Маҳмуд Усмон
@mahmudusmon
Мадина Ислом университети талабаси
5 posts

Илон ва арра

Илон судралиб кетаётиб йўл ўртасида унутиб қолдирилган аррага туртилиб кетибди. Арранинг ўткир тиғлари терисини озроқ тилиб юборибди. Бундан ғазабга келган илон уни бир чақиб, тишлаб, эсини киритиб қўймоқчи бўлибди. Афсуски, арранинг ўткир тишлари илоннинг оғзини баттар тилиб, унга янаям қаттиқроқ жароҳат етказибди. Илон қўрқув ва ғазабда душманига сўнгги - ҳалок қилувчи зарбани бериш учун уни бутун танаси билан ўраб, бўғиб олибди. Арранинг тишлари танасига чуқур ботиб, қаттиқ азоб бера бошлабди. Илон ҳаёти учун охиригача курашиб, душманни албатта енгишни азм қилганича бор кучи билан аррани бўғишда давом этибди. Арра уни бир неча бўлакларга бўлиб юборибди. Илон ҳалок бўлибди.

Муваффақиятсизликнинг икки сабаби. 1. Дангасалик.

Агар Ўзингиз ва бошқаларнинг ҳаётини кузатсангиз, бир нарсага амин бўласизки, илм олишда бўлсин, тижорат қилишда бўлсин - дунё ва охиратнинг ҳар қандай ишларида киши аксар ҳолларда ИККИ сабабдан муваффақиятсизликка - бахтсизликка учрайди:

Савол: Илм билан ибодатдан бирини танлашимиз керак бўлса, нима қиламиз?

Жавоб: Ибодатлар ҳам, илм ҳам турли даражалар ва синфларга бўлинади.

Ҳасина ғалаба қилди, Бангладеш мағлуб бўлди. Роҳингя мусулмонлари учун ҳам мусибат бу.

Бунинг аҳволи ҳақида икки йил олдин ёзгандим, қуйида ўқишингиз мумкин:

ЯНГИ ЙИЛ ҲАҚИДА

Янги йил билан Рождество бир байрам эмас. Рождество 25 декабрда (баъзида 24-да) нишонланадиган байрам бўлиб, Ийсо алаҳйиссаломнинг туғилган куни дейилади. Янги йил эса ундан 7 кун ўтиб Ийсонинг, алаҳйиссалом, ҳатна қилинган куни сифатида байрам қилинади. Яна бу кун насронийлар диний раҳнамоси Basil (Василий)нинг ўлган куни бўлиб, қадимда насронийлар раҳнамоларининг ўлган кунини унинг муқаддас бўлган куни ҳисоблаб, байрам қилиб олишарди. Шу икки сабаб билан бу кун байрам ўлароқ нишонланган. Маълумки, қадимда йилнинг боши ўлароқ 1 сентябрни танлаганлар. Кейинроқ Ийсо туғилган кун дея 25 декабр ва охири 1 январни белгилашган. Шундай бўлиб бу кун Грегорий календарида янги йилнинг бошланиш нуқтаси бўлиб қолган. Грегорий XIII томонидан ушбу...