May 9, 2020

Улар сиз, мен, сизнинг, менинг фарзандларим учун жон беришган, Фронт чизиғи қалблардан ўтган

Бугун халқимиз бунёд этаётган янги Ўзбекистонда ҳаётининг барча жабҳалари, жумладан тарих, яқин тарихимизга ҳам янгича - адолатли ва мантиққа суянган ёндошувга таянилмоқда. Ҳиссиёт, сиёсат, турли бошқа ўйинларга берилмай яҳшини ўз оти билан яҳши, ёмонни эса ёмон деб, баралла айта оляпмиз. Бу Иккинчи жаҳон уриши жангоҳларида жон олиб жон берган - инсоният келажаги, сиз, мен, сизнинг, менинг фарзандларимиз учун мисли кўрилмаган даҳшатларни бошидан ўтказган боболаримиз хотирасини асраш, уларга эътибор кўрсатишда ҳам ўз аксини топяпти.

Бу уришда ўзбеклар тарих олдидаги бурчини бажарди. Кўплаб халқлар билан елкама елка туриб инсоният келажаги учун жанг қилди. Бир ярим миллион нафар - ўша пайтдаги аҳолимизнинг тўрттдан бир қисми фашизмга қарши курашга отланди. Бошқа илож ҳам йўқ эди. Зеро Гитлер Германиясининг Марказий Осиё халқлари учун тайёрлаб турган режалари ҳақиқаттанда даҳшатли бўлган. Агар душман ғалаба қозонса серқуёш, унумдор ерларимиз СС офицерларига бўлиб берилиши, маҳаллий аҳоли эса Сибирга кўчирилиши, юртимизда қулликка яроқли, деб топилган бир миллионга яқин ерлик аҳоли қолдирилиши керак эди холос. Боболаримиз фашистларнинг ифлос қадами, уларнинг мисли кўрилмаган даҳшатли режалари амалга ошмаслиги учун курашга отландилар. Уларнинг 500 минг нафари қаҳрамонларча ҳалок бўлди.

Аммо кейинги йилларда ўзбекларнинг иккинчи жаҳон уришида кўрсатган қаҳрамонликлари, халқимизнинг ҳиссаси қастдан камайтириб кўрсатилиши одат турсига кириб бораётган эди. Гўёки бу уруш бизга таъллуқли эмасдек. Ачинарлиси, буни қайсидир бошқа давлатлар ёки халқлар эмас айнан ўзимиз қандайдир тушунарсиз, ҳаёлий сиёсий иддаоларга таяниб амалга оширдик. Халқимизнинг 20 аср, эҳтимол инсоният тарихининг энг масъулиятли давридаги хизматлари кимларнингдир тассаввури маҳсули бўлган қўрқувлар тафайли унутила бошланди. Ҳатто фахрийларимиз ўша урушдаги иштироки учун олган унвон ва мукофотларини тақиб юриши ҳам айб саналди. Матбуот, телевидение иккинчи жаҳон уришига таъллуқли орден таққан қаҳрамонни ёки аскар боболаримиз урушда кийган гимнастёркани кўрсатса муҳаррир ўша куни ишдан олинарди. Ҳатто уруш даврида етимларга кўрсатган бағрикенглигимизни ифода этадиган Шомаҳмудовлар оиласи хотирасига ўрнатилган монумент пойтахтнинг қайсидир бурчагига кўчирилди. Ўрнига ҳеч нимани англатмайдиган қандайдир геометрик шакл ўрнатилди. Қани мантиқ, қани хотира ва қани қадрлаш?

Шу каби қўрқувлар ва тассаввурлар оқибатида ўтган йиллар давомида қандай “натижаларга” эришганимиз ҳам ҳаммамизга маълум. Бугун бу таъқиқларнинг бирортаси амалда йўқ. Ҳаёлий қўрқувлар эса унутилди. Дунёга, тарихга очиқ кўз билан қарай бошладик. Бундан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масаласида ютуқларга эришамиз ҳолос. Зеро ёш авлод бу уруш тўғрисида жуда кам билади. Уни узоқларда юз берган бизга таъллуқли бўлмаган ходисадек қабул қилишади. Улар фронт чизиғи фарзанди, турмуш ўртоғини урушга юборган бувиларимиз, отасадан хат кутиб кўча пойлаган ўғил қизларнинг қалбидан ўтгани тўғрисида тасаввурга ҳам эга эмас.

Чунки ўтган йиллар давомида бу уруш ҳақида фақат қуруқ статистика бериш билан кифояландик. Агар имкон топилса шуни ҳам эълон қилмасликка тайёр турган эдик. Ваҳоланки, боболаримизнинг бу урушда кўрсатган афсонавий қаҳрамонликлари, бағрикенглиги, жўмардлиги тўғрисида хикоялар дунёнинг барча бурчакларида тилларда достон эди. Фақат биз билмасдик! Билишга, ёш авлодга билдиришга қўрқардик!

Масалан, фашистлар қўлига тушиб қолиб, “Амерсфорт” ўлим лагерида сақланган 101 нафар ўзбек аскарининг қаҳрамонлиги, жўмардлиги тўғрисида, Ўзбекистон ўтган йил билди. Ваҳоланки голландлар уруш тугаганидан буён ҳар йили уларнинг қаҳрамонлигини нишонлаб келишган. Улар қатл этилган жойда ёдгорлик бунёд этилган. Европада улар тўғрисида миллионлаб тиражларда асарлар ёзилган.

Фашистларнинг тағибот вазири Геббелс Марказий Осиёликларни ҳайвондан фарқ қилмаслиги тўғрисида фильим олиш ниятида эди. Фильмни ўз аскарларига қўйиб бериб, бизларни ўлдириш гуноҳ эмаслигини исботламоқчи бўлди. Шу мақсадда, ўлим лагеридан танлаб олинган ўзбек аскарларидан фойдаланишга уринди. Уларни 10 кун овқатсиз қолдириб, охирида олдиларига бир буханка нон ташлайди. Ўзбеклар бу нон учун бир бирини уриши, ҳайвонларча талашиши керак эди. Шунда Геббелс ниятига етган бўларди. Аммо боболаримиз унинг ноғонрасига ўйнамади. Нонни олиб дуо ўқишди. Тенг тақсимлаб тартиб билан ея бошлашди. Шундан сўнг ғазабланган фашистлар уларни отиб ташлашга қарор қилишди. Умуман Фашистларнинг ўлим лагерларида 50 минг нафардан ортиқ ўзбекистонликлар ваҳшийларча ўлдирилган.

Боболаримизнинг бу каби қаҳрамонликлари тўғрисида яна кўп маълумотларни келтириш мумкин. Яна қанчадан қанча эзгу ишларимиз турли мамлакатларнинг архивларида ўз вақтини кутиб турибди.

Хўш, шундай экан, нега мен боболарим мен, сиз, менинг, сизнинг фарзандларингиз учун берган қурбонлари, бу даҳшатли урушда эришилган ғалабани нишонламаслигим, унутишим керак?

Мамлакатимиз раҳбарияти буни жуда тўғри англайди. Иккинчи жаҳон уришида қозонилган ғалабанинг 75 йилгини нишонлар эканмиз аждодларимиз хотирасига эътибор кўрсатамиз, миллий манфаатларимизни ҳимоя қиламиз. Зеро урушда ўзбеклар кўрсатган қаҳрамонликлар, ғалабага қўшган ҳиссани унутиш ҳақиқий жиноятдир.