Кейсы
April 11, 2021

Эксклюзив заргарлик уйи учун логотип

Lali — эксклюзив тақинчоқлар яратувчи заргарлик уйи. Заргарлик ушбу бренднинг оилавий касби ҳисобланади. Лалихон — бренд эгасининг оналарини исми. Бренд олдимизга тайёр нейминг билан келди ва шу неймингга мос логотип тайёрлаб беришимизни сўрашди. Муаммо шунда эдики, бренд танлаган неймингни рақобатчилар аллақачон патентлаб улгуришган эди. Шунинг учун, биз логотип яратиб, айнан уни патентлашга қарор қилдик.

Логотип

Логотипда биз симметрик нақшни ишлатдик. У ўзида L ҳарфини, кулон рамзини ҳамда гулни мужассамлаштирди.

Логотипдаги L ҳарфи бренд номига ишора қилади, кулон эса бренд айнан нима билан шуғулланишини намойиш этади, гул эса нозиклик ва дид рамзи сифатида хизмат қилади.