Кейсы
March 30, 2021

Озиқ-овқат импорт ва экспорти бренди учун кейс

Нейминг

Дуруст — МДҲ ва хорижда озиқ-овқат маҳсулотларини сотадиган компания. Ҳар қандай импорт ва экспорт қилувчи компаниянинг фаолияти кўплаб йўллар билан чамбарчас боғлиқ.

Ўз маҳсулотини четга юборган ҳар бир ишлаб чиқарувчи эса сафар бехатар бўлишини истайди.

Биз ушбу иккита концепцияни ном ва логотипда бирлаштирдик, натижа ноёб, аммо мукаммал акс эттирилди — бизнеснинг моҳияти брендда тўлақонли намоён бўлди.

"Дуруст" сўзи, "яхши", "мос келувчи" деган маънони англатади. Мижоз фаолиятини шу сўз ажойиб тасвирлагани туфайли, нейминг сифатида айнан уни танлашга қарор қилдик.

Логотипда эса бизнес кезиб ўтувчи йўлларни кўрсатишга қарор қилдик.

Бренд стили

"Durust" учун жиддийроқ ранглар танлашни лойиқ кўрдик — тўқроқ ва унчалик ёрқин бўлмаган ранглар. Натижада индиго ва сут ранги якуний тўхтовимиз бўлди.

Индиго
Сут ранги