Давергеодезкадастр қўмитасинин 2018 йил 2 ноябрдаги 641 сонли буйруғи ва 2019 йилдаги Коррупцияга қарши курашишни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида бугун Марказий Аэрогеодезия корхонаси мажлислар залида корхона ходимлари иштирокида “Коррупцияни йўқотишда, аввало одамлар онги ўзгариши керак” мавзусида тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Тошкент Давлат юридик университети катта ўқитувчиси Нариманов Бекзод ҳамда дотцент Хабиров Дилшодлар ушбу мавзу юзасидан фактлар асосида маъруза қилишди. Жумладан бугунги куда ижтимоий тармоқларда бош мавзуга айланган ерларнинг ноқонуний ўзлаштириб олиниши, қурилиш қилиниши ва бунга қарши давлатимиз раҳбарияти ҳамда Давергеодезкадастр қўмитаси...