Кейсы
April 23, 2021
Dasna: эксклюзив чарм пойафзал тармоқ дўконлари учун ребрендинг
Dasna - Туркия чарм пойафзаллари ва сумкалари дистрибютори ҳисобланувчи оилавий бренд. Компания кенгайишни режалаштиргани туфайли, профессионал логотипга буюртма берди.
Dasna маҳсулотлари ҳам қулай, ҳам ҳамёнбоп.
Логотип
Бренд ўзининг мижозлар базасига эга бўлганлиги сабабли, логотипга 180° ўзгартириш киритиш хато хисобланарди, компаниянинг эски логотипидан узоқлашмадик, ҳатто эски слоганни ҳам қолдирдик, фақат уни инглиз тилига таржима қилдик.
Логотип анча нозик стилда ишланди. Биз логотипга премиаллик руҳини қўшиб, компания маҳсулотларининг элегант ва хушбичимлигига урғу бердик.
Логотипга брендбук ҳам қўшиб ишлаб чиқилди.