Бугун ўнгланмасанг, эртага кеч бўлмасин...

by @mediamarkaz

ЯҚИНДА Шайхонтоҳур туман суди томонидан очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда судланувчи Умид Ҳакимов ва Сухроб Тўйчиевларнинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Умид Ҳакимов 1986 йилда туғилган, ўрта маълумотли, оилали, 1 нафар­ фарзанди бор, вақтинча ишсиз, му­қаддам судланган. Сухроб Тўйчиев эса 1987 йилда туғилган, маълумоти ўрта-махсус, оилали, 1 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган.

Улар биргаликда гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш мақсадида Шайхонтоҳур туман Ипакчи маҳалла ҳудудида жойлашган қаровсиз қол­дирилган, қурилиши битмаган иморат ичида ўзларига маълум усулда гиёҳвандлик моддаси тайёрлаётганларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган. Тергов ва суд жараёнида ҳар иккала фуқаро айбига тўла иқрор бўлди. Фақат тайёрламоқчи бўлган гиёҳванд моддаларини бировга сотиш мақсадида эмас, истеъмол қилиш ниятида бўл­ганликларини айтиб, суд ҳайъатидан енгилроқ жазо сўрашди. Умид Ҳакимов ва Сухроб Тўйчиев истиқомат қилаётган маҳалла фаоллари ҳам ҳар икки судланувчига ижобий тавсифнома бериб, уларнинг маҳалла ҳаётида фаоллиги, ишсизлиги туфайли оилаларида қийин шароит юзага келганлиги, вояга етмаган фарзандлари борлигини далиллаб, улар ҳам жазони енгиллаштириш тарафдори эканини билдирдилар.

Албатта, айбига иқрор бўлиш, қилган хатоси учун пушаймонлик ҳисси пайдо бўлганлиги яхши. Маҳалла аҳлининг ҳам ўз ҳудудида яшовчи фуқарога хай­рихоҳлиги, унинг ёнига кирганлиги, ҳимоя қилаётганини ҳам худди шундай баҳолаш мумкин. Лекин бир марта жинояти туфайли судланиб, 10 йил қамоқ жазосига (Умид Ҳакимов амнистия туфайли 2016 йил озодликка чиққан) ҳукм этилган, амнистия туфайли яна озодлик бахтига муяссар бўлган кимса нега яна тақдир йўлларида адашиб юрибди? Тоғни урса талқон қилгудай эркак жони бор жонзот ҳаётини яхшилаш учун тинимсиз қимирлаётган, айнан ҳаракатга баракат учун катта имкониятлар яратилган шу кунларда нима учун ўзига “ишсиз”, деган ўхшамаган ёрлиқни раво кўради?

Судланувчи ҳам, уни ҳимоя қилган маҳалла аҳли ҳам оилавий шароити оғирлигини қайта-қайта такрорлашди.

Гиёҳвандлик воситаси учун маҳ­сулотни сотиб олишга қурби етган Ҳакимов, наҳотки, оиласидаги моддий етишмовчиликлар учун жон койитолмаса? Фақат унда бунга хоҳиш, интилиш, ҳафсала йўқ, холос.

Юртимиз фарзандлари Ўз­бе­кистон­ни дунёга танитаётган бир пайтда Ҳа­кимов, Тўйчиев каби йигитларнинг вай­рона иморатда эс-ҳушдан айирадиган, масъулият туйғусидан мосуво қиладиган гиёҳвандлик моддаси ҳозирлаб ўтиргани дилимизни оғритади.

Энг ёмони, уларнинг атрофида ­яшаётган, оиласида тарбия, тартиб ўз ҳолига ташлаб қўйилган баъзи оиланинг ўсмир ёшлари уларга тақлид қилади. Натижада, жамиятда бир эмас, бир неч­та Ҳакимов, Тўйчиевларнинг пайдо бўлишига замин яратилади. Бу натижа — ҳаммасидан ёмони... Шу ўринда ҳар иккала судланувчига ­ижобий тавсифнома берган маҳалла аҳлига ҳам икки оғиз гапимиз бор: так­рор айтамиз: ҳимоя яхши нарса. Лекин ҳимояни воқеалар кечувга келиб, отлар йиқиладиган бўлганида эмас, анча аввалроқ бошлаганда, унинг самараси яхшироқ бўларди. Одам бир кунда гиёҳванд бўлиб қолмайди. ­Унинг руҳиятида бундай салбий иллатлар пайдо бўлиши учун ойлар керак бўлади. Эҳтимол, ўша пайтларда, яъни Ҳакимов, Тўйчиевлар адаш, хато йўл бошига тушганида маҳалладошлари “Ҳай, қаёққа кетяпсан?” деганида ҳо­дисалар бунча жиддий тус олмасди... ­Улар ўз вақтида тўхтатилмагани учун иш тергов, суд ҳукмигача етиб келди.

Ҳа, ҳукм ўқилди.

Умид Ҳакимов Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан айбдор, деб топилиб бир йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Сухроб Тўйчиевга эса Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ундириш белгиланган ҳолда икки йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди

ди.

July 24, 2018
by @mediamarkaz