йнисанинг болалиги шўро даврида мана шу
кўчаларда чанг ва лойга ботиб мактабга бориб-келишу пахгазорда онасига ёрдамлашиш билан ўтди. Мактабда ўқиш
деярли бўлмас, асосий куч ва эътибор унумсиз ерларда
пахта етиштиришга қаратилган бўлиб, мактаб раҳбарлари
колхоз раисига бўйсунувчи қўғирчоқлар каби эдилар. Ана
шундай бўлса-да, Ойниса инггиёқ билан ўқиди. У баъзи
фанларни мустақил ўзлаштирар, кўп китоблар ўқир ва,
айниқса адабиётни жони-дилидан яхши кўрарди. Шеърий
китобларни мутолаа қилар экан, унинг тасаввурида ҳам
романтик туйғулар жўш ура бошлади. Теварак-атрофида
кўринган ҳар бир нарса, ҳар бир табиий жараён, осмону
юлдузлар, қуёшу булуглар, богу далалар, ҳамма-ҳаммаси,
ҳатто, гуллару хазонлар, туп рогу лойлар, қуш лару
чумолилар унинг нигоҳида ўзгача шукуҳ, ўзгача гўзаллик
билан акс эта бошлади. Тез орада унинг бошқа тенгқурларига
нисбатан билимлироқ, иқгидорлироқ экани маълум бўдди.
Ойниса шеърлар ҳам машқ қила бошлади. Унинг шеърларида
асосан табиат, ҳаёт гўзалликлари ёки мургакнинг орзу ва
армонлари куйланарди. Б ор а-бор а ҳамқиш лоқлари
кечираётган ночор ҳаёт, турмуш оғриқлари унинг ҳам
дардларига айланиб борди. Ўзи эса кўзга тез ташланадиган
гўзал ва латофатли қиз бўлиб улғайди.
Мактабни аъло баҳолар билан тугатган қиз қалбида
илк бор қолоқ қишлоғига керакли мутахассис бўлиб қайтиб,
ҳамқишлоқларига нима биландир ёрдам бериш иштиёқи
пайдо бўлди. Шунинг учун иқтисодиёт соҳаси бўйича ўз
билими, ўз кучи билан ўқий бошлади. Лекин ҳамма нарса
унинг орзу-хаёлларидагидек силлиқ кўчмади. Хеч нарсани
ўзгартира олмади: ёшлиги, муҳаббати ва умуман тақдири
кутилмаган тасодифлар туфайли чилпарчин бўлиб кетди...

https://t.me/KongilKaliti