June 29, 2020

Қишлоқ хўжалиги техникалари мажбурий тартибда синовдан ўтказилади

“Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4760-сон, 27.06.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

👉 импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда уларнинг агрегатлари ва бутловчи қисмлари мажбурий тартибда синовдан ўтказилади;

👉 ушбу текника, агрегат, бутловчи қисмлар такомиллаштирилганда ҳамда уларга қўшимча функцияларни бажариш юклатилганда такрорий синовларга тақдим этилади;

👉 Ўзбекистон ҳудудида фойдаланишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестрига киритилган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларидан республикада экинларни етиштиришда фойдаланишга рухсат этилади;

👉 қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг агрегатлари ва бутловчи қисмлари учун мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш тизими йўлга қўйилади.

🗓 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган синов ускуналари ва ўлчаш воситалари божхона божидан озод қилинади.

📋 Қарор билан Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда технологияларини синаш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.