Кейсы
August 8, 2021

Аззир зираворлари учун янгича дизайн концепция

Ўзбек таомлари Марказий Осиёдаги энг ранг-баранг таомлардан биридир. Минтақада истиқомат қилувчи ўтроқ ва кўчманчи миллатларнинг бир неча асрлар давомида тўпланган ошпазлик анъаналари бугунги кунда ягона ва ҳаммамизга тушунарли бўлган ўзбек ошхонасининг мазали таомлари мажмуасида мужассамлашган. Унинг ўзига хос ошхонаси зираворларнинг ноёб комбинациясидан фойдаланиб тайёрланган таомларда намоён бўлади.

Aззир зираворлари билан ишлашда биз бу омилларнинг барчасини ҳисобга олдик. Мақсадимиз мамлакатнинг тарихий, маданий жиҳатларини ва зираворларнинг махсус тўпламларини ўзида бирлаштирадиган, илҳомлантирадиган, ажаблантирадиган ва қувонч келтирадиган дизайнни яратиш эди.
Биз яратган дизайн минималистик услубдан узоқроқ бўлиб, у жуда кўп деталлар, кичик элементлар, кўплаб ранглар ва уларнинг комбинацияларига эга. Бундай йўналишни танлашимиз бежиз эмас. Чунки маҳсулотимизнинг асосий ҳаридорлари (ЦА) аёллар аниқроғи атлас ва адрас каби турфа хил ва ўзига жалб қилувчи рангларни ўзида жамлаган миллий матоларимизни ёқтирадиган ўзбек аёллари бўлганлиги сабабли, уларнинг бу қизиқишларини ҳисобга олиб дизайнда ҳар хил ёрқин ранглардан фойдаланилди. Шунингдек, дизайнда тайёрланадиган таомга мос тушадиган зираворлар тўпламларини кўплаб деталлар орқали ифодаланиши мижознинг танлови учун енгиллик яратади. Яъни ҳаридор қайси зираворлар тўпламини қайси таомда қўлланилиши ҳақида тасаввурга эга бўлади ва иштахасини оча оладиган дизайн орқали зираворларни харид қилиш эхтимолини ортиради.

Қадоқ дизайнидан ташқари, биз бренднинг номидан келиб чиқиб логотипни ишлаб чиқдик. Aввало “Aззир” бренди номига тўхладиган бўлсак, у “Aзия” (“Осиё”) ва “зираворлар” сўзларининг биралшмаси, яъни “Aзия зираворлари”дан олинган бўлиб, унинг қисқартирилган кўринишидир.

Логотип ҳақида гап кетганда, биз унда таом тайёрлашда энг кўп ишлатиладиган зиравор бўлмиш қалампирни таомга ўзига хос такрорланмас таъм берувчи бадъян (анис) доналарини билан уйғунликдаги комбинацияни ифодаладик. Бундай ифода компания фаолиятига айнан мос тушиши билан бир қаторда унга бошқа логотиплардан ажралиб турувчи оригиналлик бағишлаб турибди.

Ушбу дизайн Буюк Британиянинг World Brand Design ва дунё бўйлаб энг қизиқарли ва креатив ишларни йиғиб борадиган Packaging of the World ҳамжамияти томонидан мувофаққиятли деб тан олинди ва ўша куни эълон қилинган дизайнлар орасида энг кўп кўрилган ва ижобий овоз олгани бўлди.