December 2, 2020

Ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ва Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг девони билан ҳамкорликда жорий йил 2 декабрь куни вилоят Савдо-саноат палатаси биноси мажлислар залида тадбиркорлар иштирокида ҳудудларда Ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича давра суҳбати ташкил этилди.

Дастлаб, йиғилиш иштирокчиларига адлия бошқармасининг масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
8 январдаги “Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 8-сонли қарор мазмун моҳияти ҳамда қарор биринчи навбатда, Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг масъулиятини янада ошириш, ҳудудларда ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишнинг самарали механизмларини жорий этиш мақсадида қабул қилинганлиги айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, тадбирда қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг таклифига кўра Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этилганлигига алохида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, Қарор билан, Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида низоми;

Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича Методикаси;

Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи ташкилотлар Рўйхати ҳам тасдиқланганлигига тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, йиғилишда интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофаза қилинишини, муаллифларнинг ва бошқа ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича, шу жумладан контрафакт маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тарқатиш ва реализация қилишга қарши курашда ваколатли давлат органларига кўмаклашиб борилиши ҳақида ҳам сўз борди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сенатор Ганиева М иштирок этиб, келгусидаги мазкур соҳада амалга ошириладиган ишлар бўйича мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб борилишилиги ҳақида келишиб олинди.

Бир сўз билан айтганда, қарор билан Тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш бўйича маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ҳаққонийлиги учун манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилган.

Андижон вилоят адлия бошқармаси