Кейсы
March 30, 2021

Ташқи реклама учун логотип мисоли

Ҳар бир логотипда бир қатор функциялар ва вазифалар мавжуд — баъзи логотиплар асосан рақамли шаклда, бошқалари эса ташқи рекламаларда ишлатилади.

"Hadiya House" компанияси бизга мурожаат қилганида, уларга дўкон устига ўрнатиш мумкин бўлган логотип кераклиги аниқланди.

"Hadiya House" мусулмонлар учун совғалар сотиш билан шуғулланар экан, логотипда биз уларнинг фаолиятини акс эттирдик. Анча катта шрифт техник мутахассисларга логотип ичига диодлар ўрнатишга имкон берди. Бу эса ўз навбатида, логотипни ҳатто тунда бемалол кўринишини таъминлади.