Кейс — Шарқий анъаналар, каллиграфия ва рамзийлик маҳаллий чой брендида.
Қадоқ дизайни
Шубҳасиз, чой маркаси учун асосий ранг — яшил. Биз классик яшил рангни қолдирдик, лекин хилма-хилликни ҳам қўшдик: нақд 4 та яшил ранг турларини ишлатишди. Орқа фон учун премиал қора рангни мос кўрдик, логотипни эса қадоқнинг энг юқори қисмига жойлаштирдик.
Логотип
Мижоз ҳузуримизга тайёр ном — "Ал Барака" билан келди. Бизнинг вазифамиз товар номининг асосий маъносини: фаровонлик, ҳалоллик ва баракани ифода этувчи логотип яратиш эди. Нейминг араб тилига асосланганлигини ҳисобга олиб, логотип учун рамзни ҳам биз араб дунёсидан қидирдик. Изланишлар бизни туяларга олиб келди — улар Арабистонда фаровонлик рамзи эканлиги аниқланди. Натижада, логотип яратишда араб анъаналари, каллиграфия ва рамзийликни бирлаштирдик.
Араблар туянинг тиззалаши ёки чўкишини ҳам "барака" деб атайдилар. Чунки туя бир чўккандан кейин, уни ўрнидан турғизиш жуда мураккаб. Буни туя минган одамлар яхши билишади. Чўккан туя бирор жойга кетиб қолмайди, унинг устидаги одам ҳам туядан тушиб кетмайди. Барака ҳам айнан шундай барқарорликни англатади.
Бренд ранглари
Классик яшил, премиал қора ва кремли оқ.
Айдентика
Дизайнга ҳамоҳанг бўладиган, амалий фойдага эга айдентика элементларини ҳам ишлаб чиқдик — чой қоплари, брелоклар ҳамда визиткалар.