@mediamarkaz
20 posts

“Наврўз деҳқон бозори” тажриба тариқасида тадбиркорга ишончли бошқарувга берилди

Азал-азалдан бозорлар халқимиз маданиятининг бир бўлаги сифатида қараб келинган. Бозорларда мавжуд нозу неъматлар, бошқа бозорларда учратиш қийин бўлган буюмлар ҳамда арзон нархлар довруғи етти иқлимга тарқалгани ҳам бежизга эмас, албатта. Халқимиз меҳнаткашлиги боис бозорларда ҳамиша сархил мевалар, бежирим буюмлар ва нафис матолар аримаган. Бозор — юрт кўрки. Ушбу масканнинг обод ва кўркамлиги, савдо-сотиқнинг тартибли амалга оширилиши шу ерда фаолият олиб бораётган бозор маъмурияти ва тадбиркорларнинг дидидан далолат. Бу борада мутасаддилар ўзибўларчилик қабилида иш тутса, раҳбарият лоқайдлик қилса, бозорда бошбошдоқлик, тартибсизлик авж олади. Афсуски, бундай ҳолат пойтахтимизда жойлашган айрим бозорларда учраб туради.

Директорнинг қонунга зид “ташаббуси” ошкор этилди

РЕСПУБЛИКАМИЗ умумтаълим мактабларида бу йилги ўқув машғулотлари якунланди. Ҳадемай, янги ўқув йили ҳам бошланади. Гурлан туманидаги 2-сонли умумтаълим мактаби директори А.Жуманов ғаройиб “ташаббус” билан чиқди. Махсус баённома орқали мактабнинг бир гуруҳ техник ходимлари: фаррош ва қоровулларни бу ерда бошлаб юборилган жорий таъмирлаш юмушларига жалб қилди. Директор бу иш мамлакатимизнинг амалдаги ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлари талаб­ларига зид эканлигини билса-да, ниятидан қайтмади, билганидан қолмади. Натижада, хизмат вазифаси мактаб озодалигини таъминлаш, чор-атрофни супуриб-сидириш ҳамда ҳудудни қў­риқлашдан иборат бўлган 10 га яқин ходимлар хизмат йўриқномасида белгиланган юмушлар бир четда қолиб, уларга дахли бўлмаган жорий...

Қандай ҳолларда транспорт воситаси жарима майдончасига олиб кетилади?

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Иқтисодий суди судьяси, юридик фанлар номзоди Малика ҚАЛАНДАРОВА сўзлаб берди.

Қарз ёмон: олдингми тўла

РИСОЛАТ Каримова (исм-шарифи ўзгартирилган) яхши ниятлар билан банкдан кредит олишга, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга аҳд қилиб, ўғли Алижон Собиров билан “Азиз Нур иссиқнон” хусусий корхонаси ишини йўлга қўйди.

АВТОҲАЛОКАТ: ОДАМ ЎЛИШИ КЎПАЙМОҚДА. НЕГА?

Комил СИНДАРОВ,

Қарздорлик асоссиз ҳисоблангани маълум бўлди

САМАРҚАНД ВИЛОЯТ адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат идоралари билан мавжуд бўлган муаммоларининг бир нечтаси ижобий ҳал этилди.

Тўқликка шўхлик ёмон Вояга етмаганлар орасида учраётган битта жиноят ҳам кўп

ЎТГАН йилнинг 22 декабрида Президентимиз Шавкат Мирзиёев республика тарихида илк бор Олий Мажлис Сенати ва қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатнома тақдим этган эди. Унда мамлакатимиз раҳбари “Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш учун, биринчи навбатда, судьяларни одил судловга таъсир ўтказадиган омиллардан ҳимоя қилиш керак. Тергов ва суд ишига аралашиш ҳолатларини аниқлаш, бунинг учун жавобгарликни кучайтириш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш ғоят муҳимдир”, деганди.

Жоҳил билан тортишма

Бир куни бўри билан эшак майсанинг ранги борасида тортишиб қолибди. Эшак майсанинг рангини сариқ деса, бўри яшил дер экан. Улар кўп тортишибди. Ҳеч келиша олишмагач, масалани ҳал қилиб бериш учун ўрмон подшоҳининг олдига боришга қарор қи­лишибди. Муҳокама бош­ланибди. Иккиси ҳам ўзи­нинг ҳужжат-исботини келтирибди. Ҳукм чиқариш пай­тида ҳамма адолатли ҳукмни интиқлик билан кутар эди. Шер маҳкамага ҳозир бўлганларнинг умидларини чиппакка чиқариб, бўрини бир ой қамоқ жазосига ҳукм қилди. Эшакни эса айбсиз, деб топди.

Бугун ўнгланмасанг, эртага кеч бўлмасин...

ЯҚИНДА Шайхонтоҳур туман суди томонидан очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда судланувчи Умид Ҳакимов ва Сухроб Тўйчиевларнинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар бузиладими?

2019 йил 1 майга қадар бундай жойларга мулк ҳуқуқи эътироф этиш амалга оширилади.