📣 2020 йилнинг энг яхши адлия ходими аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳар йили анъанавий тарзда адлия органлари ходимлари ўртасида “Йилнинг энг яхши адлия бўлими” ва “Йилнинг энг яхши адлия ходими” танловлари ўтказилиб борилади.
Жорий йил 21—22 январь кунлари мазкур танловнинг республика босқичи Қашқадарё вилоятида ўтказилмоқда.
Бугун танловнинг иккинчи кунида “Йилнинг энг яхши адлия ходими" номинацияси бўйича танлов ўтказилди. Андижон вилояти номидан вилоят адлия бошқармаси, Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи Қобилжонов Сарварбек Собиржон ўғли ушбу танловда иштирок этди.
Муросасиз ва қизиқарли ўтган 4 шарт натижасига кўра танлов ғолиби ____ балл билан Қобилжонов Сарварбек Собиржон ўғли деб топилди.
Андижон вилоят адлия бошқармаси жамоаси танловда зафарли иштироки учун Қобилжонов Сарварбекни чин қалбдан табриклаб қолади.
Андижон вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими