Кейсы
March 30, 2021
Дуккакли маҳсулотларни экспорт қилиш учун қоплар дизайни
Ҳар қандай маҳсулотни экспорт қилганда, унинг қадоқланиши сотувлар муваффақиятли бўлиши учун жуда муҳим. Шу ҳақиқатни тушунган ҳолда, бизга "Agri Food" компанияси мурожаат қилди.
Agri Food дуккаклилар — ловия, нўхат ва мош ишлаб чиқаради. Қоп дизайнини яратишда биз маҳсулотни борича кўрсатишга қарор қилдик: истеъмолчи дарҳол сотиб олган нарсаларини кўриши учун қопнинг пастки қисмини шаффоф қолдирилди.
Бундай ёндашув маҳсулотни яхшироқ сотишга ва товарнинг ташқи кўринишини яхшилашга ёрдам берди.