Кейсы
April 1, 2021

Қандай қилиб тиббий ниқобларни премиум маҳсулотдек қадоқладик

Тиббий ниқоблар ҳаётимизга чуқур кириб келди. Одатда, улар қадоқсиз ёки оддий полиэтилен пакетларда сотилади.

Ниқобларни юқори сифатли маҳсулот сифатида намоён этиш учун Есо Medical бренди учун премиал ниқоб қадоқларини яратишга қарор қилдик.

Қадоқ дизайни

Тиббий ниқоб қадоқлари учун ранглар ишончли ва соф бўлиши керак — шунинг учун биз стерил оқ, табиий яшил ва кулрангни танладик.

Кўп эътибор маҳсулотнинг асосий сифатига, яъни, ниқоблар уч қатламли эканлигига қаратилди. Олд томонда биз муҳим хислатларни ҳам белгилаб олдик: ниқоб аллергияга олиб келмайди, ҳавони сифатли фильтрлайди ва нафас олишга тўсқинлик қилмайди.

Пакетнинг орқа томонида user-experience'ни яхшилаш учун фойдаланиш бўйича кўрсатмалар жойлаштирилган.

Стерил оқ
Кулранг
Табиий яшил