Кейсы
May 29, 2021

Lulu йогурти учун дизайн

Rashmilk — маҳаллий йогурт ишлаб чиқарувчи бренд.

ЦА (мақсадли аудиторияси) — болажонлар ва вазнини назорат қиладиган аёллар.

Йогурт учун ёрқин ва агрессив ранглардан қочиб пастель ранглардан фойдаландик бу ўз навбатида маҳсулотни хавфсизлиги хақида ишора қилади.

"Lulu" ва уни севиб қучоқлаган қуённи бренд персонажи қилиб олдик. (Қуён салқин жойда ўзини яхши хис қилиши, енгил ва харакатчанлиги учун)

Дарвоқе, "Lulu" нинг номланиши ҳам болаларга ва уларнинг қисқа сўз ва унли ҳарфларни осонроқ талаффуз қила олишларига қаратилган. Ном эслаб қолиш, талаффуз қилиш, ёзиш ва ўқишга осон.

Дизайнига келсак, биз йогурт устига маҳсулотни иштахали кўриниши ва қўшилган меваларни тартибли жойладик, шундай жойладикки йогуртни 4 та бўлинган тақдирда ҳам истемолчи йогуртни таркибидаги мевани кўра олади, бу ўз навбатида йогуртни хар бир қисмини бир хил сотилишига кўмаклашади.

Маҳсулот қадоғи ён қисмидаги этикетканинг маълумотлирини дизайн юқори қисмига жойлаб, маҳсулотни таннархини тушишига ёрдамлашдик.

Ушбу дизайн Буюк Британиянинг World Brand Design ҳамжамияти томонидан мувофаққиятли деб тан олинди ва ўша куни эълон қилинган дизайнлар орасида энг кўп кўрилган ва ижобий овоз олгани бўлди.

Баҳо бериш Сиздан!