December 31, 2018

Ҳасина ғалаба қилди, Бангладеш мағлуб бўлди. Роҳингя мусулмонлари учун ҳам мусибат бу.

Бунинг аҳволи ҳақида икки йил олдин ёзгандим, қуйида ўқишингиз мумкин:

"Аракан фожеалари зикр қилинганида кўпинча унинг асосий айбдорларидан бўлган мана бу шайтон унутиб қолдирилади.

Аракан кўп жиҳатдан Ғазони эслатади:

1. Иккиси ҳам ғайридин босқинчилар томонидан босиб олинган.

2. Иккисида ҳам босқинчи ерни ўзиники, мусулмонларни эса келгиндилар, ҳисоблайди.

3. Иккисида ҳам мусулмонлар яшайдиган ер қуруқликнинг аксар қисмида ва сувда босқинчилар қуршовида қолган.

4. Иккисида ҳам мусулмонлар ягона ёрдам сўраши ёки қочиб бориши мумкин бўлган қўшни ҳудуд - мусулмонлар диёри бўлиб, бирида Миср, иккинчисида - Бангладеш. Ва иккаласида ҳам бу мазлумлар тақдирларига бефарқ қаровчи мужримлар ҳукмдор.

Инглизлар Ҳинд диёрида мусулмонларнинг тақрибан 800 йиллик ҳукмдорликларига берҳам бериб, уни бир қанча пайт эгаллаб тургач, ташлаб кетишга мажбур бўлганларида бошқарувни ҳинд(у)ларга қолдирдилар ва уларни мусулмонларга қайраб, Ҳиндустан ва Покистон исмли икки давлатга асос солиб кетдилар. Ўша даврда ҳозирги Бангал ерлари Покистон ҳисобланар эди. Кейинроқ Ҳиндлар ва уларнинг ҳомийлари бўлган кофирлар Бангал миллатчиларини Покистондан ажраб чиқиб, мустақил давлат қуришга чақиришлари натижасида мусулмонлар ва миллатчи бангаллар ўртасида уруш бошланиб, жангда кофирлар ёрдами билан миллатчилар енгиб чиқдилар. Ўртада сулҳ тузилиб, миллатчилар Бангладеш давлатини туздилар. Миллатчиларнинг бу давлати бошиданоқ исломга душманлигини яширмаганди, аммо шу Ҳасина исмли ҳабиса Бош вазир бўлгач, зулм авжига чиқди. Кўплаб ислом уламолари, талабалари, диёнатли ва виждонли кишилар қатл қилиндилар, қамоқларга ташландилар.

Бинобарин, Мянмарнинг Аракан мусулмонларига қўрқмай зулм қилиши ҳам қўшни мусулмон юрти Бангладешдан Аракан мусулмонларига ҳеч қандай ёрдам бўлмаслигига амин эканидир, ҳудди Исроил Ғазога Мисрдан ҳеч қандай ёрдам бўлмаслиги аниқ билгани каби.

Аракан мусулмонлари ҳолатини узоқдан туриб Туркия ёки бирор араб давлати (агар истасалар ҳам) ўзгартишлари деярли имконсиз. Бироқ, агар истаса, Бангладеш бу мазлумларга кўп ёрдам қила олади. Бангал халқи кўп диёнатли, яхши кишилар. Бироқ халқнинг сиёсий ва диний саъвияси ўта паст, ҳукумат эса бундан фойдаланиб ётган золим, исломни ёмон кўрадиган ҳукумат. Қачонлардир бангал халқи сиёсий онги ошиб, ўз озодликлари ва инсоний ҳуқуқларини талаб қила бошласалар, диёнатлари зиёда бўлиб, шунга муносиб раҳбар устларига келса, Мянмар ҳам ўз ҳудудидаги мусулмонлар билан ҳисоблашишга мажбур бўларди валлоҳу аълам."

Маҳмуд Усмон

Мадина Ислом университети талабаси

Телеграмда манзилимиз: https://t.me/MahmudUsmon