Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллашни ташкил этишга бағишланган ўқув амалий машғулоти ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомда қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарликни амалга ошириш адлия органларига вазифа этиб белгиланган.
Ушбу вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йил 23 июнь куни Андижон вилоят адлия бошқармаси, Бизнес омбудсманнинг Андижон вилоятидаги вакили билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг Андижон вилоят ҳудудий бўлимида, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, тадбиркорлик субъектларини текшириш ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллашни ташкил этишга бағишланган ўқув амалий машғулоти ўтказилди.
Учрашув давомида, йиғилиш иштирокчиларига инспекциянинг фаолиятига боғлиқ норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, МЖтК амалиётда қўллаш ва тадбиркорлик субъектларини текширишдаги қонун ва қонун ости ҳужжатларини амалиётда қўллаш юзасидан маслаҳатлар берилди.
Алишер ХАСАНОВ
Андижон вилоят адлия бошқармаси масъул ходими
Андижон вилояти адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
- Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/adliyaboshqarmasi
- Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/337429253450805/
- Саволларингизни йўллаш учун:@murojaatadliyaga_bot