Янги бозорга янги вафли
Покистон денгиз портларига юк етказиб бериш йўлларининг очилганлиги маҳсулотларни тезроқ ва арзонроқ усул билан олиб келиш ёки эскпорт қилиш имконини беради. 2021 йил ноябр ойида Ўзбекистондан биринчи транзит юк Покистонга етиб келди. Бу ўз навбатида Ўзбекистон тадбиркорлари учун янги даврининг бошланиши дея таъкидланмоқда. Бу имкониятлар маҳсулот тан нархини тушириб, жахон бозорида янада рақобатбардош бўлишга олиб келади.
Шундай имкониятлардан унумли фойдаланишни режа қилган "Malika Shams" МЧЖ янги вафли брендини яратиш мақсадида бизга мурожаат қилишди.
Вазифа: Вафли бренди учун нейминг, логотип ва упаковка дизайнини ишлаб чиқиш.
Дастлаб биз нейминг талабдаридан келиб чиқиб, осон эсда қоладиган, қисқа, жарангдор ва бренд позиционированиясига мос келадиган ном изладик. Истеъмолчи хулқ атвори(анализ потребительского поведения)ни ўрганиш натижасида янги вафли бренди учун “JUST wafflee” сўзи танланди. Инглизчада “шунчаки вафли” деган маънони билдиради. Маҳсулотда ортиқча шира, ортиқча ранг ва ортиқча ароматизатор хам сезилмайди. Меъдага тегмайдиган вафли экан, шу сабабдан JUST wafflee.
Логотипга келсак, уни яққол кўзга ташланиши учун бренд идентлиги сифатида шрифтли (нейминг) логотип ишлаб чиқилди. JUST сўзи қувноқ шрифтларда, Wafflee сўзи эса ажралиб турадиган калиграфик шрифтларда ёзилди. Ушбу логотип қайерда қўлланилса ҳам осон ўқилади ва ўзига хослиги билан ажралиб туради.
Дизайн упаковка – биринчи навбатда бренд стратегиясининг тарғиботи ва истеъмолчи билан глобал коммуникациянинг бошланиши ҳисобланади.
Упаковка дизайнида асосий маҳсулотни яъни вафлини иштаҳа очадиган қилиб тасвирлаш режалаштирилди. Вафли маҳсулотининг ҳақиқий кўринишига яқинлаштирилган 3D модели ишлаб чиқилди. Бу эса уни нафақат упаковкада балки бошқа юзаларда ҳам турли ракурсда тасвирлаш имконини берди. Сўнгра упаковка дизайни учун ягона стил яратиб олинди. Ҳар хил таъмли начинкаларни стилдан келиб чиққан ҳолда турли хил ранг комбинацияларида ҳамда график кўринишларида тасвирланди. Натижада бошқалардан ажралиб турадиган ёрқин, харидорларга тушунарли бўлган упаковка дизайни яратилди.
Ушбу маҳсулотлар сақлаш, транпортировка қилиш ва савдо расталарига жойлаш учун универсал гофра коробка дизайни ҳам тайёрлаб берилди. Коробка дизайни ҳам стилдан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилди.
Таътиб кўришга ҳохиш уйғонтиролган бўлсак лайк босинг!
Нима қилсак янада яхшироқ бўлиши мумкин эди комментларда қолдиринг.