Кейсы
April 23, 2021

Болалар кийими ишлаб чиқарувчиси учун нейминг ва логотип

Akids болалар кийими бренди агентлигимизга логотип яратиш учун мурожаат қилган эди. Аммо иш жараёни давомида маълум бўлишича, Akids номи аллақачон банд экан.

Шунинг учун логотипдан ташқари нейминг ҳам яратиш эҳтиёжи юзага келди.

Нейминг

Нейминг болалар кийими ишлаб чиқарувчиси учун яратилган эди. Чет эллик мижозларга яқинроқ бўлиш учун, нейминг асосини итальян тилидан олдик.

"Vesbini" сўзи итальян тилидаги "vestiti per bambini" иборадан олинган бўлиб, ушбу ибора "болалар учун кийим" маъносини англатади.

Логотип

Логотипда биз болалар образини ифода этдик - ҳарфлар устидаги нуқталар уларнинг боши, логотипнинг симметрик эканлиги эса уни ҳар қандай маҳсулот, экран ёки қадоққа эстетикани йўқотмасдан ўрнатиш имкониятини беради.

Бренднинг эски логотипи