Zarif заргарлик бренди учун нейминг ва логотип
ZARIF — асосан Воха ва Тошкент бозорларида фаолият олиб борувчи бренд. Компания халқаро бозорларга ҳам чиқишни режалаштирмоқда, шу туфайли, уларнинг олдида бренд: логотип ва нейминг ишлаб чиқиш мақсадини қўйишди. Бренд қимматбаҳо руҳда ишланиши ва халқаро мижоз учун мос бўлиши керак эди.
Нейминг
Аввал биз бозорни, мижозларни ва жахон таажрибасидан 20 га яқин рақобатчиларни ўрганиб чиқдик.
Анализ шуни кўрсатдики, асосан компаниялар логотипда узуклар ёки бошқа тақинчоқларни ишлатадилар. Кимдир брендни инсон исми билан атайди (Гули), бошқаси эса компания локациясини нейминги ўзида кўрсатиб беради (Москва заргарлик заводи).
Биз одатий усуллардан узоқлашган ҳолда бренд учун Zarif неймингини танладик.
Зариф туркий тилидан нозик, хушбичим ва дидли маъноларини англатади.
Нейминг премиум сегмент учун мос келади, «зар» сўзи эса заргарлик сўзи асоси ҳисобланади.
Бу сўзни эслаб қолиш ҳам анчагина осон.
Логотип
Нейминг тайёр бўлганидан сўнг биз логотипни яратишни бошладик. Логотипда каллиграфик услуб ва олтинранг қўлланилди ҳамда иложи борича нозик қилиб яратилди. Бундан асосий мақсад, маҳсулотнинг мақсадли аудиторияси ҳам нозик аёллар эканлигини кўрсатиш эди. Логотип тўқ-қизил орқа фонда айниқса хушбичим кўринади.
«Z» ҳарфи устига биз уч тишли тожни жойладик. Биринчидан, бу брендни бошқа рақобатчилар олдида бўлган устунлигини кўрсади хамда бренд эгасининг уч қиз фарзандини бирга туришганинг яширин рамзи ҳисобланади.