December 28, 2019

2019 йилнинг энг муҳим 10 та воқеаси (2-қисм)

5. Aмазон ёнғинлари.

2019 йилнинг ўзида Бразилия ҳудудларидаги Aмазон ўрмонларида 80 мингта ёнғин содир бўлди. Бу сўнгги 10 йил ичида энг катта кўрсаткичдир. Оқибатда AҚШнинг Нью-Джерси штати катталигидаги ҳудуд ёнғинда қолди. Aйримлар, жумладан, Франция президенти Эмманюэль Макрон бунда Бразилия президенти Жаир Болсонару сиёсатини лоқайдлик ва эҳтиётсизликда айблади. Болсонару бу каби фикларни мамлакат суверинитетига таҳдид деб атади ва ёнғинларга қарши курашда ёрдам бериш бўйича таклифларни рад этди. Сентябрь ойи бошида Болсонаро Жанубий Aмериканинг бошқа бир қатор давлатлари билан ёнғинларни сунъий йўлдош орқали кузатиб бориш бўйича шартнома имзолади. Октябрда Aмазонда ёнғинлар сони камайишга эришилди.

4. Ҳиндистон ҳинд миллатчилигини қабул қиладими?

Май ойида Нарендра Моди Парламент сайловларида ғалабани қўлга киритди. Унинг партияси Бҳаратия Жаната партияси (ҳинд миллатчини тарғиб қилувчи партия) ўз тарихидаги энг юқори сайловчилар сонига эришди. Август ойида Моди Кашмирнинг Ҳиндистон Конституциясида мустаҳкамланган мухториятини бекор қилди. Минтақада 5000 дан ошиқ одам ҳибсга олинди. Моди "янги сиёсат Кашмирда иқтисодий ривожланишни кучайтиради, коррупцияга қарши курашади ва гендер, каста ва диний камситишни тугатади", дея изоҳлади. Бундан ташқари, Ҳиндистон парламенти уч қўшни давлат: Покистон, Бангладеш ва Афғонистондан Ҳиндистонга келган диний озчилик вакиллари (мусулмон бўлмаганлар) фуқароликни қўлга киритишини назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Танқидчилар буни "мусулмонларга қарши қонун", деб атамоқда. Маълумот учун, аҳолининг 15 фоизини (200 миллион киши) мусулмонлар ташкил этади.

3. АҚШ суриялик курдларни қўллаб-қувватлашни тўхтатадими?

2014 йилдан бошлаб АҚШ суриялик курдларни ИШИДнинг кучини текшириш учун қўллаб-қувватлаб келаётган эди. Бу давр мобайнида суриялик курдлар 11000 жангчисини йўқотдилар. Октябрда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон билан телефон орқали суҳбатдан сўнг Трамп АҚШ махсус кучларининг Суриянинг шимолидан олиб чиқилишини эълон қилди. Курдлар АҚШ томонидан ташлаб кетилган бўлса-да, Башар Асад (Сурия президенти) ҳукумати билан бирга курашни давом эттирди. Шунга қарамай, йил охирига келиб АҚШ қўшинлари ва суриялик курдлар ИШИД кучларига қарши аксилтеррор операцияларини бошладилар.

2. Дональд Трамп ҳокимиятдан четлатиладими?

18 декабрь куни Дональд Трампга АҚШ Парламентининг қуйи Вакиллар палатаси томонидан импичмент эълон қилинди. Конгрессменлар Трампни ҳокимият мансабини суиистеъмол қилиш (230 та овоз олди) ва Конгресс фаолиятига тўсқинлик қилиш (229 та овоз олди) бўйича айбдор деб топди. Энди иш Сенатга юборилади. Сенатда Олий суд судьяси раислигида юқори палата аъзолари суд ўтказади ва айбловни кўриб чиқиб, президентни ҳокимиятдан четлатиш тўғрисида қарор қабул қилади. Президентнинг ҳокимиятдан кетиши учун сенаторларнинг камида учдан икки қисми овоз бериши керак. Маълумот учун, АҚШ тарихида импичмент 2 марта:

▪️1868 йилда Эндрю Джонсонга,

▪️1998-1999 йилларда Билл Клинтонга нисбатан қўлланилган.

Аммо уларнинг ҳар иккиси ҳам оқланган. Ўз ҳоҳиши билан фақат бир президент — Ричард Никсон (1974 йилда импичмент таҳдиди сабаб) мансабидан воз кечган.

1. Бир неча давлатда йирик норозилик чиқишлари бўлди (авторатизмга қарши).

Гонконг. Бунда Гонконг энг катта эътибор марказида бўлди. Танқидчиларнинг таъкидлашича, экстрадиция тўғрисидаги қонун лойиҳаси мамлакатга таъсир ўтказди. Гонгконгда ноябрь ойида бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда демократияни қўллаб-қувватловчи номзодлар 2020 йилда Пекин билан қарама-қаршиликни юзага келтирадиган хитойлик номзодларни мағлубиятга учратдилар.

Жазоир. Февраль ойида Жазоирликлар кўчаларга чиқишди ва натижада президент Абделазиз Бутефликани истеъфога чиқишга мажбур қилишди.

Судан. Апрель ойида суданлик намойишчилар президент Умар Хасан ал-Баширни ишдан ҳайдашди.

Эрон. Ноябрь ойида ёнилғи учун субсидиялар тугаши эронликларнинг ҳам намойишларга чиқишга мажбур қилди.

Норозиликлар Чили, Лива, Ироқ, Боливия, Ҳиндистон, Никарагуа ва Россияда ҳам бўлиб ўтди. Авторитаризм тобора кучайиб бормоқда, деган гаплар учун миллионлаб одамлар ҳукуматларнинг хоҳиш-истакларига жавоб беришлари учун ўз ҳаётларини хавф остига солишмоқда.

Дилмурод Раҳимов

Халқаро муносабатлар эксперти, ҳуқуқшунос