#Онлайн мурожаат
Савол:
Ассалому алейкум, саволим бор эди,кечиктирилган ойлик ва хак тўланадиган мехнат таьтилнинг компенсациясини ундириш муддати борми? Масалан, кенойим бир йил олдин ишдан бўшаб кетганлар, бир йилдан бери иш берувчига бир нечта мурожаат қилишимизга қарамасдан хеч қандай тўлов қилиб бермади.
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 270-моддасига асосан, судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этиш учун қуйидаги муддатлар белгиланади:
- ишга тиклаш низолари бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой;
- ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш ҳақидаги низолар бўйича — зарар етказилганлиги иш берувчига маълум бўлган кундан бошлаб бир йил;
- бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ой.
Ушбу моддада белгиланган муддатлар узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, бу муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин.
Ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплашга доир низолар бўйича судга мурожаат қилиш учун муддат белгиланмайди.
Ушбу ҳолатда Сиз компенсация ва кечиктирилган ойликни ундириш бўйича 3 ойлик муддат қўлланилади ва агар ўтказиб юборилган муддатни узрли сабабга кўра, ўтказиб юборилган деб топилган тақдирда ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.
Шу билан бирга, Сиз ёки манфаатдор тараф мустақил равишда ёки ваколатли органлар орқали судга мурожаат қилиши мумкин.
Бу органларга туман бандликка кўмаклашиш маркази, адлия ва прокуратура органлари киради.
Андижон вилоят адлия бошқармаси бош маслахатчиси - А.Икрамов
Андижон вилояти адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
- Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/adliyaboshqarmasi
- Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/337429253450805/
- Саволларингизни йўллаш учун:Telegram-bot: @murojaatadliyaga_bot