Кадрлар сиёсати ва унинг саноат тарақиётидаги роли.
Саноат тараққиётининг муаммолари умумий мажмуида уни ходимлар билан таъминлаш масаласи, уларнинг манбалари, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш шаклларини ҳамда улардан оқилона фойдаланиш маслаларини аниқлаш алоҳида ўрин эгаллайди.Айниқса, бозор иқтисодиёти шароитида саноат корхона (фирма) ларни кадрлар (ходимлар) билан таъминлаш ва улардан оқилона фойдаланиш алоҳида аҳамият касб этади. Бу эса ўз-ўзидан кадрлар хизмати ходимларининг масъулиятини оширади.
Кадрлар сиёсати – бу сифати ва сони бўйича ишчи кучига бўлган талаб билан аниқланиб,ишга жалб қилиш ва иш жойларини тўлдириш, ҳамда улардан фойдаланишни яхшилаш тадбирларини ишлаб чиқишдир.
Кадрлар хизмати ходимларининг лавозимлари қандай номланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сонли қарори билан тасдиқланган “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ходимлар касблари Классификатори” (Классификатор)да кадрлар хизматини ташкил қилувчи лавозимларга оид зарур нормалар белгиланган.
Классификаторнинг 2-иловаси сифатида тасдиқланган “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари таснифи”да кадрлар хизмати лавозимлари номларига нисбатан қуйидаги талаблар қўйилган:
- Ходимлар билан ишлаш департаменти директори;
- Ходимлар бошқармаси бошлиғи;
- Ходимлар бўлими бошлиғи;
- Ходимларни бошқариш хизмати бошлиғи;
- Кадрлар бошқармаси бошлиғи;
- Кадрлар бўлими бошлиғи;
- Кадрлар ва малака ошириш бўлими;
- Инсон ресурслари (ходимларни ривожлантириш) бўйича менежер;
- Ижтимоий ривожланиш ва кадрлар бўйича бош мутахассис;
- Кадрларни тайёрлаш бўйича бош мутахассис;
- Кадрлар бўйича муҳандис;
- Кадрларни тайрёрлаш бўйича инженер;
- Кадрлар бўйича инспектор;
- Кадрлар ва махсус ишлар бўйича инспектор;
- Кадрлар бўйича менежер;
- Кадрларнинг малакасини ошириш бўйича мутахассис.
Юқоридагилар Классификаторда айнан номлари келтирилганлар кадрлар хизматига оид лавозимларидир.
Шунингдек, Классификаторда умумий лавозимлар номлари келтирилганки, бундай лавозимлар қолган барча соҳа вакиллари каби кадрлар хизмати ходимларига нисбатан ҳам ишлатилади.
Масалан, бош мутахассис, етакчи мутахассис, 1, 2 ва 3-тоифали мутахассислар, мутахассислар ва инспекторлар каби лавозимлар-Бухгалтерия бўлими, Иқтисодий таҳлил бўлими, Ички назорат бўлими каби Кадрлар бўлими (ёки бошқармаси)да ҳам айнан шундай лавозимлардан фойдаланиш мумкин.
Ёки кадрлар хизмати ягона ходим сифатида фаолият юритганда ҳам кадрлар бўйича бош мутахассис, кадрлар бўйича етакчи мутахассис, кадрлар бўйича 1, 2 ва 3-тоифали мутахассис, кадрлар бўйича мутахассис ёки кадрлар бўйича инспектор лавозимларидан фойдаланиш мумкин бўлади.
Кадрлар хизмати ходимларининг амалий иш тажрибасига қўйилган талаблар:
Кадрлар хизмати ходимларининг вазифаси ўта муҳим, мураккаб шу билан бирга жуда нозик ҳусусиятга эга бўлган лавозимлар таркибига киради. Шу сабабли ушбу лавозимга юқори малака билан бирга, имкони бўлса муайян даражада тажрибага эга бўлган ходимларни жалб этиш тўғри бўлади. Амалдаги қонун ҳужжатларида муайян бир ваколатли давлат органлари ва ташкилотларини ҳисобга олмасак, аксарият ташкилотлардаги кадрлар хизмати ходимларига нисбатан тажрибаси бўйича аниқ талаблар белгиланмаган. Бундай талаблар ташкилотнинг фаолият ҳусусияти ва йўналишидан келиб чиқиб ички локал ҳужжатларида, масалан Кадрлар бўлими тўғрисидаги низомда назарда тутилиши тўғри бўлади. Биз барчамиз, яъни кадрлар хизмати мутахассислари ҳамда раҳбарлар кадрлар хизмати ходимларига қўйиладиган талабларни қандай ишлаб чиқиш билан қизиқамиз. Масалан, муайян бир йирик корхонанинг кадрлар хизмати (кадрлар бўлими) бошлиғи кадрлар хизмати соҳасида ёки юридик хизмат тизимида камида 3 йил ишлаган бўлиши ҳамда фаолияти кадрлар хизмати соҳасига яқин бўлган йўналишлар бўйича олий маълумотга эга бўлиши керак деб белгилашимиз мумкин.
Кадрлар хизмати ходимларининг билимига қўйилган талаблар:
Иш берувчи кадрлар хизмати ходимлари иш фаолиятида қандай билимларни эгаллашлари ва айнан нималарни билишлари керак?
Бугунги кунда кадрлар хизматига оид асосий лавозимлардан, масалан, Кадрлар бўлими бошлиғига қўйилган тавсиявий талабларни келтириб ўтамиз.
Кадрлар хизмати (кадрлар бўлими) бошлиғи қуйидагиларни билиши керак:
- қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, ходимларни бошқариш бўйича услубий материалларни;
- меҳнат қонунчилигини;
- корхонанинг тузилиши ва штатлари, унинг йўналиши, ихтисослиги ва ривожланиш истиқболларини;
- корхонанинг кадрлар сиёсати ва стратегиясини;
- ривожланиш таҳлилларини тузиш, кадрларга истиқболли ва жорий эҳтиёжни аниқлаш тартибини;
- корхонани кадрлар билан таъминлаш манбаларини;
- меҳнат бозори ҳолатини;
- ходимларни баҳолаш тизимлари ва усулларини;
- кадрлар малакаси даражасини;
- кадрлар ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш, юритиш ва сақлаш тартибини;
- корхона ходимлари тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш тартибини;
- меҳнат фаолиятининг ҳисобини ташкил этишни;
- кадрлар ҳаракатини ҳисобга олиш усуллари, белгиланган ҳисоботларни тузиш тартибини;
- кадрлар хизматида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятларини;
- ходимлар билан ишлашнинг илғор маҳаллий ва хорижий тажрибасини;
- социология, психология ва меҳнатни ташкил этиш асосларини;
- касб-ҳунар асосларини;
- интернет ва ахборот телекоммуникацион тизими ҳамда алоқа воситаларини;
- меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларини.
Имкони бўлса, бундай талабларни ҳам Кадрлар бўлими тўғрисидаги низом билан белгиласа, мақсадга мувофиқ бўлади.
Андижон вилоят, Андижон шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси - Ғуломжонов Ахаджон
Андижон вилояти адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
- Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/adliyaboshqarmasi
- Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/337429253450805/
- Саволларингизни йўллаш учун:Telegram-bot: @murojaatadliyaga_bot