June 20, 2020

Андижон шаҳрида тадбиркорлар учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан амалий семинар ўтказилди.

Мамлакатимизда мулк ҳуқуқи билан боғлиқ бўлган хусусан, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш, ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари ва инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилиши доирасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш, шу билан бирга фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган бино ва иншоотлар жойлашган ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан мулкдорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатларини янада мустаҳкамлашни таъминлаш ҳамда шу муносабат билан етказилган зарарларни қоплашда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан мазкур йўналишда бир қатор ҳужжатлар қабул қилиниб келинмоқда.

Мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларни ижросини таъминлаш юзасидан 2020 йилнинг 20 июнь куни Андижон вилоят адлия бошқармаси, Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан, “Ермулккадастр” давлат корхонаси шаҳар бўлими, Андижон вилоят Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳардаги тадбиркорлик субъектлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари иштирокида тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан барча жараёнларини ўргатиш бўйича амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Масъуллар томонидан иштирокчиларига:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун моҳияти;
  • Жумладан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби;
  • "YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимида аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи;
  • аукционда иштирок этиш шартлари ва бошқа масалалар юзасидан батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, иштирокчиларга Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қарорининг мазмун моҳияти юзасидан савол-жавоб ва фикр-мулоҳазаларга билдирилиб ўтилиб тадбиркорлар томонидан билдирилган ушбу йўналишда юзага келаётган тушунмовчилик ва муаммолар юзасидан маъсуллар томонидан зарур маълумотлар иштирокчиларга етказилди.

Шунингдек, учрашув давомида тадбиркорлик йўналиши бўйича янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлар мазмун-моҳияти етказилди ҳамда келгусида ҳар қандай юридик ёрдам ва маслаҳатлар кўрсатилиши юзасидан адлия органларига мурожаат қилишлари мумкинлиги маълум қилинди.