Кейс — қандай қилиб ўсимлик ёғи брендида турк сериалларини, қиролларга хос қизил рангни ҳамда бизнес эгаси исмини бирлаштирдик
Нейминг
Бизнинг мақсадли аудиториямиз 20 дан 50 ёшгача бўлган аёллардир. Тенденцияларни таҳлил қилиб, биз Туркиянинг мавзуси ва айниқса, турк сериаллари бизнинг мақсадли аудитория орасида энг оммабоп нарса эканини англадик. Бу "Севимли" телеканалининг рейтинглари билан тасдиқланади. Канал мунтазам равишда турк телеканалларини эфирга узатади. Турк номланиши танлаш учун яна бир сабаб бизнинг мижозимизнинг исми — Сулаймон эди. Бири-бирига уланиб, биз "Султон Сулаймон" номини олдик.
Этикетка дизайни
Маҳсулотга ёрлиқ яратишда, биз харидорларнинг асосий эътиборини брендга қаратиб, ўртада логотипни жойлаштирдик.Кейинчалик, маҳсулотнинг табиийлигини яшил "100% органик" ёрлиғи билан таъкидладик. Ёрлиқ шу билан бирга маҳсулот ҳажмини, таркибини ва навини кўрсатади.
Бренд ранглари
Маҳсулотимиз ўсимлик ёғи эканлигини ҳисобга олган ҳолда, биз асосий ранг сифатида олтинрангни танладик — бу ёрқин, соф ранг кўпчилик учун юқори сифатли ёғ билан боғлиқ. Бундан ташқари, биз тарихдан қироллар ранги бўлган тўқ қизил рангни ҳам олдик. У "Султон" сўзини таъкидлаб, бизнинг неймингимиз билан мукаммал уйғунлашди.
Айдентика
Бундан ташқари, биз товар айдентикасини ва унинг амалий фойдаланиш ссенарийларини ишлаб чиқдик: ошхона анжомлари, соатлар, кепка ва ҳатто юк машинаси.