Doniyor Abdumalikov
@minjust
218 posts

Eng ulug' va eng aziz bayramimiz oldidan Andijon adliya muassasa xodimlari munosib taqdirlandilar.

Bugun 31 avgust kuni Andijon viloyat adliya boshqarmasi tashabbusi bilan Kasaba uyushmalar Federatsiysining viloyat kengashi binosida O‘zbekiston Respublikasi mustaqilligining 30 yilligi munosabati bilan bayram tadbiri bo‘lib o‘tdi. Tadbirda boshqarma rahbariyati, markaziy apparat xodimlari va adliya bo‘limlari, adliya tizimi fahriylari, advokatlar, notariuslar, yuridik xizmat xodimlari hamda boshqalar ishtirok etdilar.

Андижонда Адлия ходимлари умумхалқ ҳайрия ҳашарида фаол қатнашдилар

Бугун 21 август куни Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини нишонлашга муносиб тайёргалик кўриш мақсадида, вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори асосида умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилди.

Adliya o'z xodimlarga doim hurmat va ehtirom ko'rsatadi.

2020 yil iyun oyidan buyon Andijon viloyat adliya boshqarmasi boshlig‘i birinchi o‘rinbosari lavozimida ishlab kelayotgan Bozarov Otabek Shavkatjonovich joriy yil 16 avgust kuni Adliya vazirining burug‘i bilan Davlat xizmatlari agentligi Andijon viloyati boshqarmasi boshlig‘i lavozimiga tayinlandi.

Saylov qonunchiligi bo'yicha navbatdagi o'quv seminar Milliy gvardiya xodimlari uchun tashkil qilindi

Andijonda viloyat adliya boshqarmasi va Andijon shahar adliya bo'limi hamkorligida 2021 yil 26 iyul kuni Milliy gvardiya Andijon viloyat hududiy boshqarmasida saylov qonunchiligi bo'yicha o'quv seminar tadbiri bo'lib o'tdi.

Андижонда навбатдаги оммавий қабул Қўрғонтепа туманида ташкил этилди.

Жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида ташкил этиш, раҳбар ходимларни халқ билан мулоқотга киришлари учун асос яратиш мақсадида жойларда сайёр ва оммавий қабуллар ташкил этилиб келмоқда.

Хўжаобод туман адлия бўлими томонидан “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида тадбирлар ташкил этилди.

Хўжаобод туман адлия бўлими томонидан “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида тадбирлар ташкил этилиб, тадбиркорларнинг фикрлари ва таклифларини ўрганиш орқали уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларини ҳал этиш, тадбиркорларнинг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида шунингдек, бугунги кунда тадбиркорлик соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида уларнинг эътиборига етказиб боришда доимий равишда учрашувлар ташкил этилмоқда.

2021 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан “Матбуот анжумани” ташкил қилинди.

Жорий йилнинг 8 июль куни Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Очиқ адлия” (“Open justice”) дастурига мувофиқ вилоят Савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси биноси мажлислар залида матбуот анжумани ташкил этилди.

Андижонда навбатдаги оммавий қабуллар ташкил этилмоқда.

Оммавий қабуллар мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми ҳисобланади. Шундай экан ҳозирги кунда жисмоний ва юридик шахслар қабулларини давлат органларининг мансабдор шахслари иштирокида ташкил этиш, раҳбар ходимларни халқ билан мулоқотга киришлари учун асос яратиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Ҳокимнинг ер ажратиш тўғрисидаги қарори тизимда кўриниб қолди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига, қарорларни фақат «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва автоматик тарзда эълон қилиш жараёнининг доимий мониторингини олиб бориш вазифаси юклатилган.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқни ғайриқонуний деб топилиши натижасида ходимга етказилган маънавий зарар ундирилди

Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Булоқбоши тумани, Ширмонбулоқ МФЙ, Шўрбулоқ кўчаси, 52-уйда яшовчи фуқаро З.Ннинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқни ғайриқонуний деб топилиши натижасида етказилган маънавий зарарни ундиришда амалий ёрдам сўраб, йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.