Кейсы
April 2, 2021

Alifa заргарлик уйи учун эксклюзив брендбук

Ҳақиқий усталар билан ишлар экансиз — доимо завқ оласиз. "Алифа" заргарлик уйи учун брендбук яратаётганимизда ҳам худди шундай бўлди.

Махсус услуб

Маҳсулотнинг премиаллигини намоён этиш мақсадида биз ўрмон яшил ранги ҳамда нозик олтин рангидан фойдаланишга қарор қилдик. Брендбукда биз барча асосий ва қўшимча рангларнинг уйғунлигини кўрсатиб бердик, ҳамда бренднинг махсус белгиларини қай ҳолларда қўллаш лозим эканлигини ҳам тушунтирдик.

Логотип

"Алифа"нинг энг оммабоп маҳсулоти — узуклар. Иш фаолияти давомида, компания минимализм тамойилларига риоя қилиб, нозик ва ихчам узуклар яратади. Логотипни тайёрлашда биз шу деталларга эътибор қаратдик.

"А" ҳарфини узук тимсоли билан бирлаштирган ҳолда, бренднинг ҳозирги логотипини шакллантирдик.