Фуқаролик ишлари бўйича судларда далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш тартиби ҳақида
Олий суд Пленумининг 19.12.2020 йилдаги «Cудлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сон қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор янги ФПК амалга киритилиши муносабати билан қабул қилинди ва ФПК 71-моддасига кўра, фуқаролик иши бўйича далиллар қуйидагилардан олиниши мумкинлиги белгиланди.
1) тарафлар ва учинчи шахслар тушунтиришларидан;
2) гувохлар кўрсатувларидан;
3) ёзма ва ашёвий далиллардан;
4) аудио- ва видеоёзувлардан;
5) экспертлар хулосаларидан;
6) мутахассислар маслаҳатлари,тушунтиришларидан.
- Тарафлар ва учинчи шахслар тушунтиришлари деганда, ушбу шахслар ва уларнинг вакиллари томонидан иш учун ахамиятга эга ҳолатлар ҳақидаги маълумотларни судга билдиришлари тушунилиши лозим. Тарафлар, учинчи шахслар ва улар вакилларининг тушунтиришлари огзаки тарзда хам, ёзма кўринишда хам берилиши, шунингдек ФПК 209-моддасида белгиланган тартибда видеоконференцалока тизимидан фойдаланиш йўли билан олиниши мумкин.
- Гувохларни сўроқ; қилиш суд томонидан ФПК 229-231-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Тарафлар, ишда иштирок этувчи бошка шахслар илтимосига ёки суднинг ташаббусига кўра, ишни кўраётган суд жойлашган жойдан бошка ерда яшовчи гувохлар суд топшириғи тартибида ёки видеоконференцалока воситаларидан фойдаланиш оркали сўрок килинишлари мумкин.
Шуни назарда тутиш лозимки, фукаролик иши бўйича вакил ёки химоячи сифатида катнашган шахс вакил ёки химоячи вазифасини бажарганлиги муносабати билан унга маълум бўлган ҳолатлар тўгрисида, шунингдек жисмоний ва рухий нуқсонлари сабабли фактларни тўғри идрок қилишга ёки улар тўғрисида тўғри кўрсатувлар беришга лаёқатсиз шахс гувох бўла олмайди.
Шу билан бирга ишда иштирок этувчи шахсларга нисбатан кариндошлиги, хизмат бўйича ёки бошка қарамлиги ёхуд шахсий адовати борлиги шахснинг ишда гувох, сифатида катнашишига тўскинлик қилмайди.
- ФПК 84-моддасига мувофик, иш учун ахамиятга эга бўлган холатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ракамли, график ёзув шаклида бажарилган, шу жумладан факс, электрон ёки бошка алока воситасида ёхуд хужжатнинг ҳақиқийлигини аниқлаш имконини берадиган ўзга усулда олинган ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллар ҳисобланади.
Бир қатор ҳужжатлар (ФХДЁ. органлари томонидан бериладиган гувохномалар, нотариал хужжатлар, векселлар) ҳуқуқий шакли тартибга солинган ва улар учун муайян химоя даражасига эга бўлган махсус бланкалар, махсус реквизитлар (мухр, штамп) ва шаклига нисбатан бошка талаблар назарда тутилган бўлиб, улар мазкур талабларга мувофиқ бўлмаганда, шунингдек улар имзоланмаган ёки ваколат берилмаган шахс томонидан имзоланган холларда, улар суд томонидан ёзма далиллар сифатида кабул килиниши мумкин эмас.
- ФПК 87-моддасига кўра, ёзма далиллар судга, коида тарикасида, асл нусхада ёки тегишли тарзда тасдикланган кўчирма нусхада такдим этилади. Агар хужжатнинг кўчирма нусхаси такдим этилган бўлса, суд зарур холларда, унинг аслини талаб килиб олишга хакли. Агар кўриб чикилаётган ишга хужжатнинг факат бир кисми тааллукли бўлса, унинг тасдикланган кўчирма нусхаси такдим этилиши мумкин. Ишга хужжатнинг аслини қўшиб қўйиш имкони бўлмаган холларда, судья хужжатнинг кўчирма нусхаси устига унинг аслига мослиги тўғрисида белги қўяди. Имзосиз хатларда келтирилган, шунингдек келиб чикиши номаълум бўлган ёки конун бузилган холда олинган маълумотлар далил бўла олмайди (ФПК 71-моддасининг иккинчи кисми). ФПК 80-моддасининг саккизинчи кисмига кўра, факат хужжатнинг ёки бошка ёзма далилнинг кўчирма нусхаси билан тасдикланган холатлар, башарти тарафлар томонидан такдим этилган хужжатнинг кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса ва хужжатнинг асл мазмунини бошка далиллар ёрдамида аниклашнинг иложи бўлмаса, исботланган деб хисобланмайди.
