May 6, 2020

“Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4703-сон, 04.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, қуйидагилар негизида Тошкент давлат транспорт университети (Университет) ташкил этилди:

• Тошкент темир йўл муҳандислари институти;

• Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти;

• Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультети.

❗️Университет транспорт соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Университет идоравий жиҳатдан Транспорт вазирлигига бўйсунади.

Қарор билан Университетнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгиланди.

Транспорт соҳаси эҳтиёжларидан келиб чиқиб кадрларни, шунингдек, оммавий касб мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Университетнинг асосий вазифаларидан биридир.

Университетда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади. Талабаларни қабул қилиш сони ҳар йили тасдиқланадиган республика ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Университетни стратегик ривожлантириш масалалари бўйича ректорнинг биринчи ўринбосари лавозимига малакали хорижий мутахассис тайинланади.

Тошкент давлат транспорт университетининг академик лицейи ташкил этилади

Қарорга кўра, Университет жойлашган ҳудудда 2020-2022 йилларда янги ўқув биноси, талабалар турар жойи ва ахборот-ресурс маркази бинолари қурилади.

Шунингдек, Тошкент темир йўл муҳандислари институти ҳамда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг академик лицейлари негизида Тошкент давлат транспорт университетининг академик лицейи ташкил этилади.

Андижон вилоят адлия бошқармаси

Андижон вилояти адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари: