April 21, 2020

СИЗНИ АДЛИЯ ЭШИТАДИ !!!

Марҳамат туман адлия бўлимига, “Ровот” МФЙ, Сарбон кўчаси, 43-уйда яшовчи фуқаро Ёкубов Хожакбар Собиржонович ариза билан мурожаат қилиб, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари хатти-ҳаракатларидан норози эканлиги, иш хаққи нотўғри хисобланганлиги ва кам тўланаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш давомида, Ёқибов Хожиакбар Собиржонович Марҳамат туман Тиббиёт бирлашмасининг 2014 йил 10 сентябрдаги №53/6-сонли буйруғи билан бирлашманинг юқумли касалликлар шифохонасида бўлим шифокори лавозимида ишлаб келиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилган ҳолда Х.Ёкибовга тариф коэфицентининг 5-разряди бўйича иш ҳақи ҳисобланиб келинган. Ваҳоланки, юқоридаги Низомнинг 3-бўлим, 10-бандида тоифасиз мутахассис врачларга 6-разряд бўйича иш ҳақи ҳисобланиши белгиланган. Бироқ, бирлашма томонидан шу кунга қадарли Х.Ёкибовга 5-разряд бўйича иш ҳақи тўланганлиги оқибатида 2.059.987 сўм иш ҳақи кам тўланганлиги аниқланиб, Марҳамат туман Адлия бўлими томонидан киритилган тақдимнома натижасига кўра тиббиёт бирлашманинг юқумли касалликлар шифохонаси бўлим шифокори Х.Ёкибовга кам ҳисобланган 2.059.987 сўм иш ҳақи ундириб берилди.

Андижон вилоят, Марҳамат туман адлия бўлими