- Ашёвий далиллар деганда, ишни мазмунан хал килиш учун ахамиятга эга бўлган холатларни аниклаш воситаси бўлиб хизмат килиши мумкин бўлган предметлар тушунилади. ФПК 239-моддасига мувофик, ёзма ва ашёвий далилларни судга такдим этиш имконияти бўлмаганда, улар турган жойида кўздан кечирилиши ва натижалари суд мажлиси баённомасига киритилади ва унга кўздан кечириш пайтида тузилган режалар, чизмалар, суратлар, хисоб-китоблар, фотосуратлар, шунингдек эксперт хулосаси ва мутахассис маслахати илова қилинади.
- Фукаролик иши бўйича исботлаш предмети ишни тўғри хал қилиш учун суд томонидан аникланиши лозим бўлган холатлар доирасидан иборат. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, конунда иш учун ахамиятга эга бўлган холатлар доирасини аниклаш, уларни мухокамага қўйиш, хатто тарафлар бу ҳолатларни келтирмаган бўлса хам, судга юклатилган (ФПК 72-моддасининг иккинчи кисми).
- Процессуал қонун талабларига мувофик, далилларни тақдим этиш ва исботлаш мажбурияти тарафларга юклатилган. Қонунда далилларни такдим этиш мажбуриятини таксимлашга оид умумий коидалардан ташкари, айрим тоифадаги ишлар учун махсус қоидалар ҳам белгиланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 111-моддасига мувофик;, мехнат шартномасини бекор килиш ёки ходимни бошка ишга ўгказишнинг асослилигини исботлаш масъулияти иш берувчига юклатилади, зарар етказишда айби йўқлигини тасдикловчи далилларни такдим этиш мажбурияти эса, Узбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 985-моддасига мувофик жавобгарга юклатилади.
- Иш учун аҳамиятга эга бўлган, лекин суд томонидан хаммага маълум деб топилган ҳолатлар ФПК 75-моддасининг биринчи кисмига кўра, исботлашни талаб этмайди. Хаммага маълум ҳолат деганда, жумладан, хам тарафларга ва ҳам ишда иштирок этувчи бошка шахсларга аник маълум бўлган факт тушунилиши лозим. ФПК 75-моддасининг иккинчи ва учинчи кисмларига мувофик, фукаролик, иктисодий ёки маъмурий иш буйича суднинг конуний кучга кирган карори билан аникланган фактлар айнан шу шахслар иштирок этаётган бошка фукаролик ишлари мухокамаси вактида янгидан исбот килинмайди ва низолашилиши мумкин эмас. Жиноят иши бўйича конуний кучга кирган суд хукми устидан ҳукм чикарилган шахс харакатларининг фукаролик-хукукий окибатларига оид ишини кўриб чикаётган суд учун факат шу харакатлар содир этилган этилмаганлиги ва улар мазкур шахс томонидан содир этилганлиги этилмаганлиги масалалари бўйича мажбурийдир. Ҳал килув карорида, хукмга хавола килинишидан ташкари, тарафлар томонидан такдим этилган ва суд томонидан тўпланган хамда даъво мазмуни бўйича хулосага келишда суд асосланган далиллар кўрсатилиши лозим. Етказилган зарар микдорига доир холатлар умумий асосларда исботланиши лозим. Нотариус томонидан нотариал харакат амалга оширилган пайтда тасдикланган холатлар хам, агар нотариал тартибда тасдикланган хужжатнинг хакикийлиги ФПК 235 ва 236-моддаларида белгиланган тартибда рад этилмаган ёки нотариал харакатни амалга ошириш тартиби жиддий тарзда бузилганлиги аникланмаган бўлса, исботлашни талаб этмайди (ФПК 75-моддасининг бешинчи кисми)
- Бир тараф томонидан бошка тараф ўз талаб ёки эътирозларини асослаётган фактларнинг тан олиниши, фактлари тан олинган тарафни бу фактларни исботлаш мажбуриятидан озод килади. Шу билан бирга, агар бундай фактларга нисбатан судда шубха пайдо булса, улар умумий асосларда исботланиши лозим (ФПК 81-моддаси).
- Процессуал қонун талабларига мувофик, фукаролик ишлари буйича исботлаш далиллар алокадорлиги ва мақбуллиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим. Далиллар мақбуллиги қоидаси (ФПК 74-моддаси) қонун бўйича муайян исботлаш воситалари билан тасдикланиши шарт бўлган иш ҳолатлари бошқа хеч кандай исботлаш воситалари билан тасдиқланиши мумкин эмаслигини англатади (масалан, Ўзбекистан Республикаси фуқаролик кодексининг 109-моддасида белгиланган битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик, низо келиб чиққанда тарафларни битим тузилганлиги ва унинг шартларини тасдиқлаш мақсадида гувохлар кўрсатувига таяниш ҳуқуқидан маҳрум қилади). Далиллар алокадорлиги қоидаси (ФПК 73-моддаси) суд томонидан, факат низо предметига алокадор ҳолатларни тасдиқловчи далиллар қуришга қабул қилиниши мумкинлигини англатади.
- Бирор-бир сабабга кўра, далилларни ишни кўраётган судга бевосита такдим этиш имкони бўлмаса (масалан, далиллар бошка ахоли пункти худудида бўлса), суд бошқа судга уларни талаб қилиб олиш ва текшириш бўйича процессуал харакатлар ўтказиш тўғрисида суд топшириғи юборади.
-. Зарур далилларни кейинчалик такдим этиш мумкин бўлмай колади ёки қийинлашади, деб хисоблашга асоси бўлган шахс илтимосига кўра, суд бундай далилларни таъминлаш бўйича қонунда кўзда тутилган чоралар кўриши лозим. Бундай чоралар иш қўзғатилгунга кадар хам, қўзғатилганидан сўнг хам ва, нафакат ишни кўраётган суд томонидан, балки далилларни таъминлаш бўйича суд топшириги юборилган суд томонидан ҳам кўрилиши мумкин.
- Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан судга такдим этилган, иш учун ахамиятга эга бўлган маълумотларни ўзида сақлаган аудио ёки видеоёзувлар, электрон почта ёки бошка ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган ёзишмалар суд томонидан бошка далиллар мажмуида бахоланиши лозим. Аудио ёки видеоёзувни такдим этган ёки уни талаб қилиб олиш тўғрисида илтимоснома берган шахс, ёзув качон, ким томонидан ва қандай шароитларда (холатларда) амалга оширилганлигини кўрсатиши шарт, мазкур ёзувни амалга оширган шахс эса, зарурат вужудга келганда, суд мажлисида сўроқ килиниши мумкин. Кузатув камералари видеоёзувлари, бундай ёзувлар амалдаги қонун ҳужжатларини бузмаган ҳолда амалга оширилгандагина, мақбул далиллар ҳисобланади. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан ҳужжатнинг ёки тақдим этилган аудио-видеоёзувнинг калбаки эканлиги тўгрисида арз килинган такдирда, суд мазкур аризани текшириш учун тегишли экспертиза тайинлаши ёки бошка далиллар талаб қилиши мумкин.
- Ҳар бир далил алокадорлик, макбуллик ва ишончлилик нуктаи назаридан, далиллар мажмуи эса - етарлилик нуктаи назаридан бахоланиши ва суд ҳужжатида акс эттирилиши лозим. ФПК 80-моддасининг тўртинчи қисмига мувофик, хеч бир далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Далил, агар у ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ бўлса, суд томонидан қабул қилинади, ёки, агар уларга мувофиқ бўлмаса, рад қилинади. Бирор-бир далилни унинг ишончсизлиги сабабли рад этганда, суд шу масала буйича ўз нуқтаи назарини асослаши шарт. Эксперт (экспертлар комиссияси) хулосаси хам суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас ва иш бўйича бошқа далиллар мажмуида баҳоланиши лозим. Эксперт (экспертлар комиссияси) хулосаси билан келишмаса, суд ўзининг келишмаслиги сабабларини суд ҳужжатида асослаши шарт.
22. Муқаддам қабул қилинган суд ҳужжати бекор қилинганидан сўнг ишни қайтадан кўришда, агар янги суд мажлисида гувоҳнинг иштирок этиши имкони бўлмаса (бетоблиги оқибатида, узоқ хизмат сафари ва бошқалар) суд илгариги суд мажлисида сўроқ килинган гувохнинг кўрсатувларини, шунингдек олдинги суд мажлисларида даъвони таъминлаш (ФПК 78-моддаси) ва суд топшириғи (ФПК 103, 104-моддалари) тартибида олинган ёзма далилларни ўкиб эшиттиришга ва бошқа далиллар мажмуида баҳолашга ҳақлидир. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, мазкур қоида тарафлар ва ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларига нисбатан қўлланилмайди.
“Мадад”ННТ Қизириқ туман ҲМБ бош мутахассиси адлия кичик маслаҳатчиси: Х.Норпулатов.