Биласизми бу муҳим!!!
Савол: Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома қандай тартибда берилади.
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 1146-моддасида, мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши шарт.
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.
Қонун бўйича мерос олинганида ҳам, васиятнома бўйича мерос олинганида ҳам, агар нотариус тегишли мол-мулкка ёхуд бутун меросга нисбатан гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлса, гувоҳнома юқорида кўрсатилган муддат тугамасидан олдин берилиши мумкин.
Саволга: “МАДАД” ННТ
шаклидаги муассасаси Марҳамат
туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош
мутаҳассиси Я.А.Мусаев жавоб берди.