Покистон денгиз портларига юк етказиб бериш йўлларининг очилганлиги маҳсулотларни тезроқ ва арзонроқ усул билан олиб келиш ёки эскпорт қилиш имконини беради. 2021 йил ноябр ойида Ўзбекистондан биринчи транзит юк Покистонга етиб келди. Бу ўз навбатида Ўзбекистон тадбиркорлари учун янги даврининг бошланиши дея таъкидланмоқда. Бу имкониятлар маҳсулот тан нархини тушириб, жахон бозорида янада рақобатбардош бўлишга олиб келади. Шундай имкониятлардан унумли фойдаланишни режа қилган "Malika Shams" МЧЖ янги вафли брендини яратиш мақсадида бизга мурожаат қилишди. Вазифа: Вафли бренди учун нейминг, логотип ва упаковка дизайнини ишлаб чиқиш.
Серқуёш Ўзбекистон мевалари билан дунёга машхурдир. Бу ўлканинг нозу-неъматлари қуёшнинг тафтидан баҳра олиб, шираси тилни ёрадиган даражада маззали бўлиб етилади. Бу лаззатни йилнинг қайси фасли бўлишидан қатъий назар сақлаб қолиш мақсадида тадбиркоримиз мевали мураббо ва жемларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйдилар. Янги бизнес бренди учун ном, логотип ва қадоқ дизайнини ишлаб чиқиш бўйича ишларни Minim жамоасига ишониб топширдилар.
Minim ҳозирда асосан маҳаллий брендлар билан ишлайди. Бизнинг мақсадларимиздан бири — ўзбек брендларини дунёга танитиш, маҳаллий маҳсулотларни халқаро бозорда кўрсатиб, мижозларимиз даромадини ошириш. Бунда биз ҳам портфолиомизга ажойиб кейс олиб фойда кўрамиз, мижозимиз ҳам ўз бизнесини янада ривожлантириб фойда олади.