Буюк Британиялик бренд учун упаковка дизайни, логотип ва персонаж
Doctor Paul бренди бизга персонаж яратиш, ҳамда болалар учун дориларнинг упаковкасини дизайнини қилиб бериш учун мурожаат қилди. Лойиҳанинг асосий мақсади болакайларни қўрқитмайдиган, аксинча, уларни тинчлантириб, ўзига жалб қилувчи дизайн яратиш эди.
Биз ишни бренд персонажини яратишдан бошлашга қарор қилдик — персонаж болаларни эсида қолиб, маҳсулот билан психологик боғлиқлик яратиш учун керак эди.
Персонаж
Маҳсулот линейкаси учун персонаж сифатида айиқчани яратдик — унга доктор Полнинг ёрдамчиси унвонини бердик.
Айиқча тагликда юради, доимо кулгу юзидан аримайди ҳамда упаковкадан туриб тўғри кўзларингизга қараб туради. Ўзига хос персонаж брендга бошқа рақобатчилар орасидан ажралиб чиқишга ёрдам берди ва яна бир қатор маркетинг фаолликлар учун йўл очди: айиқчани ўйинчоқ сифатида ишлаб чиқаришдан тортиб у ҳақида мультфильм олишгача.
Упаковка
Персонаж тайёр бўлганидан сўнг, биз эътиборни упаковка дизайнига қаратдик. Пастель рангларни ишлатишга қарор қилдик, негаки улар тинчлантирувчи хусусиятга эга.
Асосий танловимиз пастель пушти, кўк ва сариқ рангларга тушди.