February 28, 2020

Марказий аэрогеодезия корхонаси

Давергеодезкадастр қўмитасинин 2018 йил 2 ноябрдаги 641 сонли буйруғи ва 2019 йилдаги Коррупцияга қарши курашишни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида бугун Марказий Аэрогеодезия корхонаси мажлислар залида корхона ходимлари иштирокида “Коррупцияни йўқотишда, аввало одамлар онги ўзгариши керак” мавзусида тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Тошкент Давлат юридик университети катта ўқитувчиси Нариманов Бекзод ҳамда дотцент Хабиров Дилшодлар ушбу мавзу юзасидан фактлар асосида маъруза қилишди. Жумладан бугунги куда ижтимоий тармоқларда бош мавзуга айланган ерларнинг ноқонуний ўзлаштириб олиниши, қурилиш қилиниши ва бунга қарши давлатимиз раҳбарияти ҳамда Давергеодезкадастр қўмитаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида, ноқонуний ва ўзбошимчалик асосида қинғир йўллар билан яъни айрим мансабдор шахсларнинг коррупция ҳолатларига йўл қўйиши оқибатида бутун тизимда фаолият юритаётган ходимлар учун сабоқ бўлиши айтиб ўтилди.

Соҳанинг ривожланишида порахўрлик эмас аксинча пок виждон билан юрт рақнақи учун бор кучини сарфлаб меҳнат қилиш албатта келажакда ўз мевасини беради. Ўз билимига, ақлий салоҳиятига, тажриба ва малакасига ишонган ходим хеч қачон коррупцияга йўл қўймайди.