Кейсы
March 30, 2021

"Gulkhan" аджикаси — маркетинг стратегиясидан қадоқ дизайнигача

Ўтган йилнинг май ойида биз янги маҳсулотни бозорига олиб киришга кўмаклашдик. Бу маҳсулот — юртимизда ишлаб чиқарилган аджика эди.

Маҳсулотни бозорга олиб чиқиш жараёнини биз тўлиқ ўз зиммамизга олдик: маркетинг стратегиясидан тортиб, нейминг ва логотипгача яратиб беришни уддаладик.

Маркетинг стратегияси

Маҳсулот ва бозорни таҳлил қилиб, биз аджика экстравертлар учун мос маҳсулот деб хулоса қилдик. Экстравертлар меҳмондорчиликларда, дўстлар даврасида дам олишни севадилар.

Шундай қилиб, биз маҳсулотни ўтиришларни, меҳмонларни яхши кўрадиган, очиқкўнгил одамлар учун мос бўлган маҳсулоти сифатида тарғиб қилишга қарор қилдик.

Маҳсулотнинг стилини яратишда биз абхаз ва уйғур нақшларидан фойдаландик. Товарни реклама қилишда эса асосий кучимизни аджика соусига қаратдик, гарчи мижоз ассортиментида лазжан соуси бўлса ҳам. Бунга асосий сабаб, интернет тармоғида аджикани лазжанга қараганда анча кўпроқ излашлари бўлди — кунига 80,000 га қарши 100 сўров.

Шу билан бирга, биз рақобатчиларни ҳам ўрганиб чиқдик: Food Euro Trade аджикаларидан тортиб "Дядя Ваня" брендигача. Изланишларимиз натижасида бир нечта муҳим стратегик қарорлар қабул қилинди.

Нейминг

Аджика — аччиқ соус. Маҳсулотга ном берар эканмиз, шундай тимсол топиш керак эдики, токи у бир вақтнинг ўзида товарнинг фалсафасини ва табиий хусусиятларини тасвирлай олсин.

Бизда кўп вариантлар бор эди, лекин якуний танловимиз "Gulkhan" бўлди.

Гулханлар иссиқ, кўпинча олов аччиқ маҳсулотлар учун ҳам рамз қилиб олинади. Айнан гулхан атрофида ов ёки сайр давомида дўстлар тўпланишади.

Логотип

Биз маҳсулот фалсафасини ва номини аниқлаганимиздан сўнг, логотипни чизиш қийин эмас эди. Биз минимализм тамойилларидан узоқлашмасликка қарор қилдик ва қисқа, аммо жуда эстетик логотип яратдик.