SADULLA
@law3
1 post

Фуқаролик ишлари бўйича судларда далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш тартиби ҳақида

Олий суд Пленумининг 19.12.2020 йилдаги «Cудлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарор янги ФПК амалга киритилиши муносабати билан қабул қилинди ва ФПК 71-моддасига кўра, фуқаролик иши бўйича далиллар қуйидагилардан олиниши мумкинлиги белгиланди. 1) тарафлар ва учинчи шахслар тушунтиришларидан; 2) гувохлар кўрсатувларидан; 3) ёзма ва ашёвий далиллардан; 4) аудио- ва видеоёзувлардан; 5) экспертлар хулосаларидан; 6) мутахассислар маслаҳатлари,тушунтиришларидан. - Тарафлар ва учинчи шахслар тушунтиришлари деганда, ушбу шахслар ва уларнинг вакиллари томонидан иш учун ахамиятга эга ҳолатлар ҳақидаги маълумотларни...