May 15, 2020

15 МАЙ – ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-3808 сонли қарорида бир қатор ташкилотларнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги A/RES/47/237-сон резолюцияси билан эълон қилинган Халқаро оила кунини республиканинг барча ҳудудларида ҳар йили нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

Мазкур таклиф юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 сентябрь кунги №782-Ф Фармойиши имзоланди ва Ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.

«Оила» маркази масъуллар билан ҳамкорликда ушбу санани юқори савияда ўтказиш «2020 йилда 15 май – Халқаро оила кунини республиканинг барча ҳудудларида кенг нишонлаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилада маънавий-аҳлоқий қадриятларни қарор топтириш, жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси»ни ишлаб чиқди ва режа Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила кичик ватан, оила тинч бўлса, бахтли бўлса, ватан тинч бўлади!» ғоясига ҳамоҳанг ташаббусларни амалга ошириш;
  • Оилани улуғлаш, унинг бебаҳо қадрият, инсон ҳаётидаги муҳим асос эканини аҳоли, айниқса ёшлар онгига сингдириш, соҳада олиб борилаётган давлат сиёсати ва ислоҳотларнинг халқ ҳаёти, оддий одамлар ва оилаларнинг турмуш тарзида акс этаётганини кўрсатиб бериш;
  • Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти ва жавобгарлигини ошириш, оиланинг жамият ҳаётидаги аҳамиятини тарғиб этишга қаратилган «Фаровон оила – жамият равнақининг асоси» ғоясини илгари суриш;
  • Замонавий намунали оила мезонларини юртимизда ва халқаро миқёсда тарғиб этиш.

Аввало, оилани улуғлаш, унинг бебаҳо қадрият, инсон ҳаётидаги муҳим асос эканини тарғиб этишга қаратилган “Оила” мадҳияси яратилди (Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо сўзи, Зулфия мукофоти совриндори Ойдин Абдуллаева мусиқаси). Мазкур мадҳия асосида режиссёр Жамила Пўлатова томонидан видеоролик ишланди. Байрам тадбирларининг ҳар бири ушбу мадҳия билан бошланиши йўлга қўйилди.

Юқоридагиларга кўра ҳар бир Ўзбекистон худудида истиқомат қилаётган инсон оила муқаддас маскан эканини доим ёдда сақламоғи ва асраб аввалаймоғи бугунги кунда бурчимиздир. Эътиборларингиз учун рахмат.

Андижон вилоят адлия бошқармаси, Андижон тумани адлия бўлими бошлиғи - Р.Тошматов

Андижон вилояти адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари: