Mahalladosh.uz
@mahalladosh_uz
"Mahalla" gazetasining rasmiy telegram kanali
85 posts

Шароит бўлмаган жойда тараққиёт, ривожланиш бўлмайди

Фарғона вилоятидаги 54 та маҳалла фуқаро­лар йиғинида давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилиш ишлари олиб борилмоқ­да. Иккита маҳалла фуқаролар йиғини маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қуриляпти. Ўз биносига эга бўлмаган 141 та маҳал­ла фуқаролар йиғинининг 119 тасини бино билан таъминлаш учун шаҳар ва туман ҳокимларининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Дастлабки куни 132 мурожаат ижобий ҳал этилди

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, одамларнинг муаммо ва таклифлари асосида жойлардаги масалаларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.Усмонов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида оммавий қабуллар ўтказилмоқда.

Ун нархи яна ошдими?

Биламизки, 2018 йилнинг сентябрь ойигача Ўзбекистонда ноннинг нархини оширишга нисбатан чекловлар мавжуд эди. Натижада узоқ муддат битта қолипли нон («буханка»)нинг дўкондаги расмий қиймати 650 сўмдан кўтарилмади. Аммо бу чеклов кўплаб ҳудуд­ларда номигагина амал қилган. Аксар вилоятлардаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар тақиқ расмий олиб ташланишидан анча аввал нархни ошириб улгурганди.

Эскиликка айланмасдан муаммолар гирдобида қолган тизим?

БИРИНЧИ ҲОЛАТ. Илҳом машинасидан телефонини ўғирлатиб қўйди. Уни топиш мақсадида Чилонзор тумани ички ишлар бўлимига мурожаат қилди. Шунда масъуллардан бири йўқолган телефонларни топиш ваколати ички ишлар органларидан олиб қўйилганини айтди. Илҳом эса бошини қаерга уришию дардини кимга айтишини билмай қолди.

Пахта мавсуми бошланди, мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайдими?

Собиқ шўро ҳукумати ўйлаб топган пахта сиёсати Ўзбекистон мустақилликка эришгач ҳам халқимизнинг елкасини яғир қилди. Ташкилоту муассасалар ходимлари, айниқса, шифокорлар, ўқи­тувчилар ўзларининг зарурий иши қолиб, мажбурий тарзда далага ҳайдалди. Юқори синф ўқувчилари кўп йиллар мактаб очилиб тўрт-беш кун ўқир-ўқимас, терим майдонларига йўл олишарди. Пахтанинг нима са­бабдан барча муҳим ишлардан-да муҳим дея кўрилганини бугунги кунгача бирон-бир киши тушунтириб бера олгани йўқ. Лекин шу баҳона мамлака­тимиз узоқ йиллар мажбурий меҳнат тамғасидан қутулолмагани ҳақиқат.

Масъул ходим МАНТИҚСИЗ АРИЗАЛАРни кўриб чиқишга масъулми?

Бир аёлни биламан, фақат Президентнинг Виртуал қабулхонасига му­рожаат қилади. Бир гал телевизорим йўқ, дея шикоят қилган, бориб ўрганишса, «ночор» дейишга тил бормайдиган хонадонда яшар экан. Масъулларнинг ҳар қанча тушунтириши кор қилмаган аёл телевизор билан таъминлайсизлар, бўлмаса яна ёзаман, бошқасини билмайман, деб туриб олибди. Фаоллар йўлини қилиб, унинг мурожаатини қаноатлантириш­ди. Мурожаати силлиқ битган аёл кейинги гал совуткичи йўқлигидан нолиб мурожаат йўллади. Бу борада ҳам ёрдам кўрсатилди. У ёзишда давом этиб, йўқ кам-кўстни ҳам айтиб, дардиҳол қилишда давом этаверибди...

Маҳалладаги ижтимоий муҳит барқарорлигига ҳамма бирдек жавобгар

Фаолиятда бирон самарага эришиш навбатдаги ижобий натижалар учун пойдевор бўлади. Бироқ забт этилган марра билан кифояланиш, масъулият­ни бир зумга бўлсин, унутиш ярамайди. Ҳудуддаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, маҳаллаларни жиноятдан холи этишда бу, айниқса, муҳим.

Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш нега оқсамоқда?

Экспертларнинг фикрича, келгуси 3 йилда иқтисодиётни рақамлаштириш орқали дунёдаги 22 фоиз иш ўринлари интернет технологиялари ёрдамида яратилади. Бун­дан кўринадики, қайсики мамлакат тараққиётдан ортда қолишни истамаса, аввало, ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш, бу йўналишда етук ва малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини йўлга қўйишга жиддий эътибор қаратади.

Фойдаланилмаётган объектлар олиб қўйилади...(ми?)

Президентимиз бир неча чиқишларида бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш ҳақида тўхталиб, мутасаддиларга зарур топшириқлар берган­ди. Бу борада махсус қарор ва фармонлар ҳам қабул қилинди. Натижада кўплаб бўш турган объектлар фойдаланишга туширилиб, айримлари аук­цион орқали сотилди ҳам. Бироқ кузатишларимиздан маълум бўлмоқдаки, ҳайҳот­дек объектларнинг баъзилари ҳамон бўш, қаровсиз ҳолда турибди. Фойдаланмай турганлиги оқибатида уларнинг аксарияти яроқсиз ҳолга келиб қолмоқда. Бунга нима сабаб бўлмоқда? Бўш турган объект эгалари «қаров»сиз мулкини сотишни истамаяптими ёки уларни сотиб олувчилар йўқми?

Бир мурожаат изидан...

Хабарингиз бор, каналимизда “Наманганлик ўқитувчи нега сарсону саргардон бўлмоқда?” номли мурожаат эълон қилиб, мурожаат бўйича ўрганишлар бошланганини таъкидлаган эдик. Шу мақсадда Халқ таълими вазирлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда мактаб маъмуриятининг ҳам ҳолат бўйича фикрларини сўради. Афсуски, на вазирлик, на бошқарма бу вазият бўйича маълумот беришни хоҳламади.