Кейсы
April 19, 2021

Ëшларбоп писта учун нейминг ва бренд фалсафаси

Одатда писта — жуда кенг харидорлар сегментига эга бўлган маҳсулот.

Бизнинг олдимизда эса шунчаки яна бир писта брендини яратиш эмас, балки маҳсулотни тўғри аудитория билан қуршаб олиш вазифаси турган эди. Мижозимиз писталарини дуч келган одам эмас, айнан мақсадли аудитория харид қилиши муҳим.

Барчаси анализдан бошланди: хўш, одатда кимни писта пакетлари билан учратиш мумкин? Бизнинг фикримизча, бу 12-25 ёшда бўлган, баъзида бундан ҳам ёшлари каттароқ бўлган йигитлар. Улар кўп вақтини кўчада, дўстлари билан ўтказадилар.Мақсадли аудиториямиз портрети аниқлангандан сўнг, навбат неймингга келди. Биз уни излаб шундай бир жойга бордикки, у ерга юртимиздаги деярли ҳеч қайси бренд ҳеч қачон бормаган: мемлар ва ёшлар субкультураларига.

Сиз SQWOZ BAB & The First Station гуруҳининг “АУФ” клипини кўрганмисиз? У 5 ой олдин интернетга жойланган, ва шу пайт ичида 13 000 000 марта томоша қилинди. “АУФ” сўзини минглаб ёшлар хурсандчилик, қойил қолиш, ҳавас қилиш ёки ғурурни ифода этиш учун ишлатади. Яна шунча ёшлар эса бу сўзни аҳмоқона деб билиб, уни устидан ҳазиллар тўқишади.

“АУФ” неймингига эга маҳсулот иккала тоифадаги ёшларни ҳам эътиборини тортади.

Қисқаси, ҳозир юртимизда АУФ сўзини билмаган ёш деярли қолмади.Айнан шунинг учун маҳсулот учун “АУФ” неймингини танладик.

Натижада, классик скетч дизайн, логотип ва “все наши семки говорят АУФ” слогани билан мижозимиз учун ажойиб бренд дизайн ярата олдик. Энг асосийси, ушбу бренд дизайн ўз аудиториясини ва қадриятларини аниқ билади.