Бир мурожаат изидан...
Хабарингиз бор, каналимизда “Наманганлик ўқитувчи нега сарсону саргардон бўлмоқда?” номли мурожаат эълон қилиб, мурожаат бўйича ўрганишлар бошланганини таъкидлаган эдик. Шу мақсадда Халқ таълими вазирлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда мактаб маъмуриятининг ҳам ҳолат бўйича фикрларини сўради. Афсуски, на вазирлик, на бошқарма бу вазият бўйича маълумот беришни хоҳламади.
Шукурки, мактаб маъмурияти мурожаат бўйича зудлик билан ўз муносабатини очиқлади. Вазиятда мурожаатчи томонидан ҳам йўл қўйилган камчиликлар санаб ўтилди. Наманган вилоят адлия бошқармаси ходимлари ҳам мурожаат ҳозирда аппеляция тартибида кўрилаётганини билдиришди. Бугун эса, ҳолат юзасидан Наманган вилоят бандлик бош бошқармаси меҳнат инспекцияси томонидан қуйидаги маълумот тақдим этилди:
P.S: Аввал таъкидлаганимиздек, каналимиз ходимлари томонидан мурожаат батафсил ўрганилмоқда. Биз ўрганиш холис ва адолатли бўлиши учун Халқ таълими вазирлиги ва вилоят халқ таълими бошқармаси муносабатини ҳам кутиб қоламиз. Ўйлаймизки, узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган можаро ижобий якун топади. Бу эса, фарзандларимиз таълим ва тарбия оладиган муқаддас масканда соғлом муҳит пайдо бўлишига ҳисса қўшади.
Телеграм: @mahalladosh_uz