О нас: Minim — агентство, вдохновляющее мир упаковок. Мы создаем дизайн, который бросает вызов стандартам, заставляет продукты выделяться и людей влюбляться с первого взгляда.
Nasaf Quiz Қарши шахридаги интеллектуал клуб. Фаолияти турли мавзудаги викторина саволларини тузиб, клуб аъзолари орасида викторина ташкил қилиш. Вазифа: Интеллектуал клубнинг логотипи ҳам интелектуал, ранг баранг ва жумбоқли бўлиши керак эди.
Андижон шахридаги, фармацевтик маҳсулотлар, биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчи янги “GENETICS Micropharm” МЧЖ га Логочи лойиҳаси асосида логотип тайёрладик.
Логочи лойихаси асосида ресин арт стилидаги ижодкор Фарғоналик Дурдона Жўрабоевага логотип тайёрладик. Бренд номи “Luna Sol” - https://www.instagram.com/lunasol_resinart Luna Sol - ресин арт йўналишида фаолият олиб борувчи бренд. Фаолияти эпоксид суюқлиги билан санъат асарлари яратиш. Логотипда соҳил бўйини юқоридан кўриниши акс эттирдик.
FOR SAFETY GROUP Видеокузатув камераларни ўрнатиш хизмати билан шуғилланувчи микрофирма учун логотип қилиш. Асосан B2G ва B2B да фаолият юритади.
Cross — бизга қадоқ дизайни учун мурожаат қилган маҳаллий писта ишлаб чиқарувчиси. Бутун ишни биз маҳсулот нейминги атрофида қурдик — cross "кесиб ўтиш", "кўришиш" маъноларини англатади, ахир айнан дўстлар билан кўришганимизда писта ҳақида ўйлаймиз. Қадоқнинг визуал коди ҳам шу сўзни маъносини етказиб беради — биз пистани кесиб ўтиб, уни иккитага бўлдик, шу орқали бетакрор уникал дизайнга эришдик. Натижада биз динамик, ёрқин ва бренднинг мақсадли аудиторияси бўлган ёшларни қизиқтира оладиган дизайн яратдик.
Материаллар сотув нуқталарига жойлаштириш учун ишлаб чиқилган эди - ҳар бир постерда биз ёрқин ҳамда махсулотнинг хусусиятларини: чанқоқ қолдирувчи, халол ва кўплаб таъмга эга эканлигини кўрсатиб бердик, токи истеъмолчи шу ерда ва хозир ичимликни татиб кўришни хоҳлаши учун.
Инсон саломатлигини сақлаш ва фармацевтика ривожига хиссасини қўшиш мақсадида MBA pharm брендига асос солинган. Компания дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи бўлган Эрон, Ҳиндистон, Покистон фармацевтик компаниялари билан ҳамкорликда фаолият юритади.
Хоразмдан музқаймоқ ишлаб чиқарувчи “Aeroport Ice Cream” компанияси янги бренд учун дизайн упаковка қилдириш учун бизга мурожаат қилишди. Вазифа: Премиум класс музқаймоқ учун ном, логотип ва дизайн упаковка ишлаб чиқиш. Ўзбекистоннинг барча худудларига кириб борадиган ва қўшни потенциал Туркманистон, Қозоғистон давлатларида рақобатлаша оладиган дизайн.
Vertex (вершина) маъносидан келиб чиқиб, баланд тоғ ва V хафрларининг мохирона жойлашуви орқали минималистик логотип қилинди. Сўнгра Vertex medicineнинг репродуктив саломатликка мўлжалланган препаратларига дизайн упаковкалар қилдик. Дизайн ҳам минималистик стилда, тушунарли ва ёрқин бўлди. Баҳо беринг ва изохларни комментларда қолдиринг